Решения, принятые высшим органом управления эмитента
Внеочередное
19.04.2022
20.04.2022
Тошкент шахри, Шайхонтохур тумани, Абай кўчаси 4А уй
99.05
№
Вопросы, поставленные на голосование
Итоги голосования за %
Итоги голосования за количество
Итоги голосования против %
Итоги голосования против количество
Итоги голосования воздержались %
Итоги голосования воздержались количество
1
Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.
100
867 302 354
0
0
0
0
2
«Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
100
867 302 354
0
0
0
0
3
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарнинг активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 266-сонли Қарорига асосан «Туронбанк» АТБ устав капиталини камайтириш тўғрисида
100
867 302 354
0
0
0
0
4
«Туронбанк» АТБ устав капиталининг камайтирилиши муносабати билан банк уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
100
867 302 354
0
0
0
0
5
«Туронбанк» АТБ устав капиталининг камайтирилиши муносабати билан 2021 йил 14 сентябрь куни Р0496-26-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Туронбанк» АТБ қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги Қарорига ўзгартириш киритиш ҳамда ««Туронбанк» АТБ қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги Қарорига киритилаётган ўзгартиришлар»ни тасдиқлаш тўғрисида
«Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш
100
867 302 354
0
0
0
0
№
Текст
1
Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссиясининг шахсий таркиби тасдиқлансин.
2
«Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламенти тасдиқлансин.
3
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги «Давлат иштирокидаги корхоналарнинг активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 266-сонли Қарорига асосан «Туронбанк» АТБ устав капитали 12 896 109 900,00 сўмни ташкил этувчи 7 585 947 дона оддий акцияга, банк устав капиталидаги Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг улуши камайтирилсин, ортиб қолган 310,15 сўмни эса Ўзбекистон Молия Вазирлиги томонидан банк акцияларини сотиб олиш учун аввал йўналтирилган маблағидан ҳисобидан қоплашга рухсат берилсин.
4
«Туронбанк» АТБ Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқлансин.
5
«Туронбанк» АТБ устав капиталининг камайтирилиши муносабати билан 2021 йил 14 сентябрь куни Р0496-26-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган ««Туронбанк» АТБ қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисида»ги Қарорига киритилаётган ўзгартиришлар тасдиқлансин ҳамда ««Туронбанк» АТБ қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисида»ги Қарорига киритилаётган ўзгартиришлар» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
«Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг янги ташкилий тузилмаси тасдиқлансин
№
Ф.И.О.
Наименование органа эмитента, членом которого является лицо
Вид выплаты (вознаграждения и (или) компенсация)
Начисленная сумма (сум)
Период, за который начислены средства
Документ, котором предусмотрена выплата
Избрание членов наблюдательного совета:
№
Ф.И.О.
Место работы
Должность
Тип принадлежащих акций
Количество принадлежащих акций
Количество голосов
1. Банк уставининг 21-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 21. Банк оддий акцияларни жойлаштириши шарт, шунингдек имтиёзли акцияларни жойлаштиришга ҳақли. Жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати жамият устав капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги керак. 2. Банк уставининг 22-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 22. Банк Устав капитали 1 484 142 426 900 (Бир триллион тўрт юз саксон тўрт миллиард бир юз қирқ икки миллион тўрт юз йигирма олти минг тўққиз юз) сўмни ташкил этиб, қуйидаги акцияларга тақсимланган: 22.1. эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз оддий акциялар – 868 057 457 (саккиз юз олтмиш саккиз миллион эллик етти минг тўрт юз эллик етти) дона, номинал қиймати бўйича жами суммаси 1 475 697 676 900,00 (Бир триллион тўрт юз етмиш беш миллиард олти юз етмиш олти миллион тўққиз юз минг) сўм; 22.2. эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз имтиёзли акциялар – 4 967 500 (Тўрт миллион тўққиз юз олтмиш етти минг беш юз) дона, номинал қиймати бўйича жами суммаси 8 444 750 000 (Саккиз миллиард тўрт юз қирқ тўрт миллион етти юз эллик минг) сўм. 3. Банк уставининг 30-банди, 30.8.-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 30.8.