| 1 |
1. Қуйидагиларга: - акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг очиқ, деб эълон қилинишига; - Саноқ комиссияси аъзолари 3 та аъзодан иборат бўлган ҳолда ва аъзолик таркибига - Д.Гаиповни раис, Ф.Рахимбердиев ва У.Қутбиддиновларни аъзо этиб тасдиқланишига; - Ишчи Президиумга банк Кузатув кенгаши аъзолари, мажлисга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вакили томонидан раислик қилиниши ва мажлис котиблигини Банк аппарати таркибидаги Котибият бўлими бошлиғи А.Абдуллаев томонидан олиб борилишига розилик берилсин. |
| 2 |
1. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Мажлиснинг ўтказилишини таклиф этилган тартибда ташкил этилишига ва мажлис кун тартибининг ўзгартиришларсиз, олдиндан эълон қилинган тартибда қолдирилишига розилик берилсин. |
| 3 |
1. Банкнинг ҳисобот йилидаги фаолияти бўйича банк Кузатув кенгашининг ҳисоботи (илова қилинади) маъқуллансин. 2. Банк Кузатув кенгашининг 2019 йилда банкни бошқариш борасидаги фаолияти “қониқарли”, деб топилсин. |
| 4 |
1. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 2019 йилдаги фаолияти натижалари, шу жумладан, бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши бўйича банк Бошқарувининг ҳисоботи маъқуллансин ва банк Бошқарувининг ҳисобот давридаги фаолияти “қониқарли”, деб топилсин. 2. Банк Бошқаруви томонидан банкнинг мамлакат молия бозорида барқарор, янада рақобатбардош бўлишини таъминлаш борасида ҳисобот йили давомида олиб борилган тадбирлар, жумладан банк активлари ҳажмини босқичма-босқич ошириш, уларни хатарлилик даражасидан келиб чиқиб тўғри таснифлаш, муаммоли активларни саралаш ва бартараф этиш, банк фойдаси ҳисобига зарур миқдорларда захиралар яратиш юзасидан амалга оширилган ишлар маъқуллансин. 3. Банкнинг 2020 йилдаги фаолияти асосий йўналишлари сифатида: - 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастурида тижорат банклари олдига қўйилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш; - Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифи давомида берилган топшириқларнинг ижросини белгиланган муддатда бажариш; - банкнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли ривожланиш стратегиясида белгиланган ишларни босқичма-босқич амалга ошириш; - коронавирус пандемияси оқибатларининг келгуси давр молиявий натижаларига таъсирини инобатга олган ҳолда банк фаолияти кўрсаткичларини барқарор бўлишини таъминлаш; - банкнинг трансформациясини самарали амалга ошириш, кредитлаш жараёнларини соддалаштириш ва замонавий банк хизмат турларини яратиш; - молиявий барқарор бўлган ва истиқболли бизнес дастурларга эга хўжалик субъектларини кредитлаш, банкнинг инвестиция фаолиятини янада ошириш, банк балансидаги мавжуд муаммоли активларни кескин камайтириш ҳисобига активлар даромадлилигининг ўсишини таъминлаш ва юқори фойда кўрсаткичларига эришиш каби масалалар белгилансин. 4. Банк Бошқаруви аъзолари банк фаолиятини янада ривожлантириш, акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кенгаш қарорларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида банк филиаллари фаолияти устидан қатъий назорат ўрнатсин. |
| 5 |
1. Банкнинг 2019 йилги молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи (илова қилинади) тасдиқлансин ҳамда комиссиянинг 2019 йилдаги фаолияти “қониқарли”, деб топилсин. 2. Банк Бошқаруви (А.Муратов)га Тафтиш комиссияси томонидан аниқланган камчиликларни белгиланган муддат ва тартибда бартараф этиш ҳамда банк фаолиятига оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя этилишини таъминлаш вазифаси юклансин. |
| 6 |
