“Тошкент” РФБ
нинг 2023 йил 9 июндаги бошқарув
қарори билан “Халқ банки” АТБ нинг оддий акциялари
(UZ7055620007) XKBK - биржа тикери билан 2023
йилнинг 12 июнидан биржа котировкалаш варағи “Stock Market” акциялар
бозорининг “Стандарт” категориясига киритилди.
«Халқ банки» акциядорлик
тижорат банки:
Акциядорлик тижорат «Xalq banki» энг сўнгги халқаро стандартларга жавоб берадиган банк маҳсулотлари ва
хизматларининг кенг ассортименти ва ҳажмига эга мамлакатимиздаги етакчи
универсал банк ҳисобланади.
2023 йил
1-чорак ҳисоботига кўра банк:
- 7 348 301 908 минг сўм устав капитали;
- 5 295 461 288 минг сўм ўзлик маблағларига;
- 61 372 339 минг сўм соф фойдага эга.
Банкнинг операцион фаолияти ва молиявий
кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар "Халқ банки" АТБ ҳисоботлари
асосида шакллантирилган