Цена закрытия : 55.8
Цена последний сделки : 55.85 ( ▲ 0.05 )
Дата последней сделки : 14.01.2026
Цена закрытия : 3,090
Цена последний сделки : 3,049.99 ( ▼ 40.01 )
Дата последней сделки : 14.01.2026
Цена закрытия : 2,200
Цена последний сделки : 2,110 ( ▼ 90.0 )
Дата последней сделки : 14.01.2026
Цена закрытия : 1,000
Цена последний сделки : 1,099.99 ( ▲ 99.99 )
Дата последней сделки : 14.01.2026
Цена закрытия : 769.59
Цена последний сделки : 769.49 ( ▼ 0.1 )
Дата последней сделки : 14.01.2026
Цена закрытия : 18.8
Цена последний сделки : 19.21 ( ▲ 0.41 )
Дата последней сделки : 14.01.2026
Цена закрытия : 36.99
Цена последний сделки : 36.99 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 14.01.2026
Цена закрытия : 7,034
Цена последний сделки : 7,308.99 ( ▲ 274.99 )
Дата последней сделки : 14.01.2026
Цена закрытия : 1.69
Цена последний сделки : 1.89 ( ▲ 0.2 )
Дата последней сделки : 14.01.2026

Существенные факты



Наименование эмитента

“Агробанк” акциядорлик тижорат банки
“Агробанк” АТБ
AGB


Контактные данные

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 43-уй
100096, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 43-уй
headoffice@agrobank.uz
www. agrobank.uz