1. Банк Бош бухгалтери - Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий назорат департаменти бошлиғи Х.Махмудовнинг 2019 йил 31 декабр ҳолатига банкнинг бухгалтерия баланси ҳамда молиявий натижалар (фойда ва зарарлар) тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш ҳақидаги ахбороти (илова қилинади) маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банк томонидан 2019 молиявий йил якуни бўйича олинган соф фойда 250 813 253 575,68 (Икки юз эллик миллиард саккиз юз ўн уч миллион икки юз эллик уч минг беш юз етмиш беш сўм 68 тийин) сўм миқдорида бўлиб, “Deloitte & Touche” аудиторлик компанияси томонидан молиявий ҳисоботнинг халқаро андозаларга мувофиқ ўзгартиришлар амалга оширилиб, унинг хулосаси асосида тасдиқланган соф фойдаси 141 746 000 000,00 (Бир юз қирқ бир миллиард етти юз қирқ олти миллион) сўмга тенг эканлиги тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин. 3. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 2019 йил 31 декабр ҳолатига амалдаги қонунчилик талаблари ва қоидаларига асосан тузилган бухгалтерия баланси ҳамда молиявий натижалар (фойда ва зарарлар) тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилган йиллик молиявий ҳисоботлари иловага мувофиқ тасдиқлансин. 4. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 2019 йил 31 декабр ҳолатига молиявий ҳисоботнинг халқаро андозалари асосида тузилган молиявий ҳисоботлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин. |
| 7 |
1. Банк Бош бухгалтери - Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий назорат департаменти бошлиғи Х.Махмудовнинг 2019 йил фаолияти якуни бўйича банкнинг соф фойдасини тақсимлаш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банкнинг 2019 йил фаолияти якунлари бўйича соф фойдаси амалдаги миллий бухгалтерия ҳисобини юритиш талабларига асосан 250 813 253 575,68 (Икки юз эллик миллиард саккиз юз ўн уч миллион икки юз эллик уч минг беш юз етмиш беш сўм 68 тийин) сўмни ташкил қилган. Банк томонидан 2020 йил 1 январ ҳолатига 31203-“Тақсимланмаган фойда” ҳисобварағидаги 1 621 936 661,55 (Бир миллиард олти юз йигирма бир миллион тўққиз юз ўттиз олти минг олти юз олтмиш бир сўм 55 тийин) сўм миқдоридаги асосий воситаларни қайта баҳолашдан ҳосил бўлган ижобий фарқ суммасини қўшган ҳолда ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ 126 922 813,04 (Бир юз йигирма олти миллион тўққиз юз йигирма икки минг саккиз юз ўн уч сўм 04 тийин) сўм миқдоридаги фойда суммасига тегишли тузатиш ва корректировкалар амалга оширилгандан сўнг 252 308 267 424,19 (Икки юз эллик икки миллиард уч юз саккиз миллион икки юз олтмиш етти минг тўрт юз йигирма тўрт сўм 19 тийин) сўм миқдоридаги соф фойдаси қуйидаги тартибда тақсимлансин: - банк акциядорлари умумий йиғилишининг 2019 йил 30 сентябрдаги 41-сонли қарорига асосан банк капитали монандлигини ошириш мақсадида банк Уставига мувофиқ тақсимланмаган фойдадан умумий захира капитали таркибидаги “Захира жамғармаси”га йўналтирилган 75 000 000 000,00 (Етмиш беш миллиард) сўмдан 25 230 826 742,42 (Йигирма беш миллиард икки юз ўттиз миллион саккиз юз йигирма олти минг етти юз қирқ икки) сўми қайта тақсимлаш учун тақсимланмаган фойдага қайтарилиб, 52 292 255 931,82 (Эллик икки миллиард икки юз тўқсон икки миллион икки юз эллик беш минг тўққиз юз ўттиз бир сўм 82 тийин) сўм ёки фойданинг 20,73 фоизи Захира жамғармасида қолдирилсин; - банкнинг имтиёзли акциялари эгаларига дивидендлар тўлаш учун соф фойданинг 268 312 500,00 (Икки юз олтмиш саккиз миллион уч юз ўн икки минг беш юз сўм) сўми ёки 0,11 фоизи ажратилиб, 2019 йил якуни бўйича ҳар бир акциянинг номинал қийматига нисбатан 25 фоиз, яъни 29,81 (Йигирма тўққиз сўм 81 тийин) сўм миқдорида дивидендлар ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб 60 (Олтмиш) кун ичида пул маблағлари шаклида тўлаб берилсин; - банкнинг оддий акциялари эгаларига соф фойданинг 125 939 333 336,40 (Бир юз йигирма