1 |
Акциядорлар умумий йигилишининг регламенти куйидаги тартибда тасдиклансин |
2 |
Акциядорлар умумий йигилишининг cанок комиссияси шахсий таркибига куйидаги номзодлар тасдиклансин - Б.Гиёсов (жамият ходими) -Рахимов (жамият ходими) - М.Наимбаева (жамият ходими) |
3 |
Жамият Кузатув кенгашининг 2021 йилда амалга оширган ишлари буйича берган ҳисоботи тасдиқлансин |
4 |
Жамият бошқарув раисининг 2021 йил якуни бўйича бизнес-режа параметрларини бажарилиши ва йил давомида олиб борилган ишлар юзасидан берган ҳисоботи тасдиқлансин |
5 |
Жамиятнинг 2021 йилдаги молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият йиллик хисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги хисоботлари тасдиқлансин |
6 |
Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган аудиторлик текшируви ҳисоботи ва хулосаси тасдиқлансин |
7 |
Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун ташқи аудитори этиб энг куп овоз олган Тошкент шахрида жойлашган «ГЛОБАЛ АУДИТ» МЧЖ аудиторлик ташкилоти тасдиқлансин ва унинг хизмат хақини энг кўп миқдори 23 000 000 (йигирма уч миллион) сўм қилиб белгилансин |
8 |
2021 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссияси хулосасини тасдиклаш масаласида: 2021 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссияси хулоса такдим этмаганлиги сабабли, тасдикланмасин |
9 |
Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича олган 6 910 584 694,70 сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: - соф фойданинг 75 фоизи ёки 5 182 932 523,56 сўм акциядорларга дивиденд сифатида, яъни хар бир дона акцияга 870,28 сўмдан дивиденд ҳисоблансин; - соф фойданинг 10 фоизи ёки 691 058 469,47 сўм жамиятнинг инновацион фаолиятни қўллаб қуввалаш жамғармасига ажратилсин; - соф фойданинг 5 фоизи ёки 345 529 234,74 сўм жамият захира фондига ажратилсин. - соф фойданинг 10 фоизи ёки 691 064 466,93 сўми кейинчалик капитализация килиш максадида ишлаб чикаришни ривожлантириш жамиятда колдирилсин |
10 |
Жамиятнинг 2022 йилга мулжалланган бизнес-режаси тасдиклансин |
11 |
Жамият тафтиш комиссиясининг фаолияти тугатилсин ва «Тафтиш комиссияси тугрисида»ги низом уз кучини йукотган деб хисоблансин |
12 |
Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 356-сонли карори талабларидан келиб чикиб, жамият кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар Вазирлар Махкамаси билан келишилгунга кадар амалдаги кузатув кенгаши аъзоларини ваколатлари узайтирилсин |
13 |
Келгусида дебитор ва кредитор карздорликларни камайтириш хамда бизнес-режа кўрсаткичлари ва самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини бажариш шарти билан амалдаги жамият бошкарув раиси Юлдашев Хамидулложон Туражонович ишга ёллаш тугрисидаги мехнат шартномасини 3 (уч) йил муддатга тузилсин |
14 |
Жамиятнинг куийдаги ижроия органи аъзолари билан тузиладиган мехнат шартномаларига узгартириш киритган холда уч йил муддатга шартномалар тузилсин |
15 |
Жамиятда 2021 йил якуни буйича корпоратив бошқарув тамойиллари ижросини баҳолаш юзасидан «ИДРОК» МЧЖ томонидан берилган хулосаси тасдиклансин |
16 |
Жамият акциядорларининг 2021 йил 24 июнда булиб утган умумий йигилиш кун тартибидаги 17- масала буйича кабул килинган карор бекор килинсин |
17 |
Жамият акциядорларининг 2021 йил 24 июнда булиб утган умумий йигилиш кун тартибидаги 18- масала буйича кабул килинган карор бекор килинсин |
18 |
Жамият акциядорларининг 2021 йил 24 июнда булиб утган умумий йигилиш кун тартибидаги 19- масала буйича кабул килинган карор бекор килинсин |
19 |
Узбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096 сонли Фармони ижросини таъминлаш максадида, умумий баланс киймати 204 000 000 сум булган куйидаги активлар Узбекистон Республикаси Давлат активларини бошкариш агентлигига берилганлиги маълумот учун кабул килинсин: - Андижон вилояти, Олтинкул туманида жойлашган «Олтин шингил» агрофирмаси устав капиталидаги «Андижон биокимё заводи» АЖ га тегишли 154 000 000 сумлик, 13,57 % улуш. - Тошкент вилояти, Паркент туманида жойлашган «Паркент консалтинг техник сервис» МЧЖ устав капиталидаги «Андижон биокимё заводи» АЖ га тегишли 50 000 000 сумлик, 0,82 % улуш. Юкоридаги активларни Давлат активларини бошкариш агентлигига утказилиши муносабати билан «Андижон биокимё заводи» АЖ даги 96,03 % ёки 23 310 684 760 сўмлик 5719010 дона оддий эгаси ёзилган нақдсиз акциялар давлат (Давлат активларини бошкариш агентлиги) ҳисобидаги акцияларидан номинал қиймати 4076 сўмдан бўлган 50050 дона (204 003 800 сумлик) оддий эгаси ёзилган нақдсиз акциялар сонини (жамиятнинг умумий акциялар сонидан) камайтириш эвазига жамиятнинг янги устав фонди номинал қиймати 4076 сумдан булган 5 905 427 дона эгаси ёзилган оддий накдсиз акциялардан иборат 24 070 520 452 (йигирма тўрт миллиард етмиш миллион беш юз йигирма минг турт юз эллик икки) сўм миқдорида белгилансин. «Андижон биокимё заводи» АЖ нинг Устав капитали микдори ва Давлат активларини бошкариш агентлигига утказилган активлар киймати уртасидаги 3800 сумлик фарк кейинчалик жамиятнинг устав капиталини оширилишида давлат активи сифатида хисобга олинсин. |
20 |
Жамиятнинг янги тахрирдаги Устави тасдиклансин. Ушбу уставни Давлат руйхатидан белгиланган тартибда утказиш жамият бошкарувига юклатилсин |
21 |
Жамиятнинг Устав фонди узгарганлиги муносабати билан, жамиятнинг акциялар чикарилуви карорига тегишли узгартиришлар киритилсин ва акциялар чикарилуви карорига киритилаётган узгартиришлар матни тасдиқлансин. Акциялар чикарилуви карорига киритилаётган узгартиришлар матнини урнатилган тартибда Узбекистон Республикаси Молия Вазирлигидан руйхатдан утказиш вазифаси жамият бошкарувига юклатилсин |
22 |
Жамиятнинг куйидаги янги тахрирдаги ички низомлари тасдиклансин: - «Кузатув кенгаши тугрисида» ги низом. - «Ижроя органи тугрисида» ги низом. - «Кузатув кенгаши хузуридаги стратегия ва инвестициялар кумитаси тугрисида» ги низом. - «Кузатув кенгаши хузуридаги тайинловлар ва мукофотлаш кумитаси тугрисида» ги низом. - «Кузатув кенгаши хузуридаги коррупцияга карши курашиш ва этика кумитаси тугрисида» ги низом. - «Кузатув кенгаши хузуридаги аудит кумитаси тугрисида» ги низом |