2018 йилнинг 8 – 12 октябрь
кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси савдоларида 20 та акциядорлик
жамиятининг акциялари билан 130 та битим қайд қилиниб, 13,3 млн. дона акциялар 11,9
млрд. сўмга сотилди.
Қимматли қоғозлар билан ўртача кунлик савдо айланмаси ҳисобот даврида 3,0 млрд. сўмни, ўртача битим қиймати эса 91,7 млн. сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, ушбу даврда
сотилган бир дона акциянинг ўртача нарх кўрсаткичи 897,1 сўмдан иборат бўлди.
Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 96,9 фоизи тижорат банкларининг қимматли
қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди. Ҳафта
давомида “Turkiston” ХАТБнинг 11,0 млн. дона оддий
акцияси билан 11,0 млрд. сўм (ҳафталик савдо айланмасининг 93,0 фоизи) миқдорида
5 та савдо битими тузилиб, бир дона акциянинг сотув нархи номиналига мос
равищда 1000 сўмни ташкил қилди.
Битимлар сони бўйича етакчиликни ўтган ҳафтада “Andijon tajriba-sinov zavodi” АЖ эгаллаган ҳолда, унинг 17,9 минг
дона акцияси билан 175,3 млн. сўмлик 38 та битим амалга оширилди. Ундан кейинги
ўринларни эса “Trastbank” ХАБ (22 та битим) ва “Kvarts” AЖ (22 та битим)
эгаллади.
Ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида жисмоний шахслар фаоллиги кузатилиб,
тузилган умумий битимлар ҳажмининг –94,0 фоизи (11,2 млрд. сўм),
битимлар сони бўйича эса – 70,8 фоизи (92 дона) айнан улар ҳиссасига тўғри
келди.
Шунингдек, ўтган ҳафтада фонд биржасида республикамизнинг 7 та ҳудудида
жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари
имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳридаги (96,3 фоиз) акциядорлик
жамиятлари ҳисобига тўғри келди. Тузилган битимлар сони бўйича эса Тошкент
шаҳри (40,8 фоиз) ва Андижонвилоятлари (30,0 фоиз) етакчилик қилди.
Фонд биржасида йил бошидан буён 426,8 млрд. сўмлик 8 103 та савдо
битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 113 та акциядорлик жамиятининг
7,4 млрд. дона қимматли қоғозлари сотилган.