| 1 |
Саноқ комиссияси аъзолари сони уч кишидан ва шахсий таркиби Исаева Майрам Мамадовна, Хамидова Нафиса Тохировна ва Абдурашидов Улуғбек Мехриддинович таркибида саноқ комиссияси тасдиқлансин. |
| 2 |
Жамият акциядорлар умумий йиғилишининг регламенти тасдиқлансин. |
| 3 |
Жамият Бош директорининг 2020 йилда жамият самарадорлигини ошириш ва Бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда 2020 йил фаолият натижалари бўйича ва жамият ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 4 |
Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерлик баланси, фойда ва зарар ҳисоблари бўйича хисоботи тасдиқлансин |
| 5 |
5.1.Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизими ва корпоратив бошқарув Кодекс тавсияларига риоя қилинишининг 2020 йил якунлари бўйича мустақил баҳоланиши натижалари юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. 5.2. Жамият Бош директори ва Кузатув кенгаши аъзоларига Жамиятнинг Кодекс тавсияларига риоя қилинишининг мустақил баҳоланишида юқори натижага эришиши учун чора-тадбирлар кўриш вазифаси юклатилсин. |
| 6 |
ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. |
| 7 |
Жамият 2020-йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижаларига кўра ташқи аудиторлик ижобий хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. |
| 8 |
8.1. XИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖнинг 2020 йилда келиб чиққан 102 675 991 сўм ,41 тийин соф фойдаси тасдиқлансин. 8.2. 2021 йил фаолиятидан келиб чиқган жамият соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: 8.2.1. Жамият Резерв фондига 1 026 759 сум 91 тийин (соф фойданинг 1 %) 8.2.2.Оддий ва имтиёзли акциялар бўйича дивиденд тўлашга – 101 264 499 сўм (соф фойданинг 98,63 %), шу жумладан: - оддий акциялар бўйича дивиденд тўлови – 75 847 371 сўм, бунда хар бир оддий акция бўйича 1 сўм 50 тийин (номинал қийматига нисбатан 0,41 % миқдорда); - имтиёзли акциялар бўйича дивиденд тўлови – 25 417 128 сўм, бунда хар бир имтиёзли акция бўйича 86 сўм (номинал қийматига нисбатан 25,03 % миқдорда). 8.3. Қолган 384 732 сўм 50 тийин (соф фойданинг 0,37 %) миқдордаги соф фойдани жамият устав фондини кейинчалик капитализациялаштириш йўли билан оширишга фойдаланиш шарти билан ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилсин. 8.4. Оддий ва имтиёзли акциялар учун дивидендларни пул кўринишида тўлаш, тўловларни ушбу қарор қабул қилинганидан 60 календар кундан сўнг юридик шахсларга уларни ҳисоб рақамига пул кўчириш йўли билан ва жисмоний шахсларга дивиденд тўлови бошлангандан 60 календар куни давомида талаб қилиб келган акциядорлар ва уларнинг қонуний вакилларига пластик картасига пул кўчириш йўли билан амалга оширилсин. 8.5. Жамият Ўзбекистон Республикаси норезидент акциядорининг ёзма талабига кўра унга ҳисобланган дивидендларни эркин айирбошланадиган валютага айирбошлаб, маблағларни норезидент акциядор тақдим этган банк ҳисобварағига ўтказиб берилсин. |
| 9 |
Жамиятнинг 2020 йил учун мўлжалланган бизнес-режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 10 |
10.1.Жамиятнинг эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил муддат ичида талаб қилиб олинмаган жами 10 019 007,28 cўмлик дивидендни жамият ихтиёрига қолдирилсин. 10.2.Жамият ижро органига ушбу қарор ижросини таъминлаш вазифаси юклатилсин. |
| 11 |
Жамиятнинг амалдаги бош директори А.Файзиев бош директор вазифасини вақтинча бажарувчиси эканлигини инобатга олиб, ушбу лавозимга ўрнатилган тартибда танлов ўтказилиб, танлов натижалари Вазирлар Махкамаси билан келишилгунга қадар Жамиятнинг амалдаги бош директори вазифасини вақтинча бажарувчиси А.Файзиев билан мехнат шартномаси муддати узайтирилсин. |
| 12 |
Овоз бериш натижаларига кўра, Жамият кузатув кенгаши таркибига қуйидагилар сайлансин: Нурматов Камолиддин Хамиджанович, Гаппаров Жасурбек Ибадуллаевич, Бердиев Бахтиёр Хайруллаевич, Худойкулов Садирдин Каримович, Якубов Мунир Муродович, Акбаралиев Шавкат Турсуналиевич, Срапионов Карен Владимирович. |
| 13 |
ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ тафтиш комиссияси аъзолигига Ғойибов Лазиз Ахматович, Тўраев Нодиржон Қойирович ҳамда Шарапов Умиджон Шавкатовичлар сайлансин. |