Информация о существенном факте

06
Решения, принятые высшим органом управления эмитента
Годовое
25.06.2021 й.
05.07.2021 й.
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 43-уй.
97,5 %
Вопросы, поставленные на голосование Итоги голосования за % Итоги голосования за количество Итоги голосования против % Итоги голосования против количество Итоги голосования воздержались % Итоги голосования воздержались количество
1 Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш. 100 4 095 304 738 0 0 0 0
2 Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш. 100 4 095 304 738 0 0 0 0
3 Банк Кузатув кенгашининг 2020 йил фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш. 100 4 095 304 738 0 0 0 0
4 Банк Бошқарувининг 2020 йил якунлари бўйича ва банкни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини ҳамда банкнинг устувор вазифаларини тасдиқлаш. 100 4 095 304 738 0 0 0 0
5 Банкнинг 2020 йил фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини кўриб чиқиш. 100 4 095 304 738 0 0 0 0
6 Банкнинг 2020 йил якунлари бўйича Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаси бўйича мустақил баҳоловчи ташкилотининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш. 100 4 095 304 738 0 0 0 0
7 Банкнинг 2020 молиявий йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиқлаш. 100 4 095 304 738 0 0 0 0
8 Банкнинг 2020 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш. 100 4 095 304 738 0 0 0 0
9 2020 йил якунлари бўйича банкнинг имтиёзли акцияларига дивиденд тўлаш тўғрисида. 100 4 095 304 738 0 0 0 0
10 Банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш. 0 0 0 0 0
11 Банк Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш 100 4 095 304 738 0 0 0 0
12 Банкнинг 2021 йил фаолиятини аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш. 100 4 095 304 738 0 0 0 0
13 “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг устав капиталини қўшимча акциялар чиқарилиши йўли билан кўпайтириш, қўшимча чиқарилаётган акцияларни жойлаштириш муддати ва шартларини белгилаш. 100 4 095 304 738 0 0 0 0
14 “Агробанк” акциядорлик тижорат банки акцияларининг 27-эмиссия - “Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор”ини тасдиқлаш 100 4 095 304 738 0 0 0 0
15 Банкнинг 2021-2024 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш. 100 4 095 304 738 0 0 0 0
16 Банк томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишига қадар битимлар тузилиши мумкин бўлган аффилланган шахслар рўйхатини тасдиқлаш. 100 4 095 304 738 0 0 0 0
Текст
1. 1. Саноқ комиссияси уч кишидан иборат қуйидаги таркибда тасдиқлансин: Додокозиев Равшанбек Рустамович - Банкнинг HR департаменти Ўқув маркази бошлиғи. Мурадов Асқар Облабердиевич - Банкнинг Ахборот технологиялари департаменти бошқарма бошлиғи. Очилов Шухратилла Тоштемирович - Банкнинг Ғазначилик департаменти бошқарма бошлиғи.
2. 2. Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин (1-илова).
3. 3. Банк Кузатув кенгашининг 2020 йил фаолияти якунлари бўйича ҳисоботи (2-илова) тасдиқлансин. 3.1. Банк Кузатув кенгаши зиммасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, омонатчилар, кредиторлар ҳамда акциядорлар манфаатларини ҳимоялаш мақсадида банкнинг активлари, мажбуриятлари ва 2021 йил Бизнес-режаси ижросини таҳлил қилган ҳолда банк Бошқаруви фаолиятини мунтазам кузатиб бориш, ҳар чоракда банк Бошқаруви ҳамда Ички аудит хизмати фаолияти якунлари тўғрисидаги ҳисоботларини тинглаб, тегишли қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижроси юзасидан доимий назорат ўрнатиш вазифалари топширилсин.
4. 4. Банк Бошқарувининг 2020 йил якунлари бўйича ва банкни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳамда банкнинг устувор вазифалари тўғрисидаги ҳисоботлари (3-илова) тасдиқлансин. 4.1. Банк Бошқарувига: - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларда банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ-5992-сонли фармонига асосан кичик ва ўрта бизнесни, қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан кредит орқали қўллаб-қувватлаш; - ҳудудларда, шу жумладан олис туманларда жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш ва кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтириш; - банкда чакана хизматлар кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш, интерактив хизматлар, пластик карталар ва терминаллар орқали амалиётларни кенгайтириш ва такомиллаштириш, янги хизмат турларини жорий қилиш ва кўламини кенгайтириш борасидаги ишларни давом эттириш; - банк вакиллик ҳисобварағи ликвидлилигини таъминлаш, узоқ муддатли ва барқарор ресурс базасини шакллантириш мақсадида банк депозитлари структурасини муддатлари бўйича мақбуллаштириш, мажбуриятларни муддати ва манбалари жиҳатидан диверсификациялаш бўйича ишларни давом эттириш; - аҳоли омонатлар бўйича аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганиб