1 |
1. Саноқ комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин: - Додокозиев Равшанбек Рустамович - Банкнинг Ходимлар билан ишлаш департаменти Ўқув маркази бошлиғи, комиссия раиси. - Мурадов Асқар Облабердиевич - Банкнинг Ахборот технологиялари департаменти Банк техникаси ва дастур таъминотларига хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи, комиссия аъзоси. - Очилов Шухратилла Тоштемирович - Банкнинг Ғазначилик департаменти бошқармаси бошлиғи, комиссия аъзоси, комиссия котиби. |
2 |
2. Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин (1-илова). |
3 |
3. Банк Кузатув кенгашининг 2019 йил фаолияти якунлари бўйича ҳисоботи (2-илова) тасдиқлансин. 3.1. Банк Кузатув кенгаши зиммасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, омонатчилар, кредиторлар ҳамда акциядорлар манфаатларини ҳимоялаш мақсадида банкнинг активлари, мажбуриятлари ва 2020 йил Бизнес-режаси ижросини таҳлил қилган ҳолда банк Бошқаруви фаолиятини мунтазам кузатиб бориш, ҳар чоракда банк Бошқаруви ҳамда Ички аудит хизмати фаолияти якунлари тўғрисидаги ҳисоботларини тинглаб, тегишли қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижроси юзасидан доимий назорат ўрнатиш вазифалари топширилсин. |
4 |
4. Банк Бошқарувининг 2019 йил якунлари бўйича ва банкни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини ҳамда банкнинг устувор вазифалари тўғрисидаги ҳисоботлари (3-илова) тасдиқлансин. 4.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ-5308-сонли Фармонида белгиланган вазифалар; - “Агробанк” АТБнинг корпоратив трансформацияси ҳамда 2020 йилда устувор йўналишларга кредит ажратиш режаси” тақдимоти ва барча йўналишлар ўз ичига олган “йўл харита”сида белгиланган топшириқлар ижроси; - KPMG компанияси билан биргаликда банк фаолиятини ҳамда хизмат кўрсатиш тартибини етакчи хорижий банклар тажрибасига асосан йўлга қўйиш мақсадида 5 йиллик ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича ишлар ижроси; - “KPMG” компанияси тавсияларини инобатга олиб, қуйидаги 3 та йўналиш бўйича “Бошқарув менежментини такомиллаштириш”, “Риск менежменти”, “IT - (CRM, HR, кредит конвейр, шина, BI)” йўналишларида имплементацион (жорий этувчи) компанияларни жалб қилиш бўйича ишлар ижроси; - Банк трансформацияси ва банк хизматлари оммабоплигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш мақсадида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) биргаликда ишлар ташкил қилиш; - Банк ахборот тизимларининг самарали ишлаши, банк талабларига мослиги, янги хизмат турларини жорий этиш салоҳиятини баҳолаш ҳамда уларга боғлиқ рискларнинг мавжудлиги юзасидан IT аудит ўтказиш мақсадида PWC (PriceWaterhouseCoopers) халқаро консалтинг ва аудиторлик компанияси ишлар олиб бориш; - Банкда чакана хизматлар кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш, интерактив хизматлар, пластик карталар ва терминаллар орқали амалиётларни кенгайтириш ва такомиллаштириш, янги хизмат турларини жорий қилиш ва кўламини кенгайтириш борасидаги ишларни давом эттириш; - Банк вакиллик ҳисобварағи ликвидлилигини таъминлаш, узоқ муддатли ва барқарор ресурс базасини шакллантириш мақсадида банк депозитлари структурасини муддатлари бўйича мақбуллаштириш, мажбуриятларни муддати ва манбалари жиҳатидан диверсификациялаш бўйича ишларни давом эттириш; - Аҳоли омонатлар бўйича аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганиб бориш, узоқ муддатли янги омонат турларини жорий қилиш ва рекламаларни банкнинг интернетдаги веб-сайти, ижтимоий тармоқлар ва юқори рейтингли оммавий ахборот воситаларига жойлаштириш чоралари кўриш; - Банк филиаллари молиявий ҳолатини яхшилаш мақсадида банк филиалларини молиявий соғломлаштириш юзасидан аниқ чораларни кўриш орқали банк даромадлилиги ва фойдалилигини ошириш; - банк активлари, жумладан кредит портфели таркибида мавжуд муаммоли қарздорликларни жорий йилнинг якунига қадар сўндирилишини таъминлаш; - ундириш