РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Цена закрытия : 28.51
Цена последний сделки : 26.54 ( ▼ 1.97 )
Дата последней сделки : 18.07.2025
Цена закрытия : 3,980
Цена последний сделки : 3,989 ( ▲ 9.0 )
Дата последней сделки : 18.07.2025
Цена закрытия : 2,039.99
Цена последний сделки : 2,010 ( ▼ 29.99 )
Дата последней сделки : 18.07.2025
Цена закрытия : 925
Цена последний сделки : 892.03 ( ▼ 32.97 )
Дата последней сделки : 18.07.2025
Цена закрытия : 1,079.99
Цена последний сделки : 1,050 ( ▼ 29.99 )
Дата последней сделки : 18.07.2025
Цена закрытия : 9.29
Цена последний сделки : 9.55 ( ▲ 0.26 )
Дата последней сделки : 18.07.2025
Цена закрытия : 32.98
Цена последний сделки : 32.49 ( ▼ 0.49 )
Дата последней сделки : 18.07.2025
Цена закрытия : 4,197.96
Цена последний сделки : 4,199.99 ( ▲ 2.03 )
Дата последней сделки : 18.07.2025
Цена закрытия : 1.13
Цена последний сделки : 1.14 ( ▲ 0.01 )
Дата последней сделки : 18.07.2025

Существенные факты



EMITENTNING NOMI/НАИМЕНОВАНИЕ ЭМИТЕНТА/ISSUER'S NAME

“Агробанк” акциядорлик тижорат банки
“Агробанк” АТБ
AGB


ALOQA MA’LUMOTLARI/КОНТАКТНЫЕ ДАННЫЕ/CONTACT INFORMATION

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 43-уй
100096, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 43-уй
headoffice@agrobank.uz
www. agrobank.uz


