| 1 |
“Жахон ихтисослаштирилган аралаш моллари савдо комплекси” АЖ акциядорларининг 2021 йил 08 майдаги йиллик умумий йиғилиш регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 2 |
“Жахон ихтисослаштирилган аралаш моллари савдо комплекси” АЖ Кузатув кенгашининг 2020 йил давомида бажарган ишлари бўйича ҳисоботи қониқарли деб топилсин. |
| 3 |
Жамият Бош директорнинг 2020 йил якунлари бўйича йиллик бизнес режани бир қисми йил давомида пандимия туфайли бозор фаолиятини вақтинчалик тўҳтатилганлиги туфайли бажарилмаганлиги ҳамда йил давомида амалга оширган ишлари, жамият ҳисобидан бозорни жорий таъмирлаш учун қилинган харажатлари ҳамда йил давомида жамият ишчи ходимларини рағбатлантириш билан ва хомийлик билан боғлиқ харажатлари ва жамият манфаатлари учун бажарилган ишлар бўйича хисоботи тасдиқлансин ва маълумот учун қабул қилинсин. |
| 4 |
Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалари ва олинган соф фойда тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин ва маълумот учун қабул қилинсин. |
| 5 |
Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича молия хўжалик фаолияти натижаларини текшириш юзасидан МЧЖ шаклидаги “ДАВР” аудиторлик ташкилотининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин |
| 6 |
Корпоратив бошқарув кодексини бўйича жамиятнинг 2020 йил фаолияти юзасидан МЧЖ шаклидаги “ДАВР” аудиторлик ташкилотининг баҳолаш ҳулосаси тасдиқлансин ҳамда маълумот учун қабул қилинсин. |
| 7 |
Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича жамият ижроия органи фаолияти самарадорлиги муҳим кўрсаткичлари (СМК) ҳисобланишининг ҳаққонийлигини текшириш натижалари ва ҳисобот даврида уларнинг бажарилиши тўғрисидаги МЧЖ шаклидаги “ДАВР” аудиторлик ташкилотининг хулосаси тасдиқлансин ҳамда маълумот учун қабул қилинсин |
| 8 |
Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича олган 911 520,4 минг сўм соф фойдаси жамият кузатув кенгашининг тавсияга асосан қўйидагича тақсимлансин. - 85.08% ёки 775 504 800.00 сўм – жамият акциядорлари акциялари учун дивиденд тўлови учун йўналтиришга. (1 дона оддий акцияга 690 сўмдан дивиденд). - 7.1% ёки 64 406 059.00 сўм - Кузатув кенгаши раиси, аъзолари, жамият бош директори ҳамда жамият аъзоларига 2020 йил якунлари билан рағбатлантиришга йўналтирилсин. - 7.86% ёки 71 609 541.00 сўм – жамият бош директорининг мурожаатига асосан, бозор худудидаги йўлак том ёпқичларни қайта таъмирлашга йўналтирилсин. Жамият бош директори Ш.Хамрахўжаевга: 1. Жамиятнинг 2020 йил соф фойдаси ҳисобидан ҳар бир дона жойлаштирилган оддий акция учун 690 (олти юз тўқсон) сўм миқдорида йиллик дивиденд тўлансин. 2. Дивидендлар пул кўринишида қўйидагича тўлансин: • юридик шахсларга уларни банк ҳисоб рақамларига тўлаб берилсин; • жисмоний шахсларга – нақд пул ва уларнинг банк пластик карточкаларига тўлаб берилсин. 3. Ҳисобланган дивидендлар, қонунда белгиланган тартибда дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаган муддат ичида тўлансин. 4. Дивидендлар (бир дона акцияга 690 сўм) тўлашни бошлаш санаси 2020 йил 08 май, тугатиш санаси 2021 йил 07 июль этиб белгилансин. 5. Бозор худудидаги йўлак том ёпқичларни қайта таъмирлаш учун йўналтирилган маблағни белгиланган тартибда сарфлансин; 6. Умумий йиғилиш қарорига асосан йўлак том ёпқичларни қайта таъмирлаш учун ажратилган 71 609 541 сўм маблағ етмаган тақдирда, жамиятнинг 2021 йил давомида олинган даромад ҳисобидан 30 000 000 миллион сўмгача бўлган маблағ сарфлашга рухсат берилсин |
| 9 |
Жамиятнинг Кузатув кенгаши раиси, аъзолари ҳамда жамият бош директорини 2020 йил якунлари бўйича олинган соф фойдаси ҳисобидан рағбатлантириш учун ажратилган 64 744 560 сўмдан 24 509 059 сўм иловага асосан қўйидагича рағбатлантирилсин: 1. Кузатув кенгаши раисига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 3 баробари яъни 2 241 900 сўм миқдорида; 2. Кузатув кенгаши аъзоларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 2,5 баробарида, яъни хар бир кузатув кенгаши аъзосига 1 868 250 сўм миқдорида; 3. Жамият бош директорига икки ойлик маоши миқдорида; Шунингдек, рағбатлантириш учун ажратилган маблағларни қолган 39 900 000 сўм маблағни жамият ҳодимларини 2020 йил якуни бўйича иловага асосан рағбатлантиш учун йўналтирилсин. |
| 10 |
Жамиятнинг 2021 йил бизнес режаси киритилган ўзгартиришларни инобатга олган ҳолда тасдиқлансин |
| 11 |
Жамиятнинг навбатдаги кузатув кенгаши аъзолигига Мамажонов Одилжон Нуманович, Мамадалиев Аброр, Рахмонов Содикжон, Умурзақов Дилмурод, Камчибеков Фарход, Қаюмов Тохир Насибханович, Мадаминов Азимжон, Турсунов Одил Каримович ва Ходжаев Хошимжонлар бир йил муддатга сайлансин. |
| 12 |
Жамият Тафтишчисилигига Наманган шаҳар хокимлиги бош ҳисобчиси Ғиясов Илхомжон Салохиддинович тайнлансин |
| 13 |
Жамият бош директор Хамрохўжаев Шерзод Абдуллажонович билан тузилган меҳнат шартномаси яна 1 йиллик муддатга узайтирилсин. Жамият кузатув кенгашига: - Бозорни самарадорлик қўрсаткичларини оширишда амалга бажараётган ишларини инобатга олган ҳолда ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 8 баробари миқдорида иш ҳақи тўлаш белгилаб кетилсин. - Шунингдек, жамият акциядорларининг 27.06.2020 йилдаги умумий йиғилишда жамият бош директорига меҳнат шартнома бекор бўлгунга қадар ҳар ойига бир ойлик иш ҳаки миқдорининг 50 % миқдорида устама қўшиб бериш тўғрисидаги қарори инобатга олинсин. |
| 14 |
Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича ўтказиладиган миллий ва ҳалқоро стандартлар асосида аудит текширувлари ўтказилиши учун “ДАВР” МЧЖ шаклидаги аудитор ташкилоти танлансин. Жамият бош директори Ш.Хамрохўжаев “ДАВР” МЧЖ шаклидаги аудитор ташкилоти билан миллий ва халқоро стандартлар асосида аудитдан ўтказиш учун 15 000 000 (ўн беш миллион) сўмгача бўлган миқдорда шартнома тузиш ва имзолаш ваколати берилсин. |