РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Стартовая цена : 30
Базовая цена : 24
Дата последней сделки : 23.10.2020
Стартовая цена : 3 247,99
Базовая цена : 3 200
Дата последней сделки : 23.10.2020
Стартовая цена : 280 000
Базовая цена : 280 000
Дата последней сделки : 22.10.2020
Стартовая цена : 2 400
Базовая цена : 2 405
Дата последней сделки : 23.10.2020
Стартовая цена : 15
Базовая цена : 15
Дата последней сделки : 21.10.2020
Стартовая цена : 6 998
Базовая цена : 6 999,95
Дата последней сделки : 23.10.2020
Стартовая цена : 4 000
Базовая цена : 4 000
Дата последней сделки : 20.10.2020

Существенные факты



Наименование эмитента

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки
«Туронбанк» АТБ
TNBN


Контактные данные

Тошкент шаҳри, Абай кўчаси 4А уй.
100011, Тошкент шаҳри, Абай кўчаси 4А уй.
info@turonbank.uz
www.turonbank.uz


Информация о существенном факте

06
Решения, принятые высшим органом управления эмитента
Годовое
2020 йил 27 июнь
2020 йил 1 июль
Тошкент шахри, Шайхонтохур тумани, Абай кўчаси 4А уй.
98,38
Вопросы, поставленные на голосование Итоги голосования за % Итоги голосования за количество Итоги голосования против % Итоги голосования против количество Итоги голосования воздержались % Итоги голосования воздержались количество
1 Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилишининг саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш. 100 506 949 576 0 0 0 0
2 «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш 100 506 949 576 0 0 0 0
3 Банкнинг 2019 молиявий йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини ҳамда 2020 йилда банк фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида банк Бошқарувининг ҳисоботини тасдиқлаш. 100 506 949 576 0 0 0 0
4 Банкнинг 2019 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш. 100 506 949 576 0 0 0 0
5 2019 йил якунлари бўйича банк Тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш. 100 506 949 576 0 0 0 0
6 Банк Кенгашининг 2019 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини тасдиқлаш 100 506 949 576 0 0 0 0
7 2019 йил якунлари бўйича банкнинг бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш 100 506 949 576 0 0 0 0
8 Банкнинг 2019 йил якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш тартибини тасдиқлаш. 100 506 949 576 0 0 0 0
9 Банкда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тўғрисида. 99,96 506 795 420 0,0003 154 156
10 Банкнинг 2020 йил учун ташқи аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хизмат ҳақининг энг кўп миқдорини белгилаш. 99,96 506 795 420 0,0003 154 156
11 «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш. 100 506 949 576 0 0 0
12 «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг ««Туронбанк» АТБ Кенгаши тўғрисидаги Низоми»га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш. 100 506 949 576 0 0 0 0
13 «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг ««Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги Низоми»га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш. 100 506 949 576 0 0 0 0
14 «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг ««Туронбанк» АТБ Бошқаруви тўғрисидаги Низоми»га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш. 100 506 949 576 0 0 0 0
15 ««Туронбанк» акциядорлик тижорат банкида миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиши тартиби тўғрисидаги Низом»ни тасдиқлаш. 100 506 949 576 0 0 0 0
16 ««Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кузатув Кенгаши аъзоларини мукофотлаш тартиби тўғрисидаги Низом»ни тасдиқла 100 506 949 576 0 0 0 0
17 ««Туронбанк» акциядорлик тижорат банки дивиденд сиёсати тўғрисидаги Низом»ни тасдиқлаш. 100 506 949 576 0 0 0 0
18 «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш. 100 506 949 576 0 0 0 0
19 Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш. 0 0 0 0 0 0
20 Банк Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш. 100 506 949 576 0 0 0 0
21 Банк Бошқаруви Раиси билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтириш. 100 506 949 576 0 0 0 0
Текст
1 Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилиши саноқ комиссиясининг шахсий таркиби тасдиқлансин
2 «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдаги, йиллик ҳисобот умумий йиғилишининг регламенти тасдиқлансин.
3 Банкнинг 2019 молиявий йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботи ҳамда 2020 йилда банк фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида банк Бошқарувининг ҳисоботи тасдиқлансин.
4 Банкнинг 2019 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ташқи аудит хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
5 2019 йил якунлари бўйича банк Тафтиш комиссияси ҳисоботи тасдиқлансин.
6 Банк Кенгашининг 2019 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи тасдиқлансин.
7 2019 йил якунлари бўйича банкнинг бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлар ҳисоби тасдиқлансин.