MUHIM FAKT TO‘G‘RISIDA AXBOROT/ИНФОРМАЦИЯ О СУЩЕСТВЕННОМ ФАКТЕ/MATERIAL FACT INFORMATION

06
Emitentning yuqori boshqaruv organi tomonidan qabul qilingan qarorlar/Решения, принятые высшим органом управления эмитента/Decisions taken by the Issuer's supreme management agency
Yillik/Годовое/Yearly
30.06.2022
08.07.2022
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 43-уй.
98,58%
Ovoz berishga qo‘yilgan masalalar/Вопросы, поставленные на голосование/Questions put to the vote Ovoz berish yakunlari (yoqlash) %/Итоги голосования за %/Results of voting for % Ovoz berish yakunlari (yoqlash) /Итоги голосования за количество/Results of voting for the number of Ovoz berish yakunlari (qarshi) %/Итоги голосования против %/Results of the vote against % Ovoz berish yakunlari (qarshi)/Итоги голосования против количество/The results of the vote against the number Ovoz berish yakunlari (betaraflar) %/Итоги голосования воздержались %/The results of the vote abstained % Ovoz berish yakunlari (betaraflar)/Итоги голосования воздержались количество/Voting results abstained number
1 Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш 100 7 219 445 268 0 0 0 0
2 Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш 100 7 219 445 268 0 0 0 0
3 Банк Кузатув кенгашининг 2021 йил фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш 100 7 219 445 268 0 0 0 0
4 Банк Бошқарувининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда асосий прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича ҳисоботини тасдиқлаш 100 7 219 445 268 0 0 0 0
5 Банкнинг 2021 йил фаолиятини текшириш натижалари юзасидан Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини кўриб чиқиш 100 7 219 445 268 0 0 0 0
6 Банкнинг 2021 молиявий йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиқлаш 100 7 219 445 268 0 0 0 0
7 2021 йил якуни бўйича банк фойдасини тақсимлаш 100 7 219 445 268 0 0 0 0
8 2021 йил якунлари бўйича банкнинг имтиёзли акцияларига дивиденд тўлаш тўғрисида 100 7 219 445 268 0 0 0 0
9 Банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш. 0 0 0 0 0 0
10 Банк Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш. 0 0 0 0 0 0
11,1 Маманов Илхом Ахматович- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, департамент директорининг биринчи ўринбосари-бошқарма бошлиғи 100 7 219 445 268 0 0 0 0
10,2 Нарзикулов Темур Малик Мухиддин ўғли- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бошқарма бошлиғи 100 7 219 445 268 0 0 0 0
10,3 Нургалиев Фархад Рашидович - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бўлим бошлиғи. 100 7 219 445 268 0 0 0 0
11 Банкнинг 2021 йил якунлари бўйича Корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини тасдиқлаш 100 7 219 445 268 0 0 0 0
12 Банкнинг 2022 йил фаолиятини аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш 100 7 219 445 268 0 0 0 0
13 Банк томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишига қадар битимлар тузилиши мумкин бўлган аффилланган шахслар рўйхатини тасдиқлаш 100 7 219 445 268 0 0 0 0
Matn/Текст/Text
1 Саноқ комиссияси уч кишидан иборат қуйидаги таркибда тасдиқлансин: Додокозиев Равшанбек Рустамович - Банкнинг HR департаменти Ўқув маркази бошлиғи. Мурадов Асқар Облабердиевич - Банкнинг Ахборот технологиялари департаменти бошқарма бошлиғи. Рузикулов Гайрат Норбоевич - Банкнинг Ғазначилик департаменти Ликвидлиликни бошқариш бошқармаси бош мутахассиси, комиссия аъзоси, саноқ комиссияси котиби.
2 Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин (1-илова).
3 Банк Кузатув кенгашининг 2021 йил фаолияти якунлари бўйича ҳисоботи тасдиқлансин (2-илова).
3.1 Банк Кузатув кенгаши зиммасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, омонатчилар, кредиторлар ҳамда акциядорлар манфаатларини ҳимоялаш мақсадида банкнинг активлари, мажбуриятлари ва 2022 йил Бизнес-режаси ижросини таҳлил қилган ҳолда банк Бошқаруви фаолиятини мунтазам кузатиб бориш, ҳар чоракда банк Бошқаруви ҳамда Ички аудит хизмати фаолияти якунлари тўғрисидаги ҳисоботларини тинглаб, тегишли қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижроси юзасидан доимий назорат ўрнатиш вазифалари топширилсин.
4 Банк Бошқарувининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда асосий прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича ҳисоботи тасдиқлансин (3-илова).
4.1 Банк Бошқарувига: - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларда банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ-5992-сонли фармонига асосан кичик ва ўрта бизнесни, қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан кредит орқали қўллаб-қувватлаш; - банкнинг корпоратив трансформацияси ҳамда 2022 йилда устувор йўналишларга кредитлар ажратиш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш; - банкнинг 2021-2024 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегияси ижросини ташкил қилиш, банк трансформация жараёнларига юқори рейтингга эга хорижий консалтинг компанияларини жалб қилиш; - ҳудудларда, шу жумладан олис туманларда жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш ва кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтириш; - банкда чакана хизматлар кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш, интерактив хизматлар, пластик карталар ва терминаллар орқали амалиётларни кенгайтириш ва такомиллаштириш, янги хизмат турларини жорий қилиш ва кўламини кенгайтириш борасидаги ишларни давом эттириш; - банк вакиллик ҳисобварағи ликвидлилигини таъминлаш, узоқ муддатли ва барқарор ресурс базасини шакллантириш мақсадида банк депозитлари структурасини муддатлари бўйича мақбуллаштириш, мажбуриятларни муддати ва манбалари жиҳатидан диверсификациялаш бўйича ишларни давом эттириш; - аҳоли омонатлар бўйича аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганиб бориш, узоқ муддатли янги омонат турларини жорий қилиш ва рекламаларни банкнинг интернетдаги