| 1 |
“Жахон ихтисослаштирилган аралаш моллари савдо комплекси” АЖ акциядорларининг 2022 йил 02 апрелдаги йиллик умумий йиғилиш регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 2 |
“Жахон ихтисослаштирилган аралаш моллари савдо комплекси” АЖ акциядорларининг 2022 йил 02 апрелдаги йиллик умумий йиғилиш регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 3 |
Жамият Бош директорнинг 2021 йил якунлари бўйича йиллик бизнес режани бир қисми йил давомида пандимия туфайли бозор фаолиятини вақтинчалик тўҳтатилганлиги туфайли бажарилмаганлиги ҳамда йил давомида амалга оширган ишлари, жамият ҳисобидан бозор худудидаги совдо дуконларини жорий таъмирлаш учун қилинган харажатлари ҳамда йил давомида жамият ишчи ходимларини рағбатлантириш билан ва хомийлик билан боғлиқ харажатлари ва жамият манфаатлари учун бажарилган ишлар бўйича хисоботи тасдиқлансин ва маълумот учун қабул қилинсин. |
| 4 |
Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалари ва олинган соф фойда тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин ва маълумот учун қабул қилинсин. |
| 5 |
Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича молия хўжалик фаолияти натижаларини текшириш юзасидан МЧЖ шаклидаги “ДАВР” аудиторлик ташкилотининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин |
| 6 |
Корпоратив бошқарув кодексини бўйича жамиятнинг 2021 йил фаолияти юзасидан МЧЖ шаклидаги “ТТТ-АУДИТ” аудиторлик ташкилотининг баҳолаш ҳулосаси тасдиқлансин ҳамда маълумот учун қабул қилинсин. |
| 7 |
Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича жамият ижроия органи фаолияти самарадорлиги муҳим кўрсаткичлари (СМК) ҳисобланишининг ҳаққонийлигини текшириш натижалари ва ҳисобот даврида уларнинг бажарилиши тўғрисидаги МЧЖ шаклидаги “ТТТ-АУДИТ” аудиторлик ташкилотининг хулосаси тасдиқлансин ҳамда маълумот учун қабул қилинсин |
| 8 |
Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича олган 1 264 966,9 минг сўм соф фойдаси жамият кузатув кенгашининг тавсияга асосан қўйидагича тақсимлансин. - 88.85% ёки 1 123 920 000.00 сўм – жамият акциядорлари акциялари учун дивиденд тўлови учун йўналтиришга. (1 дона оддий акцияга 1 000 сўмдан дивиденд). - 11.15% ёки 141 046 900,00 сўм - Кузатув кенгаши раиси, аъзолари, котиби жамият бош директори, бош ҳисобчиси ҳамда жамият ҳодимларини 2021 йил якунлари билан рағбатлантиришга йўналтирилсин. Жамият бош директори Ш.Хамрахўжаевга: 1. Жамиятнинг 2021 йил соф фойдаси ҳисобидан ҳар бир дона жойлаштирилган оддий акция учун 1 000 (бир минг) сўм миқдорида йиллик дивиденд тўлансин. 2. Дивидендлар пул кўринишида қўйидагича тўлансин: • юридик шахсларга уларни банк ҳисоб рақамларига тўлаб берилсин; • жисмоний шахсларга – нақд пул ва уларнинг банк пластик карточкаларига тўлаб берилсин. 3. Ҳисобланган дивидендлар, қонунда белгиланган тартибда дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаган муддат ичида тўлансин. 4. Дивидендлар (бир дона акцияга 1 000 сўм) тўлашни бошлаш санаси 2022 йил 02 апрел, тугатиш санаси 2022 йил 01 июнь этиб белгилансин. |
| 9 |
Кузатув кенгаши раиси, аъзоларини ва котибига, жамият бош директори ва бош ҳисобчини ҳамда жамият ҳодимларини 2021 йил якуни бўйича олинган соф фойдаси ҳисобидан рағбатлантириш учун ажратилган сумма қўйидагича рағбатлантирилсин: 1. Кузатув кенгаши раисига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 5 баробари миқдорида; 2. Кузатув кенгаши аъзолари ва котибига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 4 баробари миқдорида; 3. Жамият бош директорига бир ойлик маошининг 7 баробари миқдорида; 4. Жамият бош ҳисобчисига бир ойлик маошининг 3 баробари миқдорида; Шунингдек, рағбатлантириш учун ажратилган маблағларни қолган маблағни жамият ҳодимларини 2021 йил якуни бўйича жамият бош директори тавсиясига асосан рағбатлантиш учун йўналтирилсин. |
| 10 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2022 йилдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-112-сон қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин Жамиятнинг 2022 йил бизнес режаси юқоридаги қарорга асосан киритилган ўзгартиришларни инобатга олган ҳолда тасдиқлансин. |
| 11 |
Жамиятнинг навбатдаги кузатув кенгаши аъзолигига Мамажонов Одилжон Нуманович, Мамадалиев Аброр, Рахмонов Содикжон, Камчибеков Фарход, Қаюмов Тохир Насибханович, Мадаминов Азимжон, Абдуллаев Отабек Ғайбуллаевич ва Турсунов Иқбол Собиржановичлар бир йил муддатга сайлансин. |
| 12 |
Жамият Тафтишчисилигига Наманган шаҳар хокимлиги бош ҳисобчиси Ғиясов Илхомжон Салохиддинович тайнлансин. |
| 13 |
Жамият бош директор Хамрохўжаев Шерзод Абдуллажонович билан тузилган меҳнат шартномаси яна 1 йиллик муддатга узайтирилсин. - Бозорни самарадорлик қўрсаткичларини оширишда амалга бажараётган ишларини инобатга олган ҳолда ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 12 баробари миқдорида иш ҳақи тўлаш белгилаб кетилсин. - Шунингдек, жамият акциядорларининг 27.06.2020 йилдаги умумий йиғилишда жамият бош директорига бир ойлик иш ҳаки миқдорининг 50 % миқдорида устама қўшиб бериш тўғрисидаги қарори бекор қилинсин. |
| 14 |
Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича ўтказиладиган миллий ва ҳалқоро стандартлар асосида аудит текширувлари ўтказилиши учун “ДАВР” МЧЖ шаклидаги аудитор ташкилоти танлансин. Жамият бош директори Ш.Хамрохўжаев “ДАВР” МЧЖ шаклидаги аудитор ташкилоти билан миллий ва халқоро стандартлар асосида аудитдан ўтказиш учун 18 000 000 (ўн беш миллион) сўмгача бўлган миқдорда шартнома тузиш ва имзолаш ваколати берилсин. |
| 15 |
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ 2017 ва 2018 йилларякуни билан ҳисобланган дивидендларни эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган 82 768.2 минг сўм дивиденд жамият ҳисобига қолдирилсин. Ушбу маблағни Ўзбекистон Республика Президентининг 02.02.2022 йилдаги ПҚ-112-сон қарори асосан жамият ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини маданий-эстетик ҳордиқ чиқаришлари учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш, концерт, цирк ва театрларга кириш учун билет ва абонементларни харид қилишга ҳамда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурига асосан шаҳарларига саёхат қилишга йўналтирилсин. |
| 16 |
Жамиятнинг янги тахрирдаги устави иловага асосан тасдиқлансин. Жамият бош директорига янги тахрирдаги жамият уставини давлат руйхатидан ўтказиш вазифаси топширилсин. |
| 17 |
Жамиятнинг “Коррупцияга карши ички назорат тузилмалари фаолияти тугрисида”ги ички низоми тасдиқлансин, ҳамда жамият фаолиятига тадбиқ этилсин. |