2016 йилнинг 7 - 11 ноябрь кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси
савдоларида 14 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 109 та битим
қайд қилиниб, 172,1 минг дона акция 456,6 млн. сўмга сотилди.
Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни «Ipoteka-bank»
АТИБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 58,1 фоизи), «AVTOTEXXIZMAT»
АЖ (11,8 фоиз), « Marg''ilon Fayz savdo kompleksi» АЖ (9,5 фоиз), «Qizilqumsement» АЖ (7,9 фоиз) ва
«Navoiy viloyat Qishloqxo''jalikkimyo» АЖ (3,4 фоиз)
ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 90,7 фоизини
ташкил этади.
Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 5 та ҳудудида жойлашган
листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа
битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳардаги (78,2 фоиз) ва Навоий
вилоятдаги (11,3 фоиз) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Фонд биржасида йил бошидан буён 208,2 млрд. сўмлик 2566 та савдо битими
қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 117 та эмитентнинг 576,3 млн. дона
қимматли қоғозлари сотилган.
Йил бошидан буён биржа савдо айланмасида тижорат банкларининг қимматли
қоғозлари билан амалга оширилган битимлар ҳажми юқорилигича қолмоқда. Тижорат
банкларининг умумий савдо айланмасидаги улуши 47,0 фоиз ёки
97,9 млрд. сўмни ташкил қилади.