веб-сайти, ижтимоий тармоқлар ва юқори рейтингли оммавий ахборот воситаларига жойлаштириш чоралари кўриш; - банкнинг бизнес-режаси ижросини ташкил қилиш, банк филиаллари молиявий ҳолатини яхшилаш мақсадида банк филиалларини молиявий соғломлаштириш юзасидан аниқ чораларни кўриш орқали банк даромадлилиги ва фойдалилигини ошириш; - банк активлари, жумладан кредит портфели таркибида мавжуд муаммоли қарздорликларни жорий йилнинг якунига қадар сўндирилишини таъминлаш; - ундириш имкони бўлмаган ва “умидсиз” таснифланган кредитларни белгиланган тартибда балансининг кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағига ўтказиш ва сўндирилиши юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш; - банк фойдасига чиқарилган ва суд ижросига қаратилган барча активлар, шу жумладан кредитларни ундириш бўйича мажбурий ижро бюроси бўлинмалари билан ҳамкорликни кучайтириш юзасидан тегишли ишлар олиб бориш; - Ҳукумат дастурлари доирасида аграр комплексни молиявий қўллаб-қувватлаш, саноатда ишлаб чиқаришни кўпайтириш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тадбирлар амалга ошириш вазифалари топширилсин.
5 Банкнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосаси тасдиқлансин (4-илова).
5.1 Банк Бошқарувига Тафтиш комиссияси хулосасида кўрсатиб ўтилган тавсияларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
6 Банкнинг 2021 молиявий йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботи тасдиқлансин.
7 Банкнинг 2021 йил якуни бўйича 257 096,2 млн. сўм (корректировкадан кейинги) соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: 50,0 фоизи ёки 128 548,1 млн. сўм - “Умумий захира” жамғармасига; 50,0 фоизи ёки 128 548,1 млн. сўм - Тақсимланмаган фойдада қолдирилсин.
7.1 Олдинги йиллар давомида Акциядорларнинг умумий йиғилиши Қарорларига асосан (24.12.2020 й. 43-сонли Қарори – 123,4 млрд сўм, 25.06.2021 й 45-сонли Қарори – 80,8 млрд сўм, 30.11.2021 й 46-сонли қарори – 98,9 млрд сўм) “стандарт” активларга захира яратилган. Мазкур яратилган заҳира Марказий банкнинг тавсиясига кўра баланснинг 30911-“Стандарт активлар бўйича захира” ҳисобварағидан, яъни “Капитал” бўлимидан, баланснинг 17700- ҳисобварақларига, “Активлар” бўлимига олиб борилгани маълумот учун қабул қилинсин.
7.2 Банкнинг оддий акцияларига 2021 йил якуни бўйича дивиденд тўланмасин.
8 2021 йил якуни бўйича банкнинг бир дона имтиёзли акциясига солиқларни инобатга олмаган ҳолда 292,0 сўм ёки номинал қийматига нисбатан 25 (йигирма беш) фоиз, жами 146,0 млн. сўм миқдорида йиллик дивидендлар “Умумий захира” жамғармаси ҳисобидан пул маблағлари шаклида ўрнатилган тартибда тўлаб берилсин.
8.1 Дивидендлар 60 кун муддат ичида тўлаб берилсин.
8.2 Дивидендлар тўлашни бошлаш санаси 2022 йил 15 июлдан бўлиб, тугатиш санаси 2022 йил 29 август этиб белгилансин.
9 Банк Кузатув кенгаши таркибига қуйидагилар 3 йил муддатга сайлансин: - Хайдаров Ахадбек Яхёбекович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари; - Рустамов Эркин Эркамович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, котибият мудирининг биринчи ўринбосари; - Мирзаев Тўлқин Эшқобилович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, департамент директори; - Дарвишев Нурбек Муратович - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, бўлим бошлиғи; - Ортиқов Шаҳобиддин Ҳамроевич - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва ҳудудларни ривожлантириш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси; - Зайнутдинов Хуршид Давронович - Банк Эсхата, Кузатув кенгаши аъзоси, Мустақил директор - Мустақил аъзо; - Ахмедов Умид Машрапович - Майкрософт (Дания) – Сунъий интеллект ечимлари арихитектураси департаменти директори - Мустақил аъзо; - Хамрохуджаев Неъматжон Яхёхонович - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Бошқарув кадрлари малакасини ошириш ва ҳудудий филиаллар билан ишлаш факультети декани, иқтисод фанлари номзоди – Мустақил аъзо; - Кадирова Дурдона Лукмановна - Триамант Групп, Турнхаут, Бельгия ижрочи жaмоaси aъзоси; Корпоратив молия ва инвесторлар билан алоқалар бўлими бошлиғи; Бизнес стратегияси бўйича маслаҳатчи – Мустақил аъзо.
10 Банк Тафтиш комиссияси таркибига 3 кишидан иборат қуйидагилар сайлансин: - Маманов Илхом Ахматович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, департамент директорининг биринчи ўринбосари-бошқарма бошлиғи; - Нарзикулов Темур Малик Мухиддин ўғли - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бошқарма бошлиғи; - Нургалиев Фархад Рашидович - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бўлим бошлиғи.
11 Банкнинг 2021 йил якунлари бўйича Корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари тасдиқлансин.
12 Банкнинг 2022 йил фаолиятини аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш масаласи танлов ғолиби аниқланганидан кейин тасдиқлаш учун Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига киритилсин.
13 Банк томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишига қадар битимлар тузилиши мумкин бўлган аффилланган шахслар рўйхати тасдиқлансин (5-илова).
14 Мазкур йиғилиш қарорларининг бажарилишини таъминлаш банк Бошқарувига топширилсин.
15 Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вазифаси банк Кузатув кенгашига юклатилсин.
F.I.Sh/Ф.И.О./Full name Shaxs a’zosi hisoblangan emitent organining nomi/Наименование органа эмитента, членом которого является лицо/Name of the issuer's agency of which the person is a member To‘lov turi (haq va (yoki) kompensatsiyalar)/Вид выплаты (вознаграждения и (или) компенсация)/Type of payment (remuneration and (or) compensation) Hisoblangan summa (so‘m)/Начисленная сумма (сум)/Accrued amount (sum) Mablag‘lar hisoblangan davr/Период, за который начислены средства/The period for which the funds were accrued To‘lov nazarda tutilgan emitent hujjati/Документ, котором предусмотрена выплата/The document that provides for the payment