имкони бўлмаган ва “умидсиз” таснифланган кредитлар, хусусан тугатилган фермер хўжаликларининг умидсиз кредитларини белгиланган тартибда балансининг кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағига ўтказиш; - банк фойдасига чиқарилган ва суд ижросига қаратилган барча активлар, шу жумладан кредитларни ундириш бўйича мажбурий ижро бюроси бўлинмалари билан ҳамкорликни кучайтириш юзасидан тегишли ишлар олиб бориш; - Ҳукумат дастурлари доирасида аграр комплексни молиявий қўллаб-қувватлаш, саноатда ишлаб чиқаришни кўпайтириш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тадбирлар амалга ошириш. |
5 |
5. Банкнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосаси тасдиқлансин (4-5 иловалар). 5.1. Банк Бошқарувига Тафтиш комиссияси хулосасида кўрсатиб ўтилган таклифларни амалга ошириш бўйича зарурий чора-тадбирларни кўриш вазифаси топширилсин. |
6 |
6. Банкнинг 2019 молиявий йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботи тасдиқлансин. 6.1. Банкнинг 2019 йил якуни бўйича олинган соф фойда тақсимоти акциядорларнинг кейинги умумий йиғилишларида кўриб чиқиш учун қолдирилсин. 6.2. 2019 йил якунлари бўйича банкнинг имтиёзли акциялари учун захира фондидан дивидендларни тўлаш ва муддатларини белгилаш банк Кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилсин. |
7 |
7. Банкнинг 2019 йил якунлари бўйича Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаси бўйича мустақил баҳоловчи ташкилотининг ҳисоботи ва хулосаси тасдиқлансин (6-илова). |
8 |
8. “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг 2020 йил фаолиятини МҲХС бўйича аудит текширувидан ўтказиш учун амалдаги қонунчиликка асосан “Deloitte va Touche” аудиторлик компанияси тасдиқлансин. 8.1. “Deloitte va Touche” аудиторлик компанияси билан аудиторлик хизмати учун 1 100 000 000,0 (Бир миллиард бир юз миллион) сўмдан (ҚҚСсиз) ошмаган миқдоригача шартнома тузиш банк Бошқарувига юклатилсин. |
9 |
9. Банк Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги таркибда тасдиқлансин: - Хайдаров Ахадбек Яхёбекович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари; - Рустамов Эркин Эркаевич - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгаришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг биринчи ўринбосари; - Дарвишев Нурбек Муратович - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, бўлим бошлиғи; - Абдуллаев Шухрат Сагдуллаевич - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, департамент директорининг биринчи ўринбосари-бошқарма бошлиғи; - Рузиев Фазлиддин Киранович - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, бошқарма бошлиғи; - Маматкулов Илхом Абдурашидович - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, департамент директори; - Мирзаев Тўлқин Эшқобилович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бошқарма бошлиғи; - Хамрохўжаев Неъматжон Яхёхонович - мустақил номзод, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси бошқарма бошлиғи; - Dimitri Danilenko - мустақил номзод, Maddox Consultancy, London, UK/Luxembourg, Senior Principal Consultant. |
10 |
10. Банк тафтиш комиссияси аъзолари қуйидаги янги таркибда тасдиқлансин: - Маманов Илхом Ахматович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, департамент директорининг биринчи ўринбосари-бошқарма бошлиғи; - Нарзикулов Темур Малик Мухиддин ўғли - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бошқарма бошлиғи; - Хабибуллаев Сардор Алишер ўғли - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, бўлим бошлиғи. |
11 |
11. “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Кенгаши аъзоларини мукофотлаш тартиби тўғрисида”ги Низоми қўшимча ва ўзгартиришлар билан бирга янги таҳрирда тасдиқлансин (7-илова). |
12 |
12. Банк томонидан аффилланган ва алоқадор шахслар билан келгусида кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимлар руйхати 8-иловага мувофиқ маъқуллансин. |