банк ички аудит ҳамда комплаенс назорат хизматини ташкил этиш; 4. Банк уставининг 46-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 46. Акциядорлар умумий йиғилиши, банк Кенгаши ва банк Бошқаруви банкнинг Бошқарув органлари ҳисобланади. Банк Кенгашининг ва Бошқарувининг аъзолари, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимлари бенуқсон ишчанлик обрўсига, банк таваккалчиликларининг самарали бошқарилишини, ўз ваколатлари доирасида асосли қарорлар қабул қилинишини таъминлаш учун зарур бўлган тажрибага, билим ва кўникмаларга эга бўлиши керак. 5. Уставнинг 54-банди, 54.14.-кичик банди чиқариб ташлансин ҳамда қуйидаги кичик банд билан тўлдирилсин: 54.24.Банк Кенгаши аъзоларининг жавобгарлигини суғурталаш мақсадида суғурта лимитларининг энг юқори миқдорини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш. Мос равишда 54.24.-кичик банди 54.25.-кичик банд деб ўқилсин. 6. Банк уставининг 62-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: Улар амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ ва ушбу Уставда назарда тутилган тартибда акциядорлар умумий йиғилиши томонидан уч йиллик муддатга сайланадилар. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар банк Кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади. 7. Банк уставининг 63-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 63. Банк Кенгаши Раиси ва унинг ўринбосари белгиланган тартибда кенгаш аъзолари орасидан кўпчилик овоз билан сайланади. Кузатув Кенгашига сайланадиган номзодлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак: 63.1.Иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув таркибига қарши жиноят учун судланмаган шахслар. 63.2.Молия, иқтисод ва ҳуқуқ соҳасида камида беш йил ишлаган ва бу йўналишда етарли билим ва тажрибага эга шахслар. 63.3.Бенуқсон ишбилармонлик обрўсига эга бўлган шахслар. 63.4.Корпоратив бошқарувчи малака аттестатига ёки корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан берилган сертификатга эга бўлиши. Айрим ҳолларда Кузатув Кенгаши аъзолигига сайланадиган номзодларга қўйилган талабларга истисно қилиниши мумкин. Бу истисно фақатгина молия, иқтисод ва ҳуқуқ соҳасидаги ишлаш талабларига таалуқли бўлиб, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, банкнинг йирик акциядорлари вакилларига қўлланилиши мумкин. 7. Банк уставининг 66-банди 66.1, 66.2, 66.3, 66.4, 66.5-кичик бандлар билан тўлдирилсин ва қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 66.1.Банк Кенгаши мажлислари йиғилиш (овоз беришга қўйилган масалаларни муҳокама қилиш ва қарор қабул қилиш учун биргаликда иштирок этиш) шаклида, телефон орқали конференц-алоқа ва/ёки видео-конференц-алоқа режимида, сиртдан овоз бериш (сўров йўли билан) йўли билан, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб ўтказилади. 66.2.Сиртдан овоз бериш (сўров йўли билан) тўлдирилган овоз бериш бюллетенларини почта орқали, курьерлик етказиб бериш хизмати, электрон почта орқали амалга оширилиши мумкин. Банк Кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) Кенгашнинг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин. 66.3.Кузатув кенгаши мажлисида видео-конференц-алоқа режимида қатнашиш ниятида бўлган Кенгаш аъзоси мажлис ўтказилиши режалаштирилаётган санадан икки кун олдин бу ҳақида Кузатув Кенгаши Раисини огоҳлантириши шарт. 66.4.Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб Кенгаш мажлисларини ўтказиш тартиби ““Туронбанк” АТБ тизимида Банк Кенгаши баённомаларининг электрон айланиши тартиби” билан тартибга солинади. 8. Банк уставининг 67-банди, 67.11.-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 67.11.банкнинг ички аудити хизмати ҳамда комплаенс назорат тузилмасини ташкил этиш, унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ички аудит ҳамда комплаенс назорат хизмати билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш; 9. Банк уставининг 67-банди қуйидаги кичик бандлар билан тўлдирилсин ҳамда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 67.42.халқаро кредит линияларини жалб қилиш билан боғлиқ бўлган битимларни тузиш юзасидан қарор қабул қилиш; 67.43.манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш сиёсатини ишлаб чиқиш, уни амалга ошириш тартибини ўрнатиш ҳамда унинг амалга оширилишини назорат қилиш; 67.44.Банк Кенгаши ва Бошқаруви аъзоларининг жавобгарлигини суғурталаш ҳамда суғурта лимитларини ҳамда суғурта компаниясини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш; 67.45.