Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8
ноябрдаги ПҚ-415-сонли “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни ижросини таъминлаш
мақсадида, "Тошкент" Республика фонд биржаси, биржанинг расмий вебсайти интерактив хизматлар бўлимида янги саҳифа (форум) тест режимида ишга тушганини маълум қилади.
Ушбу саҳифа биржа қоидаларига ва низомларга ўзгартириш
ва кўшимчалар киритиш бўйича муҳокама қилиш учун хизмат қилади.
Хозирда "Биржа котировкалаш варағи тўғрисидаги
Низомга" ўзгартириш ва кўшимчалар
киритиш бўйича, ушбу форум муҳокамалар учун очиқлигини
маълум қиламиз.