| 1 |
Жамият акциядорлари йиллик умумий йиғилишининг регламенти ва уч кишидан иборат қуйидаги таркибда саноқ комиссияси тасдиқлансин: 1) З.Ғ.Холмирзаев; 2) А.И.Ғиёсов; 3) А.Боймирзаев. |
| 2 |
Жамият ижроия органи раҳбарининг 2020 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин ва ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 3 |
Жамиятнинг 2020 йиллик бухгалтерия баланси ҳамда молиявий натижалари қониқарли деб топилсин ва ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин. |
| 4 |
Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тузилган тафтиш комиссиясининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. |
| 5 |
Жамият кузатув кенгашининг 2020 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 6 |
“ZAMIN OIL-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 2021 йил 30 апрелдаги Миллий стандартларга мувофиқ берилган аудиторлик текшируви хулосаси тасдиқлансин. |
| 7 |
Жамиятда 2020 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари бўйича “AUDIT-HISOB MARKAZI” МЧЖнинг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. 2. Жамият ижроия органи раҳбарига: - 2020 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини бундан ҳам юқори кўрсаткичларга кўтариш бўйича тегишли чоралар кўрсин. |
| 8 |
Жамият ўтган йиллар ва 2020 йил якуни бўйича олинган соф фойдаси, жами соф фойда 6.315.049.150 сўмни ташкил қилади шундан: 2020 йил якуни бўйича олинган соф фойдаси (3.520.834.000 сўм) ҳисобидан 5,0 фоизи, яъни - 176.041.700 сўм жамиятнинг захира фондига йўналтирилсин; - 4.736.286.862 сўм яъни соф фойданинг 75 фоизини жамият акциядорларига дивиденд тариқасида тўлаш учун йўналтирилсин; - 126.300.983 сўм жами 2 фоиз шундан кузатув кенгаши аъзоларига таксимланадиган соф фойдадан 1 % 63.150.491 сўм, тафтиш комиссияси аъзолари, ижроия органи раҳбари ва тегишли меҳнат жамоаси мутахассисларини рағбатлантиришга 1% 63.150.492 сўм (ягона ижтимоий солиқ тўлови билан бирга) рағбатлантиришга йўналтирилсин; - 1.276.419.605 сўмни кейинги йиллар соф фойда тақсимотида кўриб чиқиб тақсимлаш учун жамғарилган соф фойда таркибида қолдирилсин. 2. Дивидендлар мазкур йиғилиш қарори қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кун ичида тўлансин. - дивидендларни тўлашни бошлаш санаси: 10 июль 2021 йил. - дивидендларни тўлашни тугатиш санаси: 28 август 2021 йил. 3. Дивидендлар белгиланган тартибда ва юқорида кўрсатилган муддатларда акциядорларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказиш йўли орқали амалга оширилсин. |
| 9 |
Жамият бош директори Т.Тўраев билан тузилган муддатли меҳнат шартномасининг муддати Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 105-mоддасининг биринчи қисмига асосан тугаганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. Жамият бош ҳисобчиси А.Боймирзаевга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 151-модда биринчи қисмига асосан унга ишлаган даври учун фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация ва бошқа тегишли ҳисоб-китобларни тўлиқ амалга оширсин. 3. “Муборак пахта тозалаш” АЖ бош директори лавозимига номзод тайинлаш масаласи жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишига қолдирилсин. 4. “Муборак пахта тозалаш” АЖ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи тайинлаш вазифаси жамиятнинг Кузатув кенгашига юклатилсин. 5. Жамиятнинг Кузатув кенгаши бир кун муддатда қонунда белгиланган тартибда “Муборак пахта тозалаш” АЖга бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи вазифасига номзод тайинласин. |
| 10 |
2021 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини: - Миллий аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш учун “AUDIT-HISOB-MARKAZI” МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлансин ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг миқдори – 10 000,0 минг сўм белгилансин; 2. Жамият ижроия органи раҳбарига: - юқорида кўрсатилган аудиторлик ташкилоти билан белгиланган тартибда шартнома тузилсин; - қонунчиликда белгиланган муддатларда жамият акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгашига аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисобот ҳамда хулосасни киритсин. |
| 11 |
Жамиятнинг 2021 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш масаласи бўйича қониқарли деб топилсин ва ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 12 |
Жамият кузатув кенгаши аъзолигига қуйидагилар сайлансин: “Қашқадарёпахтасаноат” ҲБАЖ ҳамда Teca SA хорижий компанияси томонидан кўрсатилган номзодлардан: 1. Нуримов Шомансур Собиржонович –“Ўзпахтасаноат” АЖ бош мутахассис; 2. Курбанов Фирдавс Кобилжонович - “Ўзпахтасаноат” АЖ бошқарма бошлиғи; 3. Султонов Мустафхон Музапарович - Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи; 4. Турсунова Зухра Фаридовна -“TECA S.A” компанияси вакили; 5. Хафизова Саодат Абдуллаевна –“TECA S.A” компанияси вакили |
| 13 |
Жамият тафтиш комиссияси аъзолигига қуйидагилар сайлансин: “Қашқадарёпахтасаноат” ҲБАЖ ҳамда Teca SA хорижий компанияси томонидан кўрсатилган номзодлардан: 1.Эшбоев Шухрат Холмуродович--"Қашқадарё Минтақавий пахта терминали" МЧЖ бўлим бошлиғи; 2. Боймуродов Жамшид Абдуллоевич-“Жейнов пахта тозалаш” АЖ бўлим бошлиғи; 3. Гулямова Нодира Фаридовна “Тeca SA” кампанияси вакили; |
| 14 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ инвесторларга қулай имкониятлар ва шарт-шароитлар яратиш мақсадида жамиятнинг баҳоланган қийматда “E-ijro auksion” ва биржа савдоларига чиқарилган активлари бўйича тўловларни бўлиб тўлаш шарти билан сотиш механизми қўлланилсин. 2. “Муборак пахта тозалаш” АЖ бош директорига: - қиймати қонунчиликда белгиланган йирик битимни ташкил этувучи активларни (мол-мулк, акция (улуш) пакетлари)ни амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда жамиятнинг ваколатли боошқарув органи қарорига асосан сотилишини таъминлаш; - активларнинг сотилишида максимал ошкораликни таъминлаш. |