| 1 |
1. Уч кишидан иборат қуйидаги таркибда саноқ комиссияси тасдиқлансин: - Ф.Норбутаева; - А.Қиличев; - И.Норқулов. 2. Жамият акциядорлари йиллик умумий йиғилишининг регламенти тасдиқлансин. |
| 2 |
1. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2021 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин ва ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 3 |
1. Жамиятнинг 2021 йиллик бухгалтерия баланси ҳамда молиявий натижалари қониқарли деб топилсин ва ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин. |
| 4 |
1. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тузилган тафтиш комиссиясининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. |
| 5 |
1. Жамият кузатув кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 6 |
1. “FINANCE AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 2022 йил 20 майдаги Миллий стандартларга мувофиқ аудиторлик текшируви хулосаси тасдиқлансин. |
| 7 |
1. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича олинган 528513,0 минг сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: - уставга кўра 2019-2020 ва 2021 йиллар якуни учун акция номинал қийматининг 15 фоиз миқдорида (акциянинг номинал қиймати 1920 сўм*15% =288 сўмдан, 611 дона акцияга 175968 сўмдан х 3 йилга) жами – 527904 сўмни ёки соф фойданинг 0,10 фоизини жамият томонидан чиқарилган 611 дона имтиёзли акцияларга дивиденд тўлови учун йўналтиришга; - соф фойданинг 1 фоизи – 5285.13 минг сўмни ижроия органига; - соф фойданинг 4 фоизи – 21140,52 минг сўмни Кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантиришга ва қолган 94.9 фоизи яъни 501559,446 минг сўмни Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) (450 сатр)дан бўлган фарқни ёпиш учун йўналтирилсин. 2. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар мазкур йиғилиш қарори қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кун ичида тўлансин. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендларни тўлашни бошлаш санаси: 30 июн 2022 йил. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендларни тўлашни тугатиш санаси: 29 август 2022 йил. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар белгиланган тартибда ва юқорида кўрсатилган муддатларда акциядорларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказиш йўли орқали амалга оширилсин. |
| 8 |
1. “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖ Бош директори Бахтиёр Усманов билан тузилган меҳнат шартномасининг муддати жамият акциядорларининг 2022 йил якуни бўйича ўтказиладиган навбатдаги умумий йиғилишигача узайтирилсин. 2. Жамият номидан Бош директор Бахтиёр Усманов билан меҳнат шартномасини (шартномани амал қилиш муддати – 2022 йил якуни бўйича ўтказиладиган жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишигача) имзолаш ваколати Кузатув кенгаши раисига берилсин. 3. Жамият Бош директори Б.Усмановга: - ўз вазифаларини бажариш даврида барча бирламчи ва банк хужжатларига биринчи имзо қўйиш ҳамда жамият Уставида белгиланган ваколат ва мажбуриятлардан қонун доирасида фойдаланиш ҳуқуқи берилсин; - “Ўзпахтасаноат” АЖ тугатиш Лойиҳа офиси хамда “Самарқандпахтасаноат” ҲАБ томонидан бажарилиши белгиланган буйруқ ва топшириқларни ўз вақтида амалга ошириш вазифаси юклатилсин. |
| 9 |
1. 2022 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини: - Миллий аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш учун “FINANS AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлансин ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг миқдори - 10000,0 минг сўм белгилансин; - Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш “FINANS AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлансин ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг миқдори - 15000,0 минг сўм белгилансин. 2. Жамият ижроия органи раҳбарига: - юқорида кўрсатилган аудиторлик ташкилотлари билан белгиланган тартибда шартномаларни тузсин; - қонунчиликда белгиланган муддатларда жамият акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгашига аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисобот ҳамда хулосаларни киритсин. |
| 10 |
1. Жамиятнинг 2022 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 11 |
1.Жамият кузатув кенгаши аъзоларига ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ойлик ҳақ тўланиши бекор қилинсин |
| 12 |
Жамият кузатув кенгаши аъзолигига қуйидагилар сайлансин: 1. Фарходов Йигитали – Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси – бош мутахассис. 2. Ахмедов Усмонқул – «Ўзпахтасаноат» АЖ бош юристконсульт. 3. Турдимуродов Жасур – «Сампахтасаноат» ҲАБ – бош ҳисобчи |
| 13 |
1. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 14 |
1. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Устави ва Ички Низомлари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин. 2. Жамият ижроия органи раҳбарига: - қонунчиликда белгиланган муддат ва тартибда жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин. - жамиятнинг янги таҳрирдаги Устави ва Ички Низомларини жамият фаолиятига татбиқ этиш бўйича тегишли чораларни кўрсин. |
| 15 |
1. Жамиятнинг қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларини ҳисобдан чиқариш рад этилсин. |
| 16 |
1.“Тош Кенжаев” пиллахонасига кадастр ҳужжатларини тайёрлаш имконияти мавжуд эмаслиги ҳамда жамият харажатларин камайтириш мақсада пиллахона туман ҳокимлиги балансига белгиланган тартиб асосида ўтказилсин. 2.Жамият ижро органига “Тош Кенжаев” пиллахонасини белгиланган тартибда туман ҳокимлиги захирасига топшириш юклатилсин. |
| 17 |
1. Таъсирчан солиқ механизми қўлланилаётган “Тош Кенжаев” пиллахонасига кадастр ҳужжатларини тайёрлаш имконияти мавжуд эмаслиги ҳамда жамият харажатларин камайтириш мақсада пиллахона туман ҳокимлиги балансига белгиланган тартиб асосида ўтказилсин. 2.Жамият ижро органига “Тош Кенжаев” пиллахонасини белгиланган тартибда туман ҳокимлиги захирасига топшириш юклатилсин. |
| 18 |
1.“E-auksion” электрон савдо платформаларида активларини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, уларни дастлаб қўйилган нархни қадам-бақадам пасайтириб бориш механизмини қўллаган ҳолда сотишни амалга ошириш ва бу қадам қуйидагилар бўйича ҳар 15 кунда дастлаб қўйилган нархнинг 10 фоизини ташкил қилади, хусусан, кўчмас мулк объектлари бўйича дастлаб қўйилган нархдан 50 фоизгача, бироқ баланс қийматидан кам бўлмаган миқдоргача, улушлар бўйича дастлаб қўйилган нархдан 50 фоизгача, бироқ номинал қийматидан кам бўлмаган миқдоргача нархларини босқичма-босқич тушириш тасдиқлансин. |