| 1 |
1. Уч кишидан иборат қуйидаги таркибда саноқ комиссияси тасдиқлансин: 1) А.Жўраев; 2) Х.Корабеков; 3) Қ.Шодиев |
| 2 |
1. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин |
| 3 |
1. Жамиятда 2021 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари 9 222 598,0 минг сўм зарар билан якунлаганлиги маълумот учун қабул қилинсин. |
| 4 |
1.Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тузилган Тафтиш комиссиясининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. |
| 5 |
1. Жамият кузатув кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 6 |
1. “MASLAXAT AUDIT-M” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 2022 йил 07 июндаги Миллий стандартларга мувофиқ берилган аудиторлик текшируви хулосалари тасдиқлансин. |
| 7 |
1. Жамиятнинг 2020-2021 йиллар якуни бўйича жами 9 363 871 335 сўм зарарни қоплаш 2022 йил якуни бўйича соф фойда тақсимотида инобатга олинсин. -захира фондининг 77 175 сўмини жамият томонидан чиқарилган 1029 дона имтиёзли акцияга дивидент тўлови учун йўналтирилсин. 2. Дивидендлар мазкур йиғилиш қарори қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кун ичида тўлансин. - дивидендларни тўлашни бошлаш санаси: 10 июль 2022 йил. - дивидендларни тўлашни тугатиш санаси: 10 сентябрь 2022 йил. 3. Дивидендлар белгиланган тартибда ва юқорида кўрсатилган муддатларда акциядорларнинг банкдаги ҳисоб-рақамларига пул маблағларини ўтказиш йўли орқали амалга оширилсин. |
| 8 |
1. «Уч-тепа пахта тозалаш» АЖ Бош директори Мирзаев Орзумурат Нарбекович билан тузилган меҳнат шартномасининг муддати жамият акциядорларининг 2022 йил якуни бўйича ўтказиладиган навбатдаги умумий йиғилишигача узайтирилсин. 2. Жамият номидан Бош директор Мирзаев Орзумурат Нарбекович билан меҳнат шартномасини (шартномани амал қилиш муддати – 2022 йил якуни бўйича ўтказиладиган жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишигача) имзолаш ваколати Кузатув кенгаши раисига берилсин. 3. Жамият Бош директори О.Мирзаевга: - ўз вазифаларини бажариш даврида барча бирламчи ва банк хужжатларига биринчи имзо қўйиш ҳамда жамият Уставида белгиланган ваколат ва мажбуриятлардан қонун доирасида фойдаланиш ҳуқуқи берилсин; - “Ўзпахтасаноат” АЖ тугатиш Лойиҳа офиси хамда “Жиззахпахтасаноат бирлашмаси” АЖ томонидан бажарилиши белгиланган буйруқ ва топшириқларни ўз вақтида амалга ошириш вазифаси юклатилсин. |
| 9 |
1. 2022 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини: -Миллий аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш учун “MASLAXATAUDIT-M” МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлансин ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори - 6000,0 минг сўм белгилансин; -Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш учун “MASLAXATAUDIT-M” МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлансин ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори – 6 000,0 минг сўм белгилансин. 2. Жамият ижроия органи раҳбарига: -юқорида кўрсатилган аудиторлик ташкилотлари билан белгиланган тартибда шартномалар тузилсин; -қонунчиликда белгиланган муддатларда жамият Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашига аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисобот ва хулосалар киритилсин. |
| 10 |
1. Жамиятнинг 2022 йил учун мўлжалланган Бизнес-режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 11 |
1. Жамиятнинг Устави ўзгаришларсиз қайта рўйхатдан маълумот учун қабул қилинсин. 2. Жамиятга 100% улушда тегишли бўлган «Jizzaxpaxta oziq-ovqat» МЧЖ қўшиб олиш йўли билан тугатилганлиги тасдиқлансин. 3. Жамият ижроия органи раҳбарига: - тугатилган ва жамиятга қўшиб олинган «Jizzaxpaxta oziq-ovqat» МЧЖнинг бино-иншоат ва барча мол-мулклари белгиланган тартибда оммавий савдоларда сотиш таъминласин. |
| 12 |
1.Жамиятнинг янги ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 13 |
Жамият кузатув кенгаши аъзолигига қуйидагилар сайлансин: “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан кўрсатилган номзодлардан: 1. Хайдаров Форход Холмуродович - Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти худудий бошқарма бошлиғи ўринбосари. 2. Халилов Нусратулло Нематович - "Ўзпахтасаноат" АЖ бош юристконсульт. 3. Думанов Худоёр Болбекович - "Жиззахпахтасаноат бирлашмаси" АЖ Тугатиш комиссияси раиси. |
| 14 |
1. Жамият кузатув кенгаши аъзоларига ўз вазифаларини бажариб турган давр учун иш ҳақ тўланиб келиниши бекор қилинсин. 2. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Устави ва Ички Низомлари 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин. 3. Жамият ижроия органи раҳбарига: - қонунчиликда белгиланган муддат ва тартибда жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин. - жамиятнинг янги таҳрирдаги Устави ва Ички Низомларини жамият фаолиятига татбиқ этиш бўйича тегишли чораларни кўрсин. |
| 15 |
1. 2022 йилнинг 1-январ ҳолатига даъво муддати ўтган дебиторлик 14100,0 минг сўмни жамият зарарига, ҳамда кредиторлик қарздорлик 41003,8 (шу жумладан дивидендлардан 18478,52) минг сўм даромадга олиб борилсин ва бухгалтерия ёзув хужжатларида акс эттирилсин. |
| 16 |
1. Жамиятнинг 2021 йил таъсирчан солиқ механизми қўлланилиши масаласи кўрмасдан қолдирилсин. |
| 17 |
1. Жиззах вилояти Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 31 майдаги 4-1304-2201/1096-сонли иши бўйича хал қилув қарори маълумот учун қабул қилинсин. 2. Жамиятнинг 2022 йил 14 январдаги 1-сонли акциядорларнинг навбатдан умумий йиғилиши қарори билан тузилган йирик битим бекор бўлганлиги тасдиқлансин. 3. Жамият ижроия органи раҳбарига: - қонунчиликда белгиланган тартибда “Аrnasoy pahta g`alla klasteri” МЧЖдан шу даврга қадар жамият мулкидан фойдаланиш оқибатида етказилган зарар хисоблансин ва ундириш чораларни кўрсин. |
| 18 |
1. “E-ijro-auksion” электрон савдо платформасидаги активларини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, уларни дастлаб қўйилган нархни қадам-бақадам пасайтириб бориш механизмини қўллаган ҳолда сотишни амалга ошириш ва бу қадам қуйидагилар бўйича ҳар 15 кунда дастлаб қўйилган нархнинг 10 фоизини ташкил қилади, хусусан, кўчмас мулк объектлари бўйича — дастлаб қўйилган нархдан 50 фоизгача, бироқ баланс қийматидан кам бўлмаган миқдоргача, улушлар бўйича — дастлаб қўйилган нархдан 50 фоизгача, бироқ номинал қийматидан кам бўлмаган миқдоргача нархларини босқичма-босқич тушириш тасдиқлансин. |