«Тошкент» РФБ нинг 2023
йил 8 августдаги бошқарув қарори билан «Farg'onaazot» АЖ нинг оддий (UZ7054350002)
ва имтиёзли акциялари (UZ705435K014)
FRAZ (оддий акция) ва FRAZP (имтиёзли акция) - биржа тикери
билан 2023 йилнинг 9 августдан биржа
котировкалаш варағи «Stock Market» акциялар бозорининг «Стандарт» категориясига киритилди.
«Farg'onaazot» акциядорлик жамияти - Ўзбекистонда асосан қишлоқ
хўжалиги эҳтиёжлари учун маҳсулот ишлаб чиқаришга, яъни минерал (азотли)
ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган етакчи ташкилот.
2022 йил ҳисоботига кўра:
- устав капитали – 83 472 915,00 минг сўм;
- хусусий капитал – 1 412 017 520,00 минг сўм;
- соф фойда – 233 824 994,00 минг сўмни ташкил этади.
Жамиятнинг операцион фаолияти ва молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги
маълумотлар «Farg'onaazot» акциядорлик
жамиятининг ҳисоботларида келтирилган.