8 Банкнинг 2019 йил якунлари бўйича олинган 84 202 390 263,50 сўм соф фойдаси қуйидаги тартибда тақсимлансин: - “Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 2014 йил 6 майдаги 370-сонли Қонуннинг 32-моддасига асосан умумий захира фондига 2019 йил якуни бўйича олинган соф фойданинг 5 фоизи миқдорида – 4 210 119 513,18 сўм ажратилсин; - “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 2015 йил 14 июлдаги 2696-сонли Низомга асосан банк захира капитали таркибида сифати “стандарт” деб таснифланган активлар суммасининг бир фоизи миқдорида захира яратилиши лозимлигини инобатга олиб, “стандарт” активлар учун захирага - 25 152 822 355,53 сўм ажратилсин; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги «Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 24-сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 30 августдаги ПҚ-4433-сонли Қарорига мувофиқ капитал таркибида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ташкил этилсин ва ушбу жамғармага соф фойданинг 10 фоизи ёки 8 420 239 026,3 сўм ажратилсин ҳамда ушбу жамғармага ажратилган маблағлар суммасининг 10 фоизи ёки 842 023 902,63 сўм маблағ “Инновацион ривожланиш вазирлиги” ҳузурида очилган Жамғармага ўтказилсин. - Банк ходимларини рағбатлантириш (13-ойлик учун) мақсадида - 4 210 119 513,18 сўм ажратилсин; - Банкнинг 2019 йил якунлари бўйича олинган соф фойдасининг қолган 42 209 089 855,31 сўми келгусида ўтказилдан акциядорларининг умумий йиғилишларида (навбатдаги ва навбатдан ташқари) кўриб чиқиш учун тақсимланмаган фойдада қолдирилсин.
9 «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкида Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш мақсадида «Intellegent Analitics Group» МЧЖ консалтинг компанияси томонидан “Туронбанк” АТБда 2019 йил якуни билан Корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари тасдиқлансин.
10 Банкнинг 2019 йил учун ташқи аудитори этиб “Deloitte & Touche” аудиторлик компанияси тасдиқлансин ва унга тўланадиган ҳизмат ҳаққининг энг кўп миқдори 660 000 000,00 (олти юз олтмиш миллион) сўм этиб белгилансин
11 «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқлансин.
12 «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг ««Туронбанк» АТБ Кенгаши тўғрисидаги Низоми»га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқлансин.
13 «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг ««Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги Низоми»га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқлансин.
14 «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг ««Туронбанк» АТБ Бошқаруви тўғрисидаги Низоми»га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқлансин.
15 ««Туронбанк» акциядорлик тижорат банкида миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиши тартиби тўғрисидаги Низом» тасдиқлансин.
16 ««Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кузатув Кенгаши аъзоларини мукофотлаш тартиби тўғрисидаги Низом» тасдиқлансин.
17 ««Туронбанк» акциядорлик тижорат банки дивиденд сиёсати тўғрисидаги Низом» тасдиқлансин.
18 «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг янги ташкилий тузилмаси тасдиқлансин.
19 Банк акциядорларининг кейинги навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилишига қадар банк Кенгаши аъзолари этиб қуйидагилар сайлансин: - Турсунов Ёрқин Эргашевич – Ўзбекистон Республикаси Молия Вазири ўринбосари; - Ерлепесов Нуруллан Умирзакович – Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, департамент директори; - Шералиев Ўткирбек Исманович – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси; - Каршибаев Жасур Ҳазраткулович – Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги департамент директори; - Мурадов Низомиддин - Asian Development Bank, Bankikg & Finance Expert (Мустақил номзод); - Калонхужаев Расохон Рустамхужа ўғли - «УзОман капитал» МЧЖ (Мустақил номзод); - Кадиров Абдулазиз Абдулхаевич – “Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмаси Раиси ўринбосари; - Маликов Фаттоҳ Халилович – «USUB» МЧЖ Бош директори; - Олимжонов Одил Олимович – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти “Ўрта ва узоқ муддатда иқтисодиётнинг ҳудудий мувозанатлигини таъминлаш” лойиҳаси Раҳбари, иқтисод фанлари доктори, професор.
20 Банк акциядорларининг кейинги навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилишига қадар банк Тафтиш комиссияси аъзолигига қуйидагилар сайлансин: - Умарова Дилбар Абдуллаевна – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг бўлим бошлиғи; - Хабибуллаев Сардор Алишер ўғли – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг бўлим бошлиғи; - Мамадалиев Салохиддин Шахобуддин ўғли – Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, бўлим бошлиғи ўринбосари.
21 Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Бошқарув Раиси Мирзаев Чори Садибақосович ўртасида уни ишга ёллаш тўғрисида тузилган шартнома бир йил муддатга узайтирилсин. Ч.С.Мирзаевни «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Бошқаруви Раиси сифатида банк акциядорларининг кейинги навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилишига қадар ишга ёллаш бўйича тузиладиган меҳнат шартномасини имзолаш ваколати банк Кенгаши Раисига берилсин.
Ф.И.О. Наименование органа эмитента, членом которого является лицо Вид выплаты (вознаграждения и (или) компенсация) Начисленная сумма (сум) Период, за который начислены средства Документ, котором предусмотрена выплата

Избрание членов наблюдательного совета:

Ф.И.О. Место работы Должность Тип принадлежащих акций Количество принадлежащих акций Количество голосов
1 Турсунов Ёрқин Эргашевич Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Молия Вазири ўринбосари 506 795 420
2 Ерлепесов Нуруллан Умирзакович Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги департамент директори 506 795 420
3 Шералиев Ўткирбек Исманович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси 506 795 420
4 Каршибаев Жасур Ҳазраткулович Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги департамент директори 506 795 420
5 Мурадов Низомиддин Asian Development Bank Bankikg & Finance Expert 506 795 420
6 Калонхужаев Расохон Рустамхужа ўғли «УзОман капитал» МЧЖ 506 795 420
7 Кадиров Абдулазиз Абдулхаевич “Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмаси Раис ўринбосари 506 795 420
8 Маликов Фаттоҳ Халилович «USUB» МЧЖ Бош директор имтиёзли 58824 508 182 824
9 Олимжонов Одил Олимович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти “Ўрта ва узоқ муддатда иқтисодиётнинг ҳудудий мувозанатлигини таъминлаш” лойиҳаси Раҳбари иқтисод фанлари доктори, професор 506 795 420
10 Норгитов Мухитдин Джўрабоевич Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Юридик хизмат раҳбари 0
11 Каримов Неъматулла Фатхуллаевич “Grand Thornton Consulting” МЧЖ Бош директор 0
12 Маматкулов Ганишер Абдукаримович Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги вазир ўринбосари 0
1. Банк уставининг 6-боби, 40-банди қуйидаги кичик бандлар билан тўлдирилсин: 40.12. овоз беришда биргаликдаги позицияни шакллантириш учун акциядорлик келишувини тузиш; 40.12. акциядорлар умумий йиғилишида қонунчиликда белгиланган тартибда масофавий ҳамда видеоконференцалоқа воситаси орқали иштирок этиш; Акциядорлар ушбу Уставда назарда тутилган ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўладилар. Барча акциядорларга, уларнинг улуши, даромад даражаси, жинси, ирқи, дини, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар бир хил муносабат таъминланади. 2. Банк уставининг 42-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 42. Банкнинг барча акциялари эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз акциялардир. Акциядорлар умумий йиғилишида оддий акциялар эгалари овоз бериш ҳуқуқига эга. Банк оддий акцияларининг камидан 1 (бир) фоизининг эгаси бўлган акциядор банк Кенгаши мажлисининг чақирилишини талаб қилиш ҳамда кун тартиби, фойданинг тақсимланиши, банк Кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар бўйича таклифларни киритиш ҳуқуқига эга, шунингдек, номзодларни банк акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказилишидан аввал алмаштириши мумкин. Банк Кенгаши аъзолигига номзодларни таклиф этишда акциядорлар, Кенгаш таркибига камида бир нафар (аммо банк уставида кўзда тутилган Кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган)мустақил аъзо(лар)ни киритиш тўғрисидаги корпоратив бошқарув кодексининг тавсияларига амал қилишлари лозим. 3. Банк уставининг 48-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 48. Йиллик умумий йиғилишлар одатда ҳар йили 30 июнига қадар лекин молия йили тугагандан кейин 6 ой ичида ўтказилади. 4. Банк уставининг 58-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 58. Ўтказилмай қолган йиғилиш ўрнига акциядорларнинг такрорий чақирилган умумий йиғилишида иштирок этувчиларни рўйхатга олиш тугаган пайтга келиб, банкнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларнинг жами 40 фоиздан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатга олинган бўлса, бу умумий йиғилиш ваколатли ҳисобланади. Акциядорлар, шу жумладан, миноритар акциядорлар овоз беришда биргаликдаги позициясини шакллантириш учун акциядорлик битимини тузиши мумкин. Акциядорнинг, жумладан, акциядорлик битимини тузган акциядорларнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ишончнома билан ҳаракат қилади вакун тартибидаги масалалар бўйича акциядор(лар)нинг ўз(лар)и билан келишган ҳолда қатнашади ва овоз беради. Бунда кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш тартибини акциядорнинг ўзи билан келишиш акциядорнинг вакили томонидан уларга қулай ихтиёрий шаклда амалга оширилади. Акциядор ва унинг вакили ўртасидаги муносабат, шу жумладан акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш тартибини келишиш, Банкнинг иштирокисиз ва қонун ҳужжатлари асосида тартибга солинади. 5. Банк уставининг 62-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 62. Банк Кенгаши 9 (тўққиз) нафар аъзодан иборат бўлади. 6. Банк уставининг 66-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 66. Банк Кенгаши йиғилиши Кенгаш Раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, Банк Кенгашининг аъзолари, Тафтиш комиссияси, Банк Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, банк ички аудит хизмати раҳбари, банкнинг ташқи аудитори ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа шахсларнинг талаби билан чақирилади. Банк Кенгаши йиғилиши банк устав капиталидаги овоз берувчи акцияларининг камида бир фоизига биргаликда эгалик қилувчи акциядорлар талаби билан чақирилиши мумкин. 7. Банк Уставнинг 68-банди қуйидаги кичик банд билан тўлдирилсин: 68.14. банкка тўғридан-тўғри алоқаси бўлган бирор битим тузиш ёки бирор масалада ўта манфаатдорлик (бевосита, билвосита ёки учинчи шахслар номидан) мавжудлиги тўғрисида банк Кенгашига хабар бериш. 8. Банк Уставнинг 72-банди қуйидаги кичик бандлар билан тўлдирилсин: 72.18. банкнинг обрў-эътибор хатарларини бошқариш; 72.19. банк акциядорларининг умумий йиғилиши, банк Кенгаши ва банк Тафтиш Комиссиясининг ишлаши учун зарур шарт-шароитларни яратиш; 72.20. банк хизматларига бўлган талабнинг ривожланиш истиқболларини, уни фаолиятининг янги йўналишларини белгилаш; 72.21. молиявий хизматлар бозорида банкнинг харакат тактикасини ишлаб чиқиш бўйича қарорлар қабул қилиш; 72.22. банк фаолиятининг истиқболли ва жорий бизнес-режаларини ишлаб чиқиш; 72.23. банкда зарур маълумотларни улардан манфаатдор фойдаланувчиларга келиб тушишини таъминловчи самарали ахборот узатиш ва алмашиш тизимини яратиш. Ахборот узатиш ва алмашиш тизими ўз таркибига банк амалиёт сиёсати ва фаолияти тартиботини белгиловчи барча ҳужжатларни олади; 72.24. банк фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш; 72.25. банкда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлилигини, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вактида тақдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган банк фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш; 72.26. давлат статистика органларга тегишли ҳисоботларни тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш; 72.27. банк тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларни сақлаш, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса, банкнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар руйхати Кенгаш томонидан белгиланади; 72.28. хизмат ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг банк ходимлари томонидан сақланишини таъминлаш; 72.29. ўз ваколатига тегишли ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни акциядорларнинг Умумий йиғилишига ва банк Кенгашига белгиланган муддатда тақдим этилишини таъминлаш; 9. Банк уставининг 76-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 76. Банк Бошқарувига Бошқарув Раиси раҳбарлик қилади. Бошқарув Раиси акциядорлар умумий йиғилиши ва Кенгаш олдида ҳисобот беради ва у банкнинг жорий фаолияти натижалари учун ўз ваколатлари доирасида жавобгардир. Банк Бошқаруви Раиси банк Кенгашининг қарори билан тайинланади ва акциядорларнинг Умумий йиғилишида тасдиқланади. Банк Бошқаруви Раисини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади. Танлов бўйича саралашни ўтказиш банкнинг ички ҳужжатлари билан тартибга солинади. Банк Бошқаруви Раиси билан шартномани банк Кенгаши Раиси ёки Кенгаш ваколат берган шахс бир йил муддатга тузади. 10. Банк уставининг 77-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 77. Бошқарув Раиси қуйидаги ваколатларга эга: 77.1. Ўз ваколатлари доирасида банкнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади; 77.2. Банк фаолияти устидан назорат олиб боради, фойдали бўлган иқтисодий бошқариш методларини қўллайди, банк ишчи жамоасининг ҳохиши ва ташаббусини юзага чиқариш учун шароит яратиб беради; 77.3. Ўзига берилган ваколат доирасида, амалдаги қонун хужжатларида белгиланган тартибда банк мулки ва маблағини тасарруф этади, банк номидан шартномалар, мажбуриятлар ва ишончномаларга имзо чекади; 77.4. Ўзбекистон Республикасидаги тижорат ва давлат ташкилотларида ва бошқа давлатларда банк фаолияти масалалари бўйича вакилликни олиб боради; 77.5. Банк номидан ишончномалар беради, шартномалар, мажбуриятлар ва битимларни имзолаш тартибини белгилайди; 77.6. Банкнинг штат жадвалини тасдиқлайди ва унга ўзгартиришлар киритади, банк Бошқаруви аъзолари орасида мажбуриятлар тақсимлайди. Штат жадвали ва тузилган шартномалар асосида банкнинг мансабдор шахсларини тайинлайди ва ишдан бўшатади, ходимлар иш ҳақини белгилайди ҳамда намунали ишлаган ходимларни тақдирлайди, меҳнат вазифаларини бузганлик учун интизомий жазолар қўллайди, банк ходимлари билан меҳнат шартномасини амалдаги қонунчиликка ва банк Уставга, мазкур Низомга мувофиқ тузади; 77.7. Бошқарув Раиси ўринбосарлари ҳамда тузилма раҳбарлари жавобгарлиги меъёрини белгилайди; 77.8. Банк департаментлари, бошқармалари ва бошқа тузилмаларининг Низомларини тасдиқлайди; 77.9. Банкларда вакиллик ва бошқа ҳисобварақлар очади; 77.10. Акциядорлар умумий йиғилиши ва банк Кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этади; 77.11. департаментлар, бошқармалар, филиаллар ва банкнинг бошқа таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлайди ҳамда банкнинг шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлайди; 77.12. Банк Кенгаши томонидан тасдиқланган бизнес-режада кўрсатилган миқдорларда фойда олишни таъминлайди; 77.13. Банкни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқилишига рахбарлик қилади, уларни ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилади; 77.14. Банкнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатлар банкнинг Кенгаши, Тафтиш комиссияси ёки банк аудитори талабига кўра тўсиқларсиз тақдим этилишини таъминлайди; 77.15) Банк Бошқаруви мажлислари ўтказилишини ташкил этади, банк номидан ҳужжатларни ва бошқарув мажлиси баённомаларини имзолайди; 77.16. Банкни малакали кадрлар билан таъминлаш, банк ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва кобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чора-тадбирларини кўради; 77.17. Меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туради; 77.18. Банк ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя қилинишини ва улар меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлайди; 77.19. Жамоа музокараларида Бошқарув вакилларининг иштирокини таъминлайди; 77.20. Жамоа шартномалари ва битимлар тузилишида иш берувчи сифатида қатнашади ҳамда жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаради; 77.21. Амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ахборотлар манфаатдор шахслар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда олинишига, Акциядорларнинг Умумий йиғилишида қатнашиш, дивидендлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича акциядорларнинг барча ҳуқуқларига риоя қилишга; 77.22. Ўзига бўйсунувчи барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар беришга; 77.23. Ички ҳужжатларга, амалдаги конун ҳужжатларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилишга; 77.24. Бошқарув Раиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин. 11. Банк уставининг 79-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: 79. Бошқарув аъзолари Бошқарув Раиси тақдимномаси асосида банк Кенгаши қарори билан тайинланадилар. Банк Бошқаруви аъзолигига қоидага кўра Бошқарув Раиси, Бошқарув Раиси ўринбосарлари, бош бухгалтер, юридик хизмат департамент директори ва банкнинг таркибий тузилмалари раҳбарлари киритилиши мумкин. Банк Бошқаруви аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади. Танлов бўйича саралашни ўтказиш банкнинг ички ҳужжатлари билан тартибга солинади. 12. Уставнинг 97-банди қуйидаги кичик банд билан тўлдирилсин: 97.1. Банкнинг овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядорлар банк фаолиятини текшириш учун ташқи аудит ўтказиш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Мирзаев Чори Садибакосович
Бозоров Шерзод Эшманович
Атамухамедова Умида Файзуллаевна