| 1 |
Саноқ комиссияси миқдор таркиби 3 кишидан, аъзолари эса Қурбонбоев Дилшод Мақсудбекович, Мирсаидова Манзура Муроджон қизи ҳамда Абдукаримов Абдулла Абдумавлоновичлардан иборат этиб тасдиқлансин. |
| 2 |
Акциядорлар умумий йиғилиши Регламенти тасдиқлансин ва унга мувофиқ: - кун тартибидаги масалалари бўйича сўзга чиқувчилар учун - ҳар бирига 5 дақиқадан; - музокарага чиқувчилар учун - ҳар бирига 5 дақиқадан; - овоз бериш натижаларини ҳисоблаб чиқиш ва эълон қилишга - 10 дақиқа; - умумий йигилиш қарорини ўқиб эшиттириш ва қабул қилишга - 10 дақиқа регламент белгилансин. |
| 3 |
Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги Бошқарув раисининг ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 4 |
Жамият Кузатув кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти бўйича Кузатув кенгаши раисининг ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 5 |
Жамиятнинг 2021 йил фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси хулосаси тасдиқлансин. |
| 6 |
Жамиятнинг 2021 йил фаолияти натижалари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосаси тасдиқлансин. |
| 7 |
Жамиятнинг 2021 йил учун йиллик ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 8 |
Кун тартибидаги масала акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши муҳокамасига қолдирилсин. |
| 9 |
Жамият акциядорлари томонидан 2018 йил якунлари бўйича эгаси ёки эгасининг қонуний вориси ёхуд меросхўри томонидан 3 (уч) йил ичида талаб қилиб олинмаган 350 та акциядорнинг 4 859 397,0 сўм дивидендлар жамият ихтиёрида қолдирилсин. 2018 йил якунлари бўйича 350 та акциядорнинг 4 859 397,0 сўм миқдоридаги дивидендлар талаб қилиб олинмагани маълумот учун қабул қилинсин. |
| 10 |
Кун тартибидаги масала акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши муҳокамасига қолдирилсин. |
| 11 |
Жамиятнинг амалдаги Бошқарув раиси Отажонов Нодир Собирович билан тузилган меҳнат шартномаси 1 йил муддатга узайтирилсин. |
| 12 |
Жамиятда “INVESTMENT MANAGEMENT GROUP” МЧЖ томонидан ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари тасдиқлансин. |
| 13 |
Жамиятнинг 2022 йил молиявий-ҳўжалик фаолиятининг якунларини мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун “GLOBAL-AUDIT” МЧЖ ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдорини 50,0 млн. (ҚҚС билан) сўм этиб белгилансин. 13.1. Келгусида “GLOBAL-AUDIT” МЧЖ 2022 йил молиявий-ҳўжалик фаолиятининг якунларини мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун шартнома тузиш ва аудиторлик текширувини ўтказиш имконияти йўқолган тақдирда захирадаги “BALANS-INFORM-AUDIT” МЧЖ билан шартнома тузишга рухсат берилсин. |
| 14 |
Жамият томонидан мазкур жамиятнинг аффилланган шахслари ва йирик битимлар бўйича 2022 йил якунлари бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига қадар келгусида тузиладиган битимлар тасдиқлансин. 14.1. Кредит жалб этиш эҳтимоли кутилаётган тижорат банклари (“Агробанк” АТБ, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Асакабанк” АЖ, АТ “Халқ банки”, “Ипотека-банк” АТИБ ва бошқа тижорат банклар) билан бир неча босқичда асослантирган ҳисоб-китобларга асосан ҳар бири 50,0 млрд. сўмдан 350,0 млрд. сўмгача ҳажмдаги бир неча кредит шартномаларини белгиланган тартибда имзоланишига рухсат берилсин. 14.2. Жалб этилаётган кредитга таъминот сифатида “Ўзмашлизинг” МЧЖ (ёки бошқа аффилланган шахслар) билан кафиллик шартномаларини имзоланишига ҳамда жамиятга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини бозор баҳосини аниқлаган ҳолда гаровга кўйишга рухсат берилсин. 14.3. Республикамиздаги маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар билан лизингга етказиб бериладиган техникалар сотиб олиниши бўйича умумий қиймати жамият соф активлари қийматининг 15 фоизидан юқори бўлган бир ёки бир-бирига боғланган бир нечта битимни имзоланишига рухсат берилсин. |
| 15 |
“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти Устави янги таҳрирда тасдиқлансин. |
| 16 |
“O‘zagrolizing” акциядорлик жамиятининг Кузатув Кенгаши тўғрисида”ги Низоми янги таҳрирда тасдиқлансин. |
| 17 |
“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти ижроия органи - Бошқарув тўғрисида”ги Низоми янги таҳрирда тасдиқлансин. |
| 18 |
“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низоми янги таҳририда тасдиқлансин. |
|
|