ҳар чоракда камида бир марта банк томонидан амалга оширилган харидлар тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш; 67.46.ҳар чоракда камида бир марта банкнинг асосий (Уставдаги) фаолияти билан боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган шўъба хўжалик жамиятлари ҳамда филиаллари (ваколатхоналари) тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш; 67.47.мазкур Устав, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун ва амалдаги қонунларга мувофиқ, банк Кенгаши ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳал қилиш. Банк Кенгашининг ваколатига киритилган масалаларни ҳал қилиш банк Бошқарувига берилиши мумкин эмас. 10. Банк уставининг 68-банди, 68.11.-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 68.11.ички аудит ҳамда комплаенс назорат хизмати фаолиятини ташкил этиш; 11. Банк уставининг 69-банди қуйидаги кичик бандлар билан тўлдирилсин ҳамда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 69. Банк Кенгаши Раиси унинг ишини ташкил этади, Кенгаш мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорлар умумий йиғилишида раислик қилади. Банк Кенгашининг Раиси йўқлигида унинг вазифасини Кенгаш Раиси ўринбосари бажариб туради. 69.1.Банк Кенгашининг Раиси йўқлигида унинг вазифасини Кенгаш Раиси ўринбосари бажариб туради. 69.2.Банкда корпоратив қонун ҳужжатлари, банкнинг Устави ва ички ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш вазифасини бажарувчи Корпоратив маслаҳатчи лавозими жорий этилади. 69.3.Банк Кенгашининг мажлисларига Кенгаш томонидан тайинланадиган Кенгаш котиби ёки корпоратив маслаҳатчи котиблик қилади. 69.4.Корпоратив маслаҳатчи фаолиятининг мақсадлари банкда корпоратив бошқарув амалиётларини илғор халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда такомиллаштиришга, акциядорларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга, банкнинг барқарор ривожланишини таъминловчи бошқарув амалиётларини кенг жорий этишга кўмаклашишга йўналтирилган. 69.5.Корпоратив маслаҳатчи ўз фаолиятида Банк Кенгашига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдордир. 12. Банк уставининг 72-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 72. Банк Бошқаруви вазифалари қуйидагилардан иборат: 72.1.банк жорий фаолиятини ташкил этиш ва унга тезкор раҳбарликни амалга ошириш, банк Уставидаги мақсадлар ва вазифаларни бажарилишини таъминлаш; 72.2.Кенгаш томонидан белгиланган сиёсатларга риоя этиш; 72.3.банк тузилмавий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, департаментлар, бошқармалар, филиаллар ва банкнинг бошқа таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлайди ҳамда банкнинг шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлайди; 72.4.банкнинг ички меъёрий ҳужжатлари (низомлар, йўриқномалар, қоидалар, техник тартиб-қоидалар, услубиятлар, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги Низомлар ва бошқа ҳужжатлар)ни тасдиқлаш, банк акциядорлари умумий йиғилиши ва Кенгаши томонидан тасдиқланадиган ички меъёрий ҳужжатлар бундан мустасно; 72.5.банк ички аудит дапертаменти томонидан аниқланган камчиликларни кўриб чиқиш ва уларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўриш; 72.6.банк фаолиятини бошқариш учун сиёсатларни, жумладан кредит, инвестиция, эмиссия ва бошқа сиёсатларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар бериш; 72.7.банк мижозларига кўрсатилган хизматлар бўйича фоиз ставкаларини ва воситачилик ҳақи миқдорини ҳамда банк тарифларини тасдиқлаш; 72.8.банк томонидан Марказий банк белгилаган иқтисодий нормативларга, Марказий банкда мажбурий захираларни шакллантириш юзасидан талабларга риоя қилинишини таъминлаш; 72.9.банкнинг капитали ва ликвидли ресурслари етарли даражада бўлишини, шубҳали ва бекор турган активларга қарши уларни классификация қилиш асосида захиралар яратилишини таъминлаш, зарарлар миқдорини камайтириш мақсадида банк активлари турларини кўпайтириш; 72.10.Банк Кенгаши томонидан тасдиқланган бизнес-режада кўрсатилган миқдорларда фойда олишни таъминлайди; 72.11.қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва халқаро стандартларга мувофиқ банк бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритилишини ташкил этиш; 72.12.банкнинг шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари, минтақавий филиаллар, туман филиаллари ва бошқа таркибий тузилмаларига раҳбарлик қилиш, улар фаолиятини барча йўналишлар бўйича назорат қилиш, банк учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини ташкил қилиш; 72.13.