Kuzatuv kengashi a’zolarini saylash/Избрание членов наблюдательного совета/Election of members of the Supervisory Board:

F.I.Sh/Ф.И.О./Full name Ish joyi/Место работы/Place of work Lavozimi/Должность/Post Egamizdagi aktsiyalar turi/Тип принадлежащих акций/Type of shares held Egamizdagi aksiyalar soni/Количество принадлежащих акций/Number of shares owned Ovozlar soni/Количество голосов/Number of votes
1 Хайдаров Ахадбек Яхёбекович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазир ўринбосари - 0 7 219 445 268
2 Рустамов Эркин Эркамович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Котибият мудирининг биринчи ўринбосари - 0 7 219 445 268
3 Мирзаев Тўлқин Эшқобилович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Департамент директори - 0 7 219 445 268
4 Дарвишев Нурбек Муратович Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Бўлим бошлиғи - 0 7 219 445 268
5 Ортиқов Шаҳобиддин Ҳамроевич Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Вазир маслаҳатчиси - 0 7 219 445 268
6 Зайнутдинов Хуршид Давронович Банк Эсхата Кузатув кенгаши аъзоси, Мустақил директор - 0 7 219 445 268
7 Ахмедов Умид Машрапович Майкрософт (Дания) Сунъий интеллект ечимлари арихитектураси департаменти директори - 0 7 219 445 268
8 Хамрохуджаев Неъматжон Яхёхонович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Бошқарув кадрлари малакасини ошириш ва ҳудудий филиаллар билан ишлаш факультети декани, иқтисод фанлари номзоди - 0 7 219 445 268
9 Кадирова Дурдона Лукмановна Триамант Групп, Турнхаут (Бельгия) Бельгия ижрочи жaмоaси aъзоси; Корпоратив молия ва инвесторлар билан алоқалар бўлими бошлиғи; Бизнес стратегияси бўйича маслаҳатчи - 0 7 219 445 268
-
Шеров Абдурахмон Саттарович
Йўлдошов Акром Аблакулович
Очилов Шухратилла Тоштемирович