| 1 |
“Jizzax plastmassa” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиш регламенти 1-иловага асосан тасдиқлансин |
| 2 |
“Jizzax plastmassa” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2020 йилдаги фаолият якунлари бўйича ҳисобот ҳамда 2021 йилда жамият фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида ҳисоботи 2-иловага асосан тасдиқлансин |
| 3 |
“Jizzax plastmassa” АЖнинг 2020 йилдаги молия-хўжалик фаолияти якуни ҳамда жамиятнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегиясига эришиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги жамият бошқаруви раисининг ҳисоботи 3-иловага асосан тасдиқлансин |
| 4 |
“Jizzax plastmassa” акциядорлик жамияти Тафтиш комиссиясининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботи 4-иловага асосан тасдиқлансин |
| 5 |
“Jizzax plastmassa” АЖнинг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолиятини “Afrosiyob Audit Standart” МЧЖ аудиторлик ташкилоти томонидан бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари асосида ўтказилган аудиторлик текшируви ҳисоботи ҳамда хулосаси тасдиқлансин |
| 6 |
“UzAssets Investitsiya Kompaniyasi” акциядорлик жамиятининг 2021 йил 15 майдаги 01/04-3-106-сонли ҳатига ҳамда жамият Кузатув кенгашининг 2021 йил 5 июндаги 2-сонли йиғилиш баёнига асосан “Jizzax plastmassa” акциядорлик жамиятининг 2020 йилда олинган 201 232 060 сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин. Жумладан: 1. Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддасига асосан, жамиятнинг заҳира жамғармасига соф фойданинг 5 фоизи ёки 10 061 603 сўм. 2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 январдаги 24-сон, “Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 12 мартдаги 195-сон қарорларига асосан, жамиятнинг инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасига соф фойданинг 10 фоизи ёки 20 123 206 сўм. 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2008 йил 12 ноябрдаги 245-сон қарорига асосан, меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини шакллантириш учун соф фойданинг 1 фоизи ёки 2 012 321 сўм. 4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 апрелдаги (3 майда 01-02/1-657-сон билан рўйхатга олинган) 79-сон йиғилиш баёнига асосан, дивиденд тўловига соф фойданинг 75 фоизи ёки 150 924 045 сўм. Шундан: - “UzAssets Investitsiya Kompaniyasi” АЖ улушига (жамият устав фондидаги – 4 256 256 дона ёки 85,84% акция эгаси) – 129 545 773 сўм; - бошқа юридик ва жисмоний шахс акциядорлар улушига (жамият устав фондидаги – 702 388 дона ёки 14,16% акция эгаси) – 21 378 272 сўм. Бунда, жамиятнинг бир дона оддий акциясига 30,44 (ўттиз сўм қирқ тўрт тийин) сўм ёхуд номинал қийматига нисбатан 0,99 фоиз миқдорида йиллик дивиденд белгиланади. 5. “Jizzax plastmassa” акциядорлик жамиятида режалаштирилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этилган кредит ва қарзларни тўлашга йўналтириш, кейинчалик жамиятнинг устав фондини унинг ўз капитали ҳисобидан кўпайтирилишига соф фойданинг 9 фоизи ёки 18 110 885 сўм. Дивидендларни тўлов муддатини 2021 йил 30 июндан - 30 августга қадар, яъни 60 кун этиб белгилансин. |
| 7 |
“Jizzax plastmassa” АЖ Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги таркибда бир йилга сайлансин: 1. Сохибов Ботир Ғофурович; 2. Охунов Шохрух Баходир ўғли; 3. Астанақулов Музаффар Мухсин ўғли; 4. Алимов Алишер Умиджонович; 5. Уринов Умиджон Эргашевич; 6. Ҳайдаров Фарход Холмуродович; 7. Каримов Фархад Музафарович. |
| 8 |
“Jizzax plastmassa” АЖ Тафтиш комиссияси аъзолари қуйидаги таркибда бир йилга сайлансин: 1. Қаҳҳоров Азизжон Ахрор ўғли; 2. Султанов Элдорбек Арисланбекович; 3. Пардабоев Собирулла Асқарович. |
| 9 |
9.1. “Jizzax plastmassa” акциядорлик жамияти бошқаруви раисини ва аъзоларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида. 9.2. “Jizzax plastmassa” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши: - “Jizzax plastmassa” бошқаруви раиси Э.Тўрақулов билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6167-сонли Фармонни ижросини ҳамда 2021 йил бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш шарти билан узайтириш ҳамда бошқарув аъзоларини сайлаш масалаларини жамият Уставининг 11.2. банди 3) хатбошига асосан Кузатув кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилсин. |
| 10 |
“Jizzax plastmassa” акциядорлик жамиятининг 2021 йилга ишлаб чиқилган бизнес-режаси 5-иловага асосан тасдиқлансин. |
| 11 |
“Jizzax plastmassa” АЖнинг 2021 йил якунлари бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик ташкилотини танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талаблари асосидан амалга оширилсин. |