| 1 |
Саноқ комиссияси миқдор таркиби 3 кишидан, аъзолари эса Эшонкулов Талъат Норқулович, Узаков Хасан Тиркашович ва Қурбонбоев Дилшод Мақсудбековичдан иборат этиб тасдиқлансин. |
| 2 |
Акциядорлар умумий йиғилиши Регламенти тасдиқлансин ва унга мувофиқ: Кун тартибидаги масалалари бўйича сўзга чиқувчилар учун - ҳар бирига 10 дақиқадан; музокарага чиқувчилар учун - ҳар бирига 5 дақиқадан; овоз бериш натижаларини ҳисоблаб чиқиш ва эълон қилишга - 5 дақиқа; Умумий йигилиш қарорини ўқиб эшиттириш ва қабул қилишга - 10 дақиқа регламент белгилансин. |
| 3 |
Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги Бошқарув раисининг ҳисоботи тасдиқлансин. 3.1. Жамият ижро органига жамиятнинг молиявий ҳолатини инобатга олиб, дебиторлик қарздорликни ундуриш ва муддати ўтган қарздорликларни юзага келтирмаслик бўйича аниқ чора-тадбир ишлаб чиқиш, шунингдек, жамиятнинг ижроия органининг тегишли бўлинмалари ва ҳудудий филиалларига дебиторлик қарздорликни ундириш бўйича масъулиятни ошириш вазифаси топширилсин. |
| 4 |
Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йилдаги фаолияти бўйича Кузатув кенгаши раисининг ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 5 |
Жамиятнинг 2020 йил фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси хулоса тасдиқлансин. |
| 6 |
Жамиятнинг 2020 йил фаолияти натижалари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосаси тасдиқлансин. |
| 7 |
Жамиятнинг 2020 йил учун йиллик ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 8 |
Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича олинган 15 291 245 000,0 сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: 1. Захира фондига - 764 562 250,0 сўм; 2. Овоз берувчи оддий акцияларга дивиденд учун - 11 460 978 200,0 сўм; 3. Имтиёзли акцияларга дивиденд учун - 12 675 000,0 сўм; 4. Ўз вазифасини бажарган давр учун Тафтиш комиссияси аъзоларига бир маротабалик ҳақ тўлашга - 10 796 400,0 сўм; 5. Активлар учун эҳтимолий йўқотишларга қарши заҳира шакллантиришга - 3 042 233 150,0 сўм. 8.1. Дивидендларни тўлаш шакли пул ўтказиш ва накд пул билан тўлаш йўли билан амалга оширилсин. Жамиятнинг оддий акциялари бўйича (ҳар бир донаси учун 275,05 сўмдан, номинал қийматнинг 10,85%). Жамият уставининг 48-бандига асосан, жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича (ҳар бир донаси учун 633,75 сўмдан, номинал қийматнинг 25 %) дивиденд тўлови амалга оширилсин. Дивидендларни тўлаш пайтида биринчи навбатда имтиёзли акциялар бўйича, сўнгра оддий акциялар бўйича дивидендлар тўловлар амалга оширилсин. Бундан ташқари, жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилсин. Дивиденд тўлаш бошланадиган сана 2021 йилнинг 12 июлдан ва тугаш санаси 2021 йилнинг 10 август қилиб белгилансин. |
| 9 |
Жамият акциядорлари томонидан 2017 йил якунлари бўйича эгаси ёки эгасининг қонуний вориси ёхуд меросхўри томонидан 3 (уч) йил ичида талаб қилиб олинмаган 317 та акциядорнинг 41 362 732 сўм 84 тийин дивидендлар жамият ихтиёрида қолдирилсин. 2017 йил якунлари бўйича 322 та акциядорнинг 41 362 732 сўм 84 тийин миқдоридаги дивидендлар талаб қилиб олинмагани маълумот учун қабул қилинсин. |
| 10 |
Кун тартибидаги масала акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши муҳокамасига қолдирилсин. |
| 11 |
Кун тартибидаги масала акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши муҳокамасига қолдирилсин. |
| 12 |
Жамиятда “INVESTMENT MANAGEMENT GROUP” МЧЖ томонидан ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари тасдиқлансин. |
| 13 |
Жамият ижроия аппарати тузилмасини ўзгартиришлар киритган ҳолда янгидан тасдиқлансин. |
| 14 |
Жамиятнинг “2021-2025 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси” тасдиқлансин. |
| 15 |
Кун тартибидаги масала акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишда кўриб чиқиш учун қолдирилсин. |
| 16 |
Жамиятнинг 2021 йил учун тасдиқланган “Бизнес режаси” параметрларини ҳамда Ҳукумат томонидан берилган топшириқлар ижросини тезкор равишда таъминлаш ва лизинг лойиҳаларини ўз муддатида молиялаштириш орқали техникаларни лизинг олувчиларга ўз вақтида етказиб берилишини ташкил этиш мақсадида, жамият томонидан мазкур жамиятнинг аффилланган шахслари билан ва йирик битимлар бўйича келгусида тузиладиган битимлар тасдиқлансин. 16.1. Жалб этилаётган кредитга таъминот сифатида “Ўзмашлизинг” МЧЖ (ёки бошқа аффилланган шахслар) билан кафиллик шартномаларини имзоланишига рухсат берилсин. 16.3. Республикамиздаги маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар билан лизингга етказиб бериладиган техникалар сотиб олиниши бўйича умумий қиймати жамият соф активлари қийматининг 15 фоизидан юқори бўлган бир ёки бир-бирига боғланган бир нечта битимни имзоланишига рухсат берилсин. |
| 17 |
“O’zagrolizing” акциядорлик жамиятининг “Ҳомийлик (ҳайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш Тартиби”ни тасдиқлансин. |
| 18 |
“O’zagrolizing” акциядорлик жамиятининг “Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш Тартиби”ни тасдиқлансин. |
| 19 |
“O’zagrolizing” акциядорлик жамиятининг “Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом”ни тасдиқлансин. |