| 1 |
«Навоий Дори-Дармон» АЖ Кузатув кенгашининг 2020 йилда бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 2 |
«Навоий Дори-Дармон» АЖ бошқарув органи рахбарининг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 3 |
«Навоий Дори-Дармон» АЖнинг 2020 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари ва 2020 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида тайёрланган молиявий ҳисоботлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 4 |
«Навоий Дори-Дармон» АЖнинг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича Тафтиш комиссияси хулосаси 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин. |
| 5 |
«Навоий Дори-Дармон» АЖнинг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича ташқи аудитори хулосалари 5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин. |
| 6 |
«Навоий Дори-Дармон» АЖ Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги номзодларга овоз бериш орқали сайлансин: 1. Камилов Абдугани Абдунабиевич – «DORI-DARMON» АК бошқарув раиси ўринбосари; 2. Икрамов Шухрат Махамаджонович - «DORI-DARMON»АК Ишлаб чиқариш бўйича Директори; 3. Разоқов Музаффар Илёс ўғли - «DORI DARMON INVEST» МЧЖ бош бухгалтери; 4. Ражабов Фарход Хазратович - «Хазрати Алишер» ХФ директории; 5. Бобоев Мўминмирзо Саноқулович - “Хужаи-Жахон Гранд” МЧЖ фармацевт мутахассис. |
| 7 |
«Навоий Дори-Дармон» АЖ Тафтиш комиссияси аъзолари қуйидаги номзодларга овоз бериш орқали сайлансин: 1. Ахатов Махмуджон Мухаммад ўғли – Навбаҳор туман Халқ таълими бўлими ҳуқуқшуноси; 2. Нуриллаев Умид Хамза ўғли – Нурота Давлат ўрмон хўжалиги ҳисобчиси; 3. Пўлатов Дилшод Тўлқин ўғли – Хатирчи нефт базаси ҳисобчиси. |
| 8 |
“Навоий Дори-Дармон” АЖнинг 2021 йил молиявий ҳисоботларини Миллий ва Халқаро аудит стандартлари бўйича аудиторлик текширувидан ўтказиш ва жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш "Promstoy-Audit" МЧЖ томонидан амалга оширилсин ва аудиторлик хизмат ҳақи 10,0 млн сўм миқдорида белгилансин. |
| 9 |
“Навоий Дори-Дармон” АЖнинг ТИФ Миллий банки Навоий бўлимидан 2021 йил 18 июндан 2021 йил якуни бўйича акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санагача бўлган муддатда жами: - 10 000,0 млн сўмгача миқдорда 18 ой муддатгача, кредит фоизи йиллик 19 фоизгача бўлган кредит маблағлари олиш ва ушбу кредитлар гарови сифатида жамиятнинг айланишдаги товар моддий бойликларини ёки мулкларини белгиланган тартибда мустақил баҳоловчига қайта баҳолатилган гаровга қўйиш бўйича бир ёки бир нечта битимлар тузилиши мақуллансин. |
| 10 |
“Навоий Дори-Дармон” АЖнинг аффилланган шахслари билан 2021 йил 18 июндан 2021 йил якуни бўйича акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санагача бўлган муддатда тузиладиган жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимлари рўйхати 6-иловага мувофиқ белгилансин. |
| 11 |
“Навоий Дори-Дармон” АЖ акциялари биржа листингидан чиқарилсин ва “Тошкент” РФБ АЖ билан 2020 йил 10 июлда тузилган 05/20-сонли шартнома бекор қилинсин. |
| 12 |
“Навоий Дори-Дармон” АЖ акциядорларининг 2021 йил 5 февралдаги 1-сонли умумий йиғилиши қарори билан ким ошди (аукцион) савдоларига чиқарилган бино ва иншоатларнинг бошланғич баҳолари 20 фоизга камайтирилсин ва қайта ким ошди (аукцион) савдоларига чиқарилсин: - Навоий шаҳар И.Каримов кўчаси 50 А-уйда жойлашган 1-сонли (собиқ 40-сонли) дорихона биноси 2 400 000 000,0 сўм қийматда; - Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси 3-уйда жойлашган 9-сонли дорихона биноси 860 875 200,0 сўм қийматда; - Кармана тумани, Маликработ кўрғони, “Дўстлик” маҳалласида жойлашган Маликработ дорихонаси биноси 114 573 600,0 сўм қийматда; - “Навоий Дори-Дармон” АЖ ҳудудидаги Омборхона биноси ва Ёрдамчи бино 447 752 800,0 сўм қийматда. |