бориш, узоқ муддатли янги омонат турларини жорий қилиш ва рекламаларни банкнинг интернетдаги веб-сайти, ижтимоий тармоқлар ва юқори рейтингли оммавий ахборот воситаларига жойлаштириш чоралари кўриш; - банк филиаллари молиявий ҳолатини яхшилаш мақсадида банк филиалларини молиявий соғломлаштириш юзасидан аниқ чораларни кўриш орқали банк даромадлилиги ва фойдалилигини ошириш; - банк активлари, жумладан кредит портфели таркибида мавжуд муаммоли қарздорликларни жорий йилнинг якунига қадар сўндирилишини таъминлаш; - ундириш имкони бўлмаган ва “умидсиз” таснифланган кредитлар, хусусан тугатилган фермер хўжаликларининг умидсиз кредитларини белгиланган тартибда балансининг кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағига ўтказиш; - банк фойдасига чиқарилган ва суд ижросига қаратилган барча активлар, шу жумладан кредитларни ундириш бўйича мажбурий ижро бюроси бўлинмалари билан ҳамкорликни кучайтириш юзасидан тегишли ишлар олиб бориш; - Ҳукумат дастурлари доирасида аграр комплексни молиявий қўллаб-қувватлаш, саноатда ишлаб чиқаришни кўпайтириш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тадбирлар амалга ошириш вазифалари топширилсин.
5. 5. Банкнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосаси тасдиқлансин. 5.1. Банк Бошқарувига Тафтиш комиссияси хулосасида кўрсатиб ўтилган тавсияларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
6. 6. Банкнинг 2020 йил якунлари бўйича Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаси бўйича мустақил баҳоловчи ташкилотининг ҳисоботи ва хулосаси тасдиқлансин.
7. 7. Банкнинг 2020 молиявий йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботи тасдиқлансин.
8. 8. Банкнинг 2020 йил якуни бўйича 179 647,6 млн. сўм (корректировкадан кейинги) соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: 5,0 фоизи ёки 8 982,38 млн. сўм - “Умумий захира” жамғармасига; 45,0 фоизи ёки 80 841,42 млн. сўм - “Стандарт” активларнинг захира жамғармасига; 50,0 фоизи ёки 89 823,8 млн. сўм - Тақсимланмаган фойдада қолдирилсин. 8.1. Банкнинг оддий акцияларига 2020 йил якуни бўйича дивиденд тўланмасин.
9. 9. 2020 йил якуни бўйича банкнинг бир дона имтиёзли акциясига солиқларни инобатга олмаган ҳолда 292,0 сўм ёки номинал қийматига нисбатан 25 (йигирма беш) фоиз, жами 146,0 млн. сўм миқдорида йиллик дивидендлар “Умумий захира” жамғармаси ҳисобидан пул маблағлари шаклида ўрнатилган тартибда тўлаб берилсин. 9.1. Дивидендлар 60 кун муддат ичида тўлаб берилсин. 9.2. Дивидендлар тўлашни бошлаш санаси 2021 йил 25 июндан бўлиб, тугатиш санаси 2021 йил 24 август этиб белгилансин.
10. 10. Банк Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги таркибда тасдиқлансин: - Хайдаров Ахадбек Яхёбекович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари; - Рустамов Эркин Эркамович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгаришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг биринчи ўринбосари; - Дарвишев Нурбек Муратович - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи; - Рузиев Фазлиддин Киранович - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, бошқарма бошлиғи; - Маматкулов Илхом Абдурашидович - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, департамент директори; - Мирзаев Тўлқин Эшқобилович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, департамент директори; - Маманов Русланбек Абдухаликович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, департамент директори; - Фозилкаримов Отабек Рустамович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, департамент директори; - Хамрахуджаев Неъматхон Яхёханович - мустақил номзод. 10.1. Банк Кузатув кенгаши аъзолари Маманов Русланбек Абдухаликович ва Фозилкаримов Отабек Рустамовичлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилгандан сўнг ўз хизмат вазифаларига киришиши белгилансин.
11. 11. Банк Тафтиш комиссияси аъзолари қуйидаги таркибда тасдиқлансин: - Маманов Илхом Ахматович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, департамент директорининг биринчи ўринбосари-бошқарма бошлиғи; - Нарзикулов Темур Малик Мухиддин ўғли - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бошқарма бошлиғи; - Нургалиев Фархад Рашидович - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи.
12. 12. Банкнинг 2021 йил фаолиятини МҲХС бўйича аудит текширувидан ўтказиш учун банкининг ташқи аудитори этиб “Deloitte va Touche” халқаро аудиторлик компанияси тасдиқлансин ва унга тўланадиган хизмат ҳақи миқдори 1 350,0 млн.сўм этиб белгилансин ҳамда ўрнатилган тартибда шартнома тузилсин.
