| 1 |
Жамият саноқ комиссиясининг шахсий таркиби қуйидаги шахслардан 1 йил муддатга тасдиқлансин: - А.Холиқов; - Ш.Мадаминов; - У.Мамажонов. |
| 2 |
Жамият акциядорлари йиллик умумий йиғилишининг регламенти иловага асосан тасдиқлансин |
| 3 |
Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботи иловага асосан тасдиқлансин |
| 4 |
1. Жамиятда Корпоратив бошқарув кодекси талабларини бажарилиши юзасидан ўтказилган баҳолаш натижалари маълумот учун қабул қилинсин ва маъқуллансин. 2. Жамиятдаги мавжуд Корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш ва Жамият олдида турган стратегик вазифалар билан уйғунлаштирилган ҳолда Жамиятнинг ривожланишини таъминлаш борасида барча амалий чоралар кўрилсин. |
| 5 |
Жамият бошқаруви раисининг 2020 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи иловага асосан тасдиқлансин. |
| 6 |
Жамият Тафтиш комиссиясининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботи иловага асосан тасдиқлансин. |
| 7 |
Жамият молия-хўжалик фаолиятининг 2020 йил якунлари бўйича “Konsfuditinform” агентлиги маъсулияти чекланган жамияти томонидан халқаро аудит стандартларига мувофиқ ва бухгалтерия ҳисоботининг миллий стандартларига мувофиқ берилган хулосалари иловага асосан тасдиқлансин. |
| 8 |
Жамиятнинг 2020 йил учун бухгалтерия баланси хамда фойда ва зарарлар хисоботлари иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 9 |
«Учқўрғон-ёғ» АЖ томонидан 2020 йилда 44 811 000 сўм миқдорида соф фойда кўрилганлиги маълумот учун қабул қилинсин ва қуйидагича тақсимлансин: • захира фондини шакллантириш учун – 6 721 650 сўм (15%); • Жамиятда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва модернизация қилишга – 38 089 350 сўм (85%). |
| 10 |
Жамиятнинг 2020 молия-хўжалик йили бизнес-режаси иловага асосан тасдиқлансин. |
| 11 |
1. Жамият Кузатув кенгашининг таркиби 7 кишидан 5 кишига ўзгартирилсин. 2. Жамият тафтиш комиссиясининг таркиби 3 кишидан 1 кишига ўзгартирилсин. 3. Жамият Кузатув кенгашининг таркиби 5 киши, Тафтиш комиссиясининг таркиби 1 киши миқдорида тасдиқлансин. |
| 12 |
Қуйидагилар жамият кузатув кенгаши аъзолари этиб сайланган хисоблансин: - Омаров Шерзод Юлчибаевич - Касимов Дилшов Руфатович - Есенбаев Унар Эргашевич - Мавлянов Нигмон Абдуллаевич - Шамсиев Бахриддин Фазлиддинович |
| 13 |
Жамият тафтишчиси этиб А.А.Кахаров 1 йил муддатга сайлансин. |
| 14 |
1. Жамият бошқарув раиси лавозимига Д.Д.Кунаров сайлансин. 2. Д.Д.Кунаров билан 1 йил муддатга ва/ёки 2021 йил якуни бўйича акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилгунга қадар меҳнат шартномаси тузилсин. 3. Жамият бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномасини имзолаш жамият кузатув кенгаши раисига юклатилсин. |
| 15 |
1. Жамият Бошқарув аъзолари қуйидаги таркибда 1 йил муддатга тасдиқлансин: Д.Д.Кунаров, А.Р.Холиқов, Д.Насретдинов, Л.В.Творовская, Р.Р.Атабаев. 2. Бошқарув аъзолари билан билан 1 йил муддатга ва/ёки 2021 йил якуни бўйича акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилгунга қадар меҳнат шартномаси тузилсин. 3. Жамият Бошқарув аъзолари билан тузилган меҳнат шартномасини имзолаш Жамият Бошқарув раисига юклатилсин. |
| 16 |
1.Жамият молия-хўжалик фаолияти йилида 2020 йилда етиштирилган пахта чигитини сотиб олиш ва айланма маблағларни тўлдириш учун Ўзбекистон Республикаси АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Тошкент вилояти минтақавий филиалидан 50 (эллик) миллиард сўм миқдори эквивалентида кредит олишга розилик берилсин. 2. Кредит таъминоти учун жамиятнинг Наманган вилояти, Учқўрғон тумани, Қурбоналиев кўчаси, 2 - уй манзилидаги бино-иншоотларини гаровга қуйишга розилик берилсин. |
| 17 |
Жамият кузатув кенгаши аъзолари ва тафтиш комиссияси аъзоларини рағбатлантириш хақидаги Низомлар иловага асосан янги тахрирда тасдиқлансин. |
| 18 |
Жамият Устави иловага асосан янги тахрирда тасдиқлансин. |
| 19 |
1. Жамиятнинг қўшимча акцияларини жойлаштирилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги хисобот маълумот учун қабул қилинсин. 2. Жамият томонидан 2021 йил 26 январдаги F0248-9 сонли Қарорга асосан чиқарилган 980 000 дона оддий акцияларнинг 876 415 донаси «INTEGRAL INVEST» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасига жойлаштирилгани маълумот учун қабул қилинсин. |