XXXX4
UZXXXXXXXXX4
<BIZNES FINANS MIKROMOLIYA TASHKILOTI> mas'uliyati cheklangan jamiyati
Жамият фаолиятининг асосий мақсади бўлиб, жисмоний ва
юридик шахсларга микрокредит, микроқарз, микролизинг ва Ўзбекистон Республикаси
қонунлари ва микрокредит, микроқарз ва микролизинг бериш қоидаларига мувофиқ
Иштирокчилар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган бошқа турдаги микромолиявий
хизматларни кўрсатиш ҳисобланади.
Жамият микрокредит бериш фаолиятидан ташқари, қуйидаги
фаолият турлари билан шуғулланишга ҳақли:
- вақтинчалик бўш бўлган маблағларни давлат қимматли
қоғозларига, корпоратив қимматли қоғозларга, иккинчи даражали банклар
депозитларига ва шунга ўхшаш Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаган
бошқа тарзда жойлаштириш.
- бошқа юридик шахсларни устав фондида иштирок этиш;
- Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва резидент
бўлмаганлардан қарзлар ва грантларни жалб этиш;
- қарз мажбуриятларини сотиб олиш ва сотиш
(факторинг);
- хусусий мулкини тасарруф этиш;
- микрокредитларни тақдим этиш фаолияти ва бошқа
микромолиявий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ маслаҳат ва ахборот хизматлари
кўрсатиш;
- хусусий мулкини ижарага бериш;
- бепул таълим олиш.
жамиятнинг лицензиялари (патентлари) тўғрисидаги
маълумотлар: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2017 йил 22 апрелдаги
46-сонли “Микрокредит ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун” берилган лицензия,
муддатсиз.