13. 13. Банкнинг номинал қиймати 1 168 сўм бўлган умумий қиймати 699 999 999 424 сўмлик 599 315 068 дона қўшимча оддий акциялар чиқарилсин. Мазкур эмиссия доирасида чиқарилган акциялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5041-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ёпиқ обуна орқали қонунчиликда ўрнатилган тартибда жойлаштирилади. Бунда овоз берувчи акция эгалари акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга. Чиқарилаётган акциялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан давлат руйхатига олинган кундан бошлаб 365 (уч юз олтмиш беш) кун давомида жойлаштирилади. Мазкур чиқарилишдаги акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга акциядорлар руйхати 2021 йил 25 июнь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади. Жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисидаги билдириш ушбу акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 2 иш куни ичида оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади. Билдириш матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар берилади; - имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдириш эълон қилинган кундан эътиборан 10 (ўн) кунни ташкил этади; - имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни банкка (Бош офис ва банк филиаллари орқали) тақдим этиш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида жамиятга тақдим этилиши керак; - имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди; - имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин қолган акциялар мазкур қарорда белгиланган тартибда жойлаштирилади; - имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди. - ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш биржадан ташқари уюшмаган қимматли қоғозлар бозорида тўғридан-тўғри битимлар тузиш йўли билан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари (андеррайтерлар) жалб этилмайди. - ушбу чиқарилишдаги акциялар 1 168 (бир минг бир юз олтмиш саккиз) сўмдан жойлаштирилади; - ушбу чиқарилишдаги акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5041-сонли қарорига мувофиқ миллий валютада нақдсиз пул маблағларини кўчириш орқали амалга оширилади. - имтиёзли ҳуқуқ бўйича жойлаштириладиган акциялар учун тўловлар нақд ва нақдсиз пул маблағлари кўринишида қабул қилинади. Акциялар учун пул маблағлари банкнинг исталган филалларида баланснинг 29830 “Акциялар учун обуна маблағини тўлаш бўйича депозитлар” ҳисобрақамларига қабул қилинади. - нақд пул маблағлари банкнинг барча филиаллари орқали қабул қилинади. - мазкур чиқарилишдаги акцияларнинг олтмиш фоизидан кам қисми юқорида белгиланган муддатда жойлаштирилган тақдирда амалга ошмаган деб эътироф этилади. Мазкур чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган тақдирда, ушбу чиқарилишдаги акциялар тўловига йўналтирилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда акциядорлар ва инвесторларга амалга ошмаган деб топилган кундан бошлаб, 5 иш куни давомида қайтарилади.
14. 14.“Агробанк” акциядорлик тижорат банки акцияларининг 27-эмиссия - “Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор”и тасдиқлансин (4-илова). 14.1.Банк Бошқарувига банк акцияларининг 27-эмиссия - “Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор”ни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси топширилсин.
15. 15.Банкнинг 2021-2024 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегияси тасдиқлансин
16 16. Банк томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишига қадар битимлар тузилиши мумкин бўлган аффилланган шахслар рўйхати тасдиқлансин. (5-илова).
Ф.И.О. Наименование органа эмитента, членом которого является лицо Вид выплаты (вознаграждения и (или) компенсация) Начисленная сумма (сум) Период, за который начислены средства Документ, котором предусмотрена выплата

Избрание членов наблюдательного совета:

Ф.И.О. Место работы Должность Тип принадлежащих акций Количество принадлежащих акций Количество голосов
1. Хайдаров Ахадбек Яхёбекович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Молия вазири ўринбосари - 0 4 095 304 738
2. Рустамов Эркин Эркамович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгаришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг биринчи ўринбосари - 0 4 095 304 738
3. Дарвишев Нурбек Муратович Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи - 0 4 095 304 738
4. Рузиев Фазлиддин Киранович Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бошқарма бошлиғи - 0 4 095 304 738
5. Маматкулов Илхом Абдурашидович Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Департамент директори - 0 4 095 304 738
6. Мирзаев Тўлқин Эшқобилович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Департамент директори - 0 4 095 304 738
7. Маманов Русланбек Абдухаликович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Департамент директори - 0 4 095 304 738
8. Фозилкаримов Отабек Рустамович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Департамент директори - 0 4 095 304 738
9. Хамрахуджаев Неъматхон Яхёханович мустақил номзод - 0 4 095 304 738
-
Кахоров Эркин Азизжонович
Йўлдошов Акром Аблакулович
Талипова Гулнора Нигматуллаевна