банк акциядорлари умумий йиғилиши ва банк Кенгашининг қарорларини бажарилишини ташкил этиш ва таъминлаш; 72.14.ҳар чорак якуни билан ўтказилган бошқарув мажлислари тўғрисида маълумот ва Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги тавсиясига асосан ишлаб чиқилган KPI кўрсаткичлари натижасини банк Кенгашига киритиш; 72.15.банк акциядорлари, банк Кенгаши, Тафтиш комиссияси ёки аудиторининг биринчи талаби бўйича молиявий ҳисоботни ва банк фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотларни тақдим этиш; 72.16.амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ахборотлар манфаатдор шахслар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда олинишига, Акциядорларнинг Умумий йиғилишида қатнашиш, дивидендлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича акциядорларнинг барча ҳуқуқларига риоя қилиш; 72.17.банк Кенгашига банк фаолиятининг молиявий натижалари учун белгиланган тартибда ҳисобот бериш; 72.18.ўзининг ваколати доирасида, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва тайёрлаш масалаларини ҳал қилиш, банкнинг раҳбарлик лавозимларига номзодларни тасдиқлаш учун банк Кенгашига киритиш, банк ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва кобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш; 72.19.банкнинг штат жадвали билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш; 72.20.ўзининг ваколат доирасида банкнинг нормал фаолият кўрсатиши учун лозим бўлган мол-мулкни сотиб олиш ёки сотиш масаласини ҳал қилиш; 72.21.банкнинг обрў-эътибор хатарларини бошқариш; 72.22.банк акциядорларининг умумий йиғилиши, банк Кенгаши ва банк Тафтиш Комиссиясининг ишлаши учун зарур шарт-шароитларни яратиш; 72.23.банк хизматларига бўлган талабнинг ривожланиш истиқболларини, уни фаолиятининг янги йўналишларини белгилаш; 72.24.молиявий хизматлар бозорида банкнинг харакат тактикасини ишлаб чиқиш бўйича қарорлар қабул қилиш; 72.25.банк фаолиятининг истиқболли ва жорий бизнес-режаларини ишлаб чиқиш; 72.26.банкда зарур маълумотларни улардан манфаатдор фойдаланувчиларга келиб тушишини таъминловчи самарали ахборот узатиш ва алмашиш тизимини яратиш. Ахборот узатиш ва алмашиш тизими ўз таркибига банк амалиёт сиёсати ва фаолияти тартиботини белгиловчи барча ҳужжатларни олади; 72.27.банк фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш; 72.28.банкда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлилигини, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вактида тақдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган банк фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш; 72.29.давлат статистика органларга тегишли ҳисоботларни тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш; 72.30.банк тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларни сақлаш, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса, банкнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар руйхати Кенгаш томонидан белгиланади.Хизмат ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг банк ходимлари томонидан сақланишини таъминлаш; 72.31.ўз ваколатига тегишли ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни акциядорларнинг Умумий йиғилишига ва банк Кенгашига белгиланган муддатда тақдим этилишини таъминлаш; 72.32.шунингдек, Банк Бошқаруви “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун билан белгиланган бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади. 13. Банк уставининг 76-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 76. Банк Бошқарувига Бошқарув Раиси раҳбарлик қилади. Бошқарув Раиси акциядорлар умумий йиғилиши ва Кенгаш олдида ҳисобот беради ва у банкнинг жорий фаолияти натижалари учун ўз ваколатлари доирасида жавобгардир. Банк Бошқаруви Раиси банк Кенгашининг қарори билан тайинланади ва акциядорларнинг Умумий йиғилишида тасдиқланади. Банк Бошқаруви Раисини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади. Танлов бўйича саралашни ўтказиш банкнинг ички ҳужжатлари билан тартибга солинади. Банк Бошқаруви Раиси билан шартномани банк Кенгаши Раиси ёки Кенгаш ваколат берган шахс уч йил муддатга тузади. Марказий банк билан банк Бошқарувининг аъзолигига ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимлар лавозимларига кўрсатилаётган номзодлар уларнинг лавозимга киришишидан олдин келишиб олинади. Банк Бошқаруви аъзолари ва муҳим аҳамиятга эга ходимлари иш берувчининг розилиги билан бошқа ташкилотларда ўриндошлик асосида ишлаши мумкин, бундан уларнинг бошқа банклар ва ташкилотларда ишга жойлашуви манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар мустасно. 