беш миллиард тўққиз юз ўттиз тўққиз миллион уч юз ўттиз уч минг уч юз ўттиз олти сўм 40 тийин) сўми ёки 49,91 фоизи дивиденд сифатида тўланиши учун ажратилиши белгилансин ва тақсимланмаган фойда ҳисобрақамига ўтказилсин. Ушбу дивиденд тўловлари жорий йилнинг октябр ойида акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши қарори асосида ҳамда банкнинг молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда тўланиши белгилансин; - соф фойданинг 10 731 298 799,92 (Ўн миллиард етти юз ўттиз бир миллион икки юз тўқсон саккиз минг етти юз тўқсон тўққиз сўм 92 тийин) сўми ёки 4,25 фоизи “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 2015 йил 14 июлдаги 2696-сонли Низомга мувофиқ банк захира капитали таркибида сифати “стандарт” деб таснифланган активлар суммасининг бир фоизи миқдорида захира яратилиши лозимлигини инобатга олиб, “стандарт” активларга захира яратиш учун йўналтирилсин; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 24-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 августдаги “Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4433-сонли қарорига мувофиқ капитал таркибида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ташкил қилинсин ва ушбу жамғармага соф фойданинг 25 230 826 742,42 (Йигирма беш миллиард икки юз ўттиз миллион саккиз юз йигирма олти минг етти юз қирқ икки сўм 42 тийин) сўми ёки 10 фоизи ажратилсин ҳамда мазкур жамғармага ажратилган маблағлар суммасининг 10 фоизи ёки 2 523 082 674,24 (Икки миллиард беш юз йигирма уч миллион саксон икки минг олти юз етмиш тўрт сўм 24 тийин) сўм маблағ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясининг Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилсин; - фойданинг 37 846 240 113,63 (Ўттиз етти миллиард саккиз юз қирқ олти миллион икки юз қирқ минг бир юз ўн уч) сўм 63 тийини ёки 15,00 фоизи банк ходимларини 2019 йил якунлари бўйича рағбатлантириш (13-ойлик) учун тўлашга йўналтирилсин. |
| 8 |
1. Кун тартибидаги масала юзасидан банк Бошқаруви раиси в.в.б. А.Муратовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банк устав капиталини ошириш мақсадида эълон қилинган акциялар ҳажми 10 000 000 000 (Ўн миллиард) дона миқдорида, номинал қиймати 119,25 (Бир юз ўн тўққиз сўм 25 тийин) сўм бўлган оддий акциялардан ташкил топиши белгилансин. |
| 9 |
1. Банк Бошқаруви раиси в.в.б. А.Муратовнинг “Банкнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ва Корпоратив бошқарув кодекси талабларига мувофиқ АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг янги таҳрирдаги Устави иловага асосан тасдиқлансин. 3. Банк Бошқаруви раиси в.в.б. А.Муратовга банкнинг янги таҳрирдаги Уставини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш вазифаси топширилсин. |
| 10 |
Кун тартибидаги масала юзасидан банк Бошқаруви раиси в.в.б. А.Муратовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг ташкилий тузилмаси 2020 йил 1 июл ҳолатига иловага мувофиқ тасдиқлансин. Банкнинг янги ташкилий тузилмаси амалга киритилиши муносабати билан банк Бошқаруви раиси в.в.б. А.Муратов зиммасига тасдиқланган ташкилий тузилма асосида банкнинг Марказий идораси ва филиаллари штатлари рўйхатини иш фаолиятидан келиб чиққан ҳолда шакллантириб бориш вазифаси юклансин. |
| 11 |
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги 356-сон қарорлари АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” тизимида ижро ва маълумот учун қабул қилинсин. 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги 356-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида банк Акциядорлари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда банк Бошқарув раиси номзоди танлов асосида белгиланган тартибда танлаб олингандан сўнг ҳамда номзодлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилгандан кейин банк Бошқарув раисини сайлаш масаласи бир овоздан Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқилиши белгилаб қўйилсин. 3. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раисининг вазифалари вақтинча Бошқарув раисининг ўринбосари А.А.Муратов зиммасига юклатилганлиги тўғрисидаги банк Кузатув кенгашининг 2020 йил 7 апрелдаги 6-сонли қарори тасдиқлансин. |
