| 1 |
1. Уч кишидан иборат қуйидаги таркибда саноқ комиссияси тасдиқлансин: 1) Ф.Норбутаева; 2) А.Қиличев; 3) И.Норқулов. 2. Жамият акциядорлари йиллик умумий йиғилишининг регламенти тасдиқлансин. |
| 2 |
Жамият ижроия органи раҳбарининг 2020 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин ва ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 3 |
Жамиятнинг 2020 йиллик бухгалтерия баланси ҳамда молиявий натижалари қониқарли деб топилсин ва ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин. |
| 4 |
Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тузилган тафтиш комиссиясининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. |
| 5 |
Жамият кузатув кенгашининг 2020 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 6 |
1. “Maslahat Audit-M” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 2021 йил 29 апрелдаги Миллий стандартларга мувофиқ аудиторлик текшируви хулосаси ва “Maslahat Audit-M” МЧЖ Халқаро аудит стандартларига мувофиқ берилган аудиторлик текшируви хулосалари тасдиқлансин. |
| 7 |
1. Жамиятда 2020 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари бўйича “Самарқанд Вақт Депозитарияси” МЧЖ нинг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. 2. Жамият ижроия органи раҳбарига: - 2020 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини бундан ҳам юқори кўрсаткичларга кўтариш бўйича тегишли чоралар кўрсин. |
| 8 |
1. Жамият бош директори Б.Усманов билан тузилган муддатли меҳнат шартномасининг муддати Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 105-моддасининг биринчи қисмига асосан тугаганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖ бош директори лавозимига номзод тайинлаш масаласи жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишига қолдирилсин. 3. “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи тайинлаш вазифаси жамиятнинг Кузатув кенгашига юклатилсин. 4. Жамиятнинг Кузатув кенгаши бир кун муддатда қонунда белгиланган тартибда “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖга бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи вазифасига номзод тайинласин. |
| 9 |
1. Жамият 2020-йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосасига кўра зарар билан чиқганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. Жамият ижрои органига жамиятни барқарорлаштириш, соф фойдага чиқиш юклатилсин. |
| 10 |
Жамият кузатув кенгаши аъзолигига қуйидагилар сайлансин: “Самарқандпахтасаноат” ҲАБ томонидан кўрсатилган номзодлардан: 1. Абдурахмонов Фазлиддин – “Самарқанд минтақавий пахта терминали” МЧЖ директори; 2. Муродуллаев Ғолиб -“Самарқанд минтақавий пахта терминали” МЧЖ корпоратив ва мулкий муносабатлар бўйича мутахассиси; 3. Фарходов Йигитали - ДАБА Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси Бош мутахассиси; 4. Мирзаев Бахром – “Ўзпахтасаноат” АЖ ходими 5. Холиқов Толибжон – “Самарканд минтақавий пахта терминали” МЧЖ хисобчиси |
| 11 |
Жамият тафтиш комиссияси аъзолигига қуйидагилар сайлансин: “Самарқандпахтасаноат” ҲАБ томонидан кўрсатилган номзодлардан: 1. Ибрагимов Шокир - “Зирабулоқ пахта тозалаш” АЖ бош ҳисобчиси 2. Қиличев Рамзиддин - “Зирибулоқ пахта тозалаш” АЖ акциядорлар билан корпоратив муносабатлар хизмати бошлиғи; 3. Турдимуродов Жасур - “Самарканд минтақавий пахта терминали” МЧЖ Бош хисобчиси |
| 12 |
1. 2021 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини: - Миллий аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш учун “Жавлон Аудит Сервис” МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлансин ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг миқдори – 9 000,0 минг сўм белгилансин; - Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш учун “Жавлон Аудит Сервис” аудиторлик ташкилоти танлансин ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг миқдори- 9000,0 минг сўм белгилансин. 2. Жамият ижроия органи раҳбарига: - юқорида кўрсатилган аудиторлик ташкилотлари билан белгиланган тартибда шартномаларни тузсин; - қонунчиликда белгиланган муддатларда жамият акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгашига аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисобот ҳамда хулосаларни киритсин. |
| 13 |
Жамиятнинг 2021 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш масаласи бўйича қониқарли деб топилсин ва ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 14 |
Жамият томонидан 2020 йил йил давомида ҳеч қандай ҳомийлик ва беғараз ёрдамлар амалга оширилмаганлиги белгилаб куйилсин. |
| 15 |
Жамиятнинг қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқариш учун қонунчиликда ўрнатилган тартибда йиғилсин ва жамият акциядорларининг кейинги йиғилишига қиритилиши маълумот учун қабул қилинсин. |
| 16 |
1. Жамиятнинг ўз самарали муддатини тўлиқ ўтаб бўлган (носоз, яроқсиз ҳолга келган ва таъмирталаб) асбоб ускуналари рўйхати тўзилсин. 2. Тузилган руйхати “Ўзпахтасаноат” АЖни тугатиш буйича Лойиха офиси иштирокида тузилган комиссия томонидан хатловдан ўтказилсин. 3. Комиссия хулосаси ва далолатномаси жамият акциядорларининг умумий йиғилишига киритилсин. |
| 17 |
Жамият ходимларининг”Штат жадвали” “Ўзпахтасаноат” АЖни тугатиш буйича Лойиха офиси билан келишилган холда жамият акциядорларининг умумий йиғилиши кун тартибига киритилсин. |
| 18 |
1. Жамият активларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, жамият балансида бўлган бино иншоатларни ва бошқа жамиятлардаги улушларини баҳоланган қийматда аукцион савдоларига чиқариш учун иловадаги активлар тасдиқлансин. 2. Аукцион савдоларга ўрнатилган тартибда чиқарилиши белгиланган активлар жамият молиявий холати кўрсаткичлари ва Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ жамият томонидан мол мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ битим тузиш, мол-мулкни қийматидан келиб чиқиб, активлар сотилиши билан боғлиқ битимлар йирик битим деб тасдиқлансин. |
| 19 |
“Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖ устав фондига чиқарилган бир дона акциянинг бозор қиймати салбий чиқиши тасдиқлансин. |
| 20 |
1. “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖ 2020 йилни зарар билан якунлаганлиги, соф активлари мавжуд эмаслиги сабабли, жамият томонидан тузилаётган йирик битимда юзага келадиган жамият акциядорларининг ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш тартиби тасдиқланмаслиги, жамият акциядорларидан акцияларни қайтариб сотиб олиш бўйича аризалар қабул қилинмаслиги маълумот учун қабул қилинсин. |
| 21 |
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ инвесторларга қулай имкониятлар ва шарт-шароитлар яратиш мақсадида жамиятнинг баҳоланган қийматда “E-ijro auksion” ва биржа савдоларига чиқарилган активлари бўйича тўловларни бўлиб тўлаш шарти билан сотиш механизми қўлланилсин. 2. “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖ бош директорига: - қиймати қонунчиликда белгиланган йирик битимни ташкил этувучи активларни (мол-мулк, акция (улуш) пакетлари)ни амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда жамиятнинг ваколатли боошқарув органи қарорига асосан сотилишини таъминлаш; - активларнинг сотилишини максимал ошкоралигини таъминлаш, шу жумладан: - талабгорлардан таклифларни қабул қилинишини белгиланган тартибда ташкил этиш ва таклифлар тўғрисидаги жамланма маълумотларни “Ўзпахтасаноат” АЖ тугатиш комиссиясига киритиб бориш вазифалари топширилсин. |