UPOS
UZ7005280001
<O'zbekiston pochtasi> aksiyadorlik jamiyati
“Ўзбекистон почтаси” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабарнома
ҲУРМАТЛИ
АКЦИЯДОРЛАР!
“Ўзбекистон
почтаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг
навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 5 декабрь куни соат 11:00 да
масофадан туриб электрон овоз бериш тизими www.evote.uz орқали ўтказилади.
Акциядорларни рўйхатга
олиш соат 09:00 дан 10:55 гача амалга оширилади. Умумий йиғилиш ўтказилиши
ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестри 2024 йил 8 ноябрь ҳолатига ва умумий
йиғилишида қатнашиш учун 2024 йил 29 ноябрь ҳолатига тузилади.
Жамиятнинг электрон почта манзили: info@poсhta.uz.
Йиғилиш кун тартиби:
1. “Ўзбекистон почтаси”
АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2. “Ўзбекистон
почтаси” акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантириш
тўғрисида” Низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида.
3. “Ўзбекистон почтаси” АЖ Кузатув кенгашининг мустақил аъзосига тўланадиган асосий ва қўшимча мукофот пуллари миқдорини белгилаш тўғрисида.
Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун шахсни
тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган
тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда қатнашиш ва кун тартибидаги масалалар
бўйича масофадан туриб овоз бериш учун id.gov.uz
да белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари шарт. Электрон овоз бериш www.evote.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.
Акциядорлар умумий йиғилиши бўйича маълумот ва ҳужжатлар билан “Ўзбекистон почтаси” АЖ
бош офисида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар
соат 10:00 дан 17:00 гача ёки www.evote.uz
веб-сайти орқали танишиш мумкин.
Маълумот учун телефон: +998 71 232-00-33