14. Банк уставининг 77-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 77. Бошқарув Раиси қуйидаги ваколатларга эга: 77.1.Ўз ваколатлари доирасида банкнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади; 77.2.Банк фаолияти устидан назорат олиб боради, фойдали бўлган иқтисодий бошқариш методларини қўллайди, банк ишчи жамоасининг ҳохиши ва ташаббусини юзага чиқариш учун шароит яратиб беради; 77.3.Ўзига берилган ваколат доирасида, амалдаги қонун хужжатларида белгиланган тартибда банк мулки ва маблағини тасарруф этади, банк номидан шартномалар, мажбуриятлар ва ишончномаларга имзо чекади; 77.4.Ўзбекистон Республикасидаги тижорат ва давлат ташкилотларида ва бошқа давлатларда банк фаолияти масалалари бўйича вакилликни олиб боради; 77.5.Банк номидан ишончномалар беради, шартномалар, мажбуриятлар ва битимларни имзолаш тартибини белгилайди; 77.6.Банкнинг штат жадвалини тасдиқлайди ва унга ўзгартиришлар киритади, банк Бошқаруви аъзолари орасида мажбуриятлар тақсимлайди. Штат жадвали ва тузилган шартномалар асосида банкнинг мансабдор шахсларини тайинлайди ва ишдан бўшатади, ходимлар иш ҳақини белгилайди ҳамда намунали ишлаган ходимларни тақдирлайди, меҳнат вазифаларини бузганлик учун интизомий жазолар қўллайди, банк ходимлари билан меҳнат шартномасини амалдаги қонунчиликка ва банк Уставга, мазкур Низомга мувофиқ тузади; 77.7.Бошқарув Раиси ўринбосарлари ҳамда тузилма раҳбарлари жавобгарлиги меъёрини белгилайди; 77.8.Банк департаментлари, бошқармалари ва бошқа тузилмаларининг Низомларини тасдиқлайди; 77.9.Банкларда вакиллик ва бошқа ҳисобварақлар очади; 77.10.Банкни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқилишига рахбарлик қилади, уларни ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилади; 77.11.Банк Бошқаруви мажлислари ўтказилишини ташкил этади, банк номидан ҳужжатларни ва бошқарув мажлиси баённомаларини имзолайди; 77.12.Меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туради; 77.13.Банк ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя қилинишини ва улар меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлайди; 77.14.Жамоа музокараларида Бошқарув вакилларининг иштирокини таъминлайди; 77.15.Жамоа шартномалари ва битимлар тузилишида иш берувчи сифатида қатнашади ҳамда жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаради; 77.16.Ўзига бўйсунувчи барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар беришга; 77.17.Ички ҳужжатларга, амалдаги конун ҳужжатларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилишга; 77.18. Бошқарув Раиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин. 15. Банк уставининг 79-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 79. Бошқарув аъзолари Бошқарув Раиси тақдимномаси асосида банк Кенгаши қарори билан тайинланадилар. Банк Бошқаруви аъзолигига қоидага кўра Бошқарув Раиси, Бошқарув Раиси ўринбосарлари ва банкнинг таркибий тузилмалари раҳбарлари киритилиши мумкин. 16. Банк уставининг 97.1.-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 97.1.Банкнинг овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эгалик қилувчи акциядорлар банк фаолиятини текшириш учун ташқи аудит ўтказиш ташаббуси билан чиқиши мумкин. 17. Банк уставининг 98-банди 98.1.-кичик банд билан тўлдирилсин ҳамда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 98.1.Банк Кенгаши, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда, банкнинг Бошқарув қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Марказий банк талаблари асосида ҳаракат қилувчи комплаенс назоратни шакллантиради. Банк Кенгаши Комплаенс назорат хизмати Низомини, банкнинг Ички назорат Қоидаларини ҳамда Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатини ҳамда бошқа ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлайди. 18. Банк уставининг 99-банди 99.1.-кичик банд билан тўлдирилсин ҳамда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 99.1.Комплаенс назорат хизмати жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этилишида банк хизматларидан фойдаланиш хавфининг олдини олиш учун қонунчилик ҳужжатларида, Ички назорат Қоидаларда, ички ҳужжатларда назарда тутилган чораларни кўради; Шунингдек, банкнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш, банкда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш, коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб боради.