2017 йил 29 ноябрдаги Банк ҳисобварағи шартномасига қўшимча келишувга асосан Шартноманинг 5.3 “б” ҳамда 5.13 бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 5.3 “б”. Кўрсатилган Банк хизматлари учун пенсия, нафақа, алимент, стипендияларга берилган нақд пуллар, шунингдек, фуқароларнинг пластик карточкаларига ва омонат ҳисобварақларига ўтказилган ижтимоий тўловлар суммалари чегириб ташлангандан сўнг, қолган дебет айланма суммасидан барча ҳисобварақларидан ҳисоб-тўлов операцияларини ўтказишда 0,10 фоиз миқдорида, хизмат ҳақи ундирилади; 5.13. Мижоз банк Тарифи бўйича тўлаши лозим бўлган хизмат ҳақи (ва бошқа тўловлар) суммасини камроқ миқдорда (имтиёзли) тўланиши белгиланган бўлиб, мижоз билан ҳисобварақ шартномаси имтиёз берилган кундан бошлаб кейинги 12 (ўн икки) календар ой ичида бекор қилинган тақдирда шартнома бекор қилингунгача бўлган даврга Банк тарифида кўрсатилган миқдордаги суммани қайта ҳисоблаган ҳолда тўлайди.