| 1. |
Жамият Кузатув кенгашининг 2018 йилда амалга оширган ишлари, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ва корпоратив бошқарув талабларини бажарилиши бўйича ҳисоботларини тасдиқлансин. |
| 2. |
Жамият бошқарув раисининг 2018 йил якунлари бўйича бизнес-режа параметрларинининг бажарилиши ва йил давомида олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботини тасдиқлансин. |
| 3. |
Жамиятнинг 2018 йилдаги молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлансин. |
| 4. |
Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган аудиторлик текшируви ҳисоботини тасдиқлансин |
| 5. |
Жамиятнинг 2019 йилги молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича МЧЖ шаклидаги "ZIYO-AUDIT" аудиторлик ташкилоти тасдиқлансин ва унга тўланадиган хизмат ҳаққининг миқдори 18,0 млн.сўм этиб белгилансин. |
| 6. |
2018 йил якунлари бўйича жамият тафтиш комиссияси хулосаси тасдиқлансин. |
| 7. |
Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича олган 4 551 812 минг сўм соф фойда қуйидагича тақсимлансин: - соф фойданинг 50,37 фоизи ёки 2 292 858 645 сўмини акциядорларга дивиденд сифатида беришни, яъни хар бир дона акцияга 385 сўмдан дивиденд тўлансин; - соф фойданинг 34,63 фоизи ёки 1 576 181 555 сўмини жамиятда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ажратишни ва келгусида капитализация қилиш йўли билан жамият устав капиталини ошириш учун йўналтирилсин; - соф фойданинг 10 фоизи ёки 455 181 200 сўмини жамиятнинг инновацион фаолиятни қўллаб қуввалаш жамғармасига ажратилсин; - соф фойданинг 5 фоизи ёки 227 590 600 сўмини жамият захира фондига ажратилсин. Қарор кабул қилинган кундан бошлаб 60 кун муддат ичида акциядорларга дивидендларни тўлашни жисмоний шахсларга нақд пул ёки пластик карточкалар орқали ва юридик шахсларга ҳисоб рақамларига пул ўтказиш йўли билан тўлашни амалга оширсин. |
| 8. |
Жамиятнинг 2019 йил учун тузилган бизнес-режаси тасдиқлансин. |
| 9. |
Жамият Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги таркибда сайлансин: Махкамов Отабек Мухаммаджонович (5742884 та овоз) Мустафаев Отабек Садикович (5745333 та овоз) Нишанов Шавкатбек Содикжонович (5745355 та овоз) Содиков Элёр Ильмуродович (5745355 та овоз) Самандаров Талъат Юлдашевич (5744278 та овоз) Жуманиязов Санъатбек Шакирович (5742816 та овоз) Мадакимов Ғайратжон Ғуломжонович (5746130 та овоз) |
| 10. |
Жамият тафтиш комиссияси аъзолари қуйидаги таркибда сайлансин: Хуррамов Одил Азаматович Асқаров Иззатилло Олтибоевич Эргашев Алишер Рахматиллаевич |
| 11. |
Жамият бошқарувини сайлаш масаласи номзодни Вазирлар Маҳкамаси билан келишувга эришган ҳолда жамият бошқарув раисини қайта сайлаш масаласини йиллик умумий йиғилишда кўрмасдан қолдириш ва акциядорларнинг навбатдан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилиши кун тартибига киритилсин. Номзодларни Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб олунгунга қадар жамият бошқарув раиси вазифасини бажариш жамиятнинг амалдаги ижроия органи раҳбари Х.Юлдашевга юклатилсин. |
| 12. |
Жамиятда 2018 йил давомида Корпоратив бошқарув тамойиллари ижросини баҳолаш юзасидан «INTELLIGENT ANALYTICS GROUP» МЧЖ томонидан берилган хулосