| 1 |
АТ “Алоқабанк” акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламенти тасдиқланди. |
| 2 |
1. Кун тартибидаги масала юзасидан берилган ахборотлар ҳамда йиғилиш иштирокчилари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар маълумот учун қабул қилинди. 2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 19 ноябрдаги 27/7-сонли қарорига асосан “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги инобатга олинди. 3. 30911-“Стандарт активлар бўйича захира” ҳисобварағида илгари яратилган захира суммаси “Капитал” бўлимидан тегишли контр-актив ва мажбуриятлар ҳисобварақларига ўтказилди. |
| 3 |
1. Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 28 январда 01-01/403-сонли хати маълумот учун қабул қилинди. 2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 28 январдаги 01-01/403-сонли хатига асосан АТ “Алоқабанк”нинг Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасида шакллантирилган 11 789 602 000,0 сўм миқдоридаги маблағнинг 10,0 фоизи миқдорида, яъни 1 178 960 200,0 сўм миқдоридаги маблағ Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар Миллий офиси ҳисобварағига ўтказилиш бўйича қарор қилинди. |
| 4 |
1. АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 9 (тўққиз) кишидан иборат бўлиб, қуйидаги таркибда сайланди: 1) Шерматов Шерзод Хотамович – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири; 2) Ишанходжаев Асрор Асланович – Алоқа ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси Республика кенгаши раиси; 3) Мансуров Рустам Пулатович – “Электромагнит мослашув маркази” ДУК бошлиғи; 4) Хасанов Назиржон Набижанович – “Ўзбектелеком” АК Бош директори; 5) Юлдашев Фахриддин Туракулович – “Nano lizing kompaniyasi” МЧЖ директори; 6) Умаров Олимжон Мухамаджанович – жисмоний шахс; 7) Шагазатов Мохир Фархатович – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи; 8) Нуритдинова Наима Низомиддин қизи – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Далат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари ; 9) Хайтметов Рустам Махкамджанович – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бош бухгалтери. 2. АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгаши йиғилишининг қарори билан Кузатув кенгаши аъзолари таркибидан банк Кузатув кенгаши раиси ва унинг ўринбосари овоз бериш йўли билан сайлаш қарор қилинди. |
| 5 |
АТ “Алоқабанк”нинг 2021 йилги иш фаолияти юзасидан тафтишдан ўтказиш учун 3 (уч) аъзодан иборат бўлган Тафтиш комиссияси қуйидаги таркибда сайланди: 1) Хамидов Р.Т. – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси; 2) Тохтыяров А.Н. – “Ўзбектелеком” АК Бош директорининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари; 3) Мирзаев А.П. – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бош мутахассиси. |
| 6 |
1. Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (KPI)ни қўллаш тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқланди. 2. Банк Бошқаруви (К.Ирисбекова) зиммасига Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (KPI) бўйича чораклик ҳисоботларни банк Кузатув кенгаши йиғилишига киритиб бориш вазифаси юклатилди. |
| 7 |
1. Банкнинг янги ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлади. 2. Банк Бошқаруви (К.Ирисбекова) зиммасига мазкур қарор ижросини таъминлаш вазифаси юклатилди. |
| 8 |
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-168-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинди. 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-168-сонли қарорига асосан “Ягона умумреспублика процессинг маркази” масъулияти чекланган жамияти устав капиталидаги банкнинг 6,0 фоизлик улушни Давлат активларини бошқариш агентлигига давлат улушини камайтириш ҳисобига топширилиш бўйича қарор қилинди ҳамда АТ “Алоқабанк”нинг устав капитали акцияларининг умумий сонини қисқартириш йўли билан 2 529 683 112,0 (икки миллиард беш юз йигирма тўққиз миллион олти юз саксон икки минг бир юз ўн икки) сўмга камайтирилди ва унинг миқдори 951 054 837 293,0 (тўққиз юз эллик бир миллиард эллик тўрт миллион саккиз юз ўттиз етти минг икки юз тўқсон уч) сўм этиб белгиланди. 3. АТ “Алоқабанк” банкининг устав капиталини камайтириш тартиби қуйидагича амалга оширилиш қарор қилинди: - Банк балансидан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги балансига “Ягона умумреспублика процессинг маркази” масъулияти чекланган жамиятидаги устав капиталидаги 6,0 фоизлик улуш 2 529 682 996,82 сўм баланс қиймати миқдорида Банк устав капиталидаги Давлат улуши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги улушини камайтириш ҳисобига камайтирилади; - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли номинал қиймати 121 сўм бўлган 20 906 472 дона умумий қиймати 2 529 683 112 сўм Банкнинг оддий акциялари 121,0 сўм нархда кейинчалик бекор қилган ҳолда Банк оддий акцияларининг умумий сони қисқартирилади; - Ўтказилган улуш баланс қиймати миқдори ва бекор қилинадиган оддий акциялар умумий қиймати миқдори ўртасидаги 115,18 сўм миқдоридаги фарқ Банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тўлаб берилади ёки кейинчалик унинг Банк устав капиталидаги улуши кўпайтирилаётганда ёҳуд камайтирилаётганда ҳисобга олинади; - Банк қонунчиликка мувофиқ устав капиталини камайтириш тўғрисида ўз кредиторларини хабардор қилади ва уларнинг талабларини бажаради. |
| 9 |
1. “АТ “Алоқабанк” Уставига ўзгартиришлар киритилди ва 3-иловага мувофиқ тасдиқланди. 2. Банк Бошқаруви зиммасига АТ “Алоқабанк” Уставига киритилаётган ўзгартиришларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш бўйича ишларни амалга ошириш вазифаси юклатилди. |
| 10 |
1. АТ “Алоқабанк”нинг устав капиталини камайтирилиши билан боғлиқ илгари Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази томонидан 2018 йил 8 майда Р0021-24-сон ва 2018 йил 24 августда Р0021-25-сон билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан 2019 йил 10 декабрда Р0021-26-сон билан рўйхатга олинган “Акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисида”ги қарорларига ўзгартиришлар киритилди. 2. АТ “Алоқабанк”нинг илгари Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази томонидан 2018 йил 8 майда Р0021-24-сон ва 2018 йил 24 августда Р0021-25-сон билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан 2019 йил 10 декабрда Р0021-26-сон билан рўйхатга олинган “Акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисида”ги қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар матнлари 4-иловага мувофиқ тасдиқланди ҳамда уларни тасдиқланганлиги бўйича имзолаш ҳуқуқи Кузатув кенгаши раисига берилди. 3. Акциялар чиқарилишини қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш Банк Бошқаруви зиммасига юклатилди. |