| 12 |
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 02/1-3331-сонли ва Молия вазирлигининг 2020 йил 17 июндаги 02/02-29-36/633-сонли ҳамда Марказий банкнинг 2020 йил 30 июндаги 27-15/348-сонли хатлари маълумот учун қабул қилинсин. 2. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Кузатув кенгаши қуйидаги таркибда сайлансин.4. Банк Кузатув кенгаши аъзоларига банк олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилиши ҳамда банкнинг ҳаракатдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ фаолият кўрсатиши устидан доимий назорат олиб бориш вазифаси юклансин. |
| 13 |
1. Банк Бошқаруви раиси в.в.б. А.Муратовнинг АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Тафтиш комиссияси аъзоларини банк томонидан рағбатлантириш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Тафтиш комиссияси аъзоларини иловага мувофиқ рағбатлантиришга розилик берилсин. |
| 14 |
1. Банк Бошқаруви раиси в.в.б. А.Муратовнинг АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” “Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Банк Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Банк Бошқаруви тўғрисида”ги, “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги, “Ички назорат тўғрисида”ги ва “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомларнинг янги таҳрирдаги лойиҳалари ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Акциядорлар умумий йиғилиши муҳокамасига киритилган: - “АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низом (янги таҳрирда); - “АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” “Банк Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низом (янги таҳрирда); - “АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” “Банк Бошқаруви тўғрисида”ги Низом (янги таҳрирда);- “АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низом (янги таҳрирда); - “АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” “Ички назорат тўғрисида”ги Низом (янги таҳрирда); - “АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (янги таҳрирда) иловаларга мувофиқ тасдиқлансин ва мазкур ҳужжатлар банк акциядорлари Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган санадан бошлаб амалга киритилсин. 3. Банк Бошқаруви, Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларига банк фаолиятини юритиш ва уни бошқаришда амалга киритилган Низомлар асосида иш ташкил қилиш вазифаси юклансин. 4. Банкнинг Аудиторлик қўмитаси ва Ички аудит бошқармаси ўтказиладиган текширувларда банкнинг ички меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига тўлиқ риоя қилинишини ўрганиб борсин. |
| 15 |
1. Кун тартибидаги масала юзасидан Бошқарув раиси в.б А.Муратовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банкнинг 2020 йил якунлари бўйича ўтказиладиган аудиторлик текшируви учун “Deloittе & Touche” ташқи аудиторлик компанияси тайинлансин ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори учун ҚҚС солиғи билан бирга жами 950 000 000,0 (Тўққиз юз эллик миллион) сўмгача маблағ сарфлашга рухсат берилсин. 3. Халқаро молиявий институтлардан жалб қилинаётган маблағларнинг сарфланиши ва улар билан тузилган қарз келишувларининг шартларига риоя қилинишини аудит текширувидан ўтказиш учун банк Бошқарувига ташқи аудиторлик компаниялари ўртасида танлов савдолари ўтказиш орқали шартнома имзолашга рухсат берилсин. |