| 1 |
АТ “Алоқабанк” акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламенти тасдиқланди. |
| 2 |
1. АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгашининг 2020 йил якунлари бўйича берган ҳисоботи тасдиқланди ва фаолияти қониқарли деб белгиланди. 2. Банкнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, банк олдига қўйилган стратегик йўналишларни белгилаш, банкнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш ҳамда мижозларни қўллаб-қувватлаш мақсадида банк Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилиши лозим бўлган қуйидаги устувор вазифалар тасдиқланди: • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг банк-молия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари бўйича банкка юклатилган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш; • янги замонавий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш лойиҳалари учун кредитлар ажратиш ва шу асосда рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи, шунингдек экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва аҳоли бандлигини оширишни таъминлаш; • профессионал жиҳатдан юксак ва юқори малакали ходимлар билан бутлаш, хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини ошириш. 3. АТ “Алоқабанк”нинг 2021 йил учун мўлжалланган Бизнес-режаси ҳамда “АТ “Алоқабанк”нинг 2019-2021 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегияси” бажарилишини назорат қилиш ва банк фаолияти натижалари бўйича ўрнатилган тартибда банк Бошқаруви ҳисоботларини кўриб бориш вазифаси юклатилди. |
| 3 |
1. АТ “Алоқабанк” фаолиятининг 2020 йил якунлари бўйича банк Бошқаруви Раисининг ҳисоботи тасдиқлансин ва ҳисобот давридаги иш фаолияти қониқарли деб белгиланди. 2. АТ “Алоқабанк” Бошқаруви томонидан 2021 йилда бажарилиши лозим бўлган қуйидаги устувор вазифалар тасдиқланди: - Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг банк-молия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари бўйича банкка юклатилган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш; - аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг банкка бўлган ишончини мустаҳкамлаш орқали уларнинг бўш пул маблағларини қимматли қоғозлар ва депозитларга жалб қилиш; - Бош банк ва филиалларни етакчи хорижий банклар ва молия институтлари томонидан қабул қилинган андозалар, услублар ва баҳолаш кўрсаткичлари тизимида ишлай оладиган, мукаммал тайёрланган юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, банкнинг кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек банк раҳбар ходимлари захирасини мунтазам равишда сифатли шакллантириб бориш; - банкнинг инвестицион фаолиятини кенгайтириш, шу жумладан иқтисодиёт тармоқлари модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш жараёнларида банк иштирокини кенгайтириш, банк томонидан қилинган инвестициялар самарадорлигини ошириш; - кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига кредитлар беришда лойиҳаларни биринчи навбатда, реал секторга ва янги иш ўринлари барпо қилишга, экспортбоп ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга, маҳаллий хом-ашёни қайта ишлаш ҳисобига халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришга ҳамда ҳудудларда хорижий инвестициялар иштирокида лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этиш орқали инновацион технологияларни олиб келиш ва аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш; - Банкнинг ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиб, уни илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш, банкда замонавий риск-менежмент ва корпоратив бошқарувни жорий этиш; - АТ “Алоқабанк”нинг 2021 йил учун мўлжалланган бизнес-режа кўрсаткичларни бажарилишини таъминлаш; - банк инфратузилмасини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг банк хизматларидан кенг кўламда фойдаланишини таъминлаш мақсадида банк тармоғини янада кенгайтириш; - мустаҳкам ресурс базасини шакллантириш ва активлар сифатини яхшилаш ҳисобига банкнинг молиявий барқарорлигини ва ликвидлигини ошириш. 3. Банк Бошқаруви зиммасига банк фаолияти юзасидан йилнинг ҳар чорак якунлари бўйича банк Кузатув кенгашига ҳисобот бериб бориш вазифаси юклатилди. |
| 4 |
Қарор қабул қилинмади. |
| 5 |
1. АТ “Алоқабанк”нинг 2020 йил иш фаолияти якунлари бўйича “PriceWaterhouseCoopers” ташқи аудиторлик компанияси томонидан Халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган аудиторлик ҳисоботи ва хулоса тасдиқланди. 2. Банк Бошқарувига “PriceWaterhouseCoopers” ташқи аудиторлик компанияси томонидан берилган таклиф ва тавсиялар асосида белгиланган чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш вазифаси юклатилди. |
| 6 |
1. АТ “Алоқабанк”нинг 2020 йил учун йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқланди. |
| 7 |
1. 2020 йил якуни бўйича аудиторлик ташкилоти томонидан Халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган аудиторлик ҳисоботи ва хулосасидаги 117 896 020 000,0 сўм соф фойдаси қуйидаги тартибда тақсимлансин: - фойданинг 5 894 801 000,00 сўми ёки 5,0 фоизи банкнинг захира фондига; - фойданинг 11 789 602 000,00 сўми ёки 10,0 фоизи Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ; Банк фаолиятининг 2020 йил якунлари давомида олган соф фойдасини қолган 100 211 617 000,0 сўми тақсимланмаган фойда сифатида қолдирилди. |
| 8 |
1. АТ “Алоқабанк”нинг 2021 йил иш фаолияти якуни бўйича Халқаро стандартларга мувофиқ аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тайёрлаш учун - 1 328 250 000,0 (бир миллиард уч юз йигирма саккиз миллион икки юз эллик минг) сўм таклиф этган “Deloitte & Touche” ташқи аудиторлик компанияси танланди. 2. Банк Бошқарувига (К.Ирисбекова) “Deloitte & Touche” ташқи аудиторлик компанияси билан шартнома имзолаш вазифаси юклатилди. |
| 9 |
1. АТ “Алоқабанк” ва иловада кўрсатиб ўтилган ташкилотлар ўртасида тузилиши мумкин бўлган ҳар қандай битимлар, шу жумладан банк операциялари, хусусан кредит, лизинг, банк кафолати, кафиллик, депозит, своп ва спот битимлари, суғурта, пул маблағлари ва тўловларни ўтказиш билан боғлиқ операциялар, гаров ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа операциялар ҳамда ушбу ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган хизматлари юзасидан тузиладиган битимлар бўйича ҳар бир битимнинг суммаси банк соф активларининг 50 (эллик) фоизигача бўлган ҳолларда битимларни тузишга олдиндан рухсат берилсин. 2. АТ “Алоқабанк” Бошқаруви ва Кузатув кенгаши қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида ушбу операцияларнинг тўғри ва қонуний амалга оширилишини таъминласин. 3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тафтиш комиссияси зиммасига юклатилсин |
| 10 |
1. АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 9 кишидан иборат бўлиб, қуйидаги таркибда сайланди: 1) Садиков Ш.М. – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири; 2) Умаров О.М. – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи; 3) Мансуров Р.П. – “Электромагнит мослашув маркази” ДУК бошлиғи; 4) Хасанов Н.Н. – “Ўзбектелеком” АК Бош директори; 5) Юлдашев Ф.Т. – “Nano lizing kompaniyasi” МЧЖ директори; 6) Ишанходжаев А.А. – Алоқа ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси Республика кенгаши раиси; 7) Джуманазаров Ю.Р. – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Йўл-транспорт ва мухандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш департаменти директори ; 8) Джурабаев А.А. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш департамент директори ўринбосари – Давлат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи; 9) Хайтметов Р.М. – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бош бухгалтери. 2. АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгаши йиғилишининг қарори билан Кузатув кенгаши аъзолари таркибидан банк Кузатув кенгаши раиси ва унинг ўринбосари овоз бериш йўли билан сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. 3. АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгаши аъзолигига сайланган Юлдашев Ф.Т. зиммасига миноритар акциядорлар манфаатини ифода этиш вазифаси юклатилди. |
| 11 |
1. “NAZORAT-AUDIT” МЧЖ томонидан АТ “Алоқабанк” корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари маълумот учун қабул қилинди. 2. “NAZORAT-AUDIT” МЧЖ томонидан АТ “Алоқабанк” корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари қониқарли деб топилди. 3. Банк Бошқаруви (К.Ирисбекова) зиммасига мазкур қарор ижросини таъминлаш вазифаси юклатилди. |
| 12 |
1. Банкнинг янги ташкилий тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқланди. 2. Банк Бошқаруви (К.Ирисбекова) зиммасига мазкур қарор ижросини таъминлаш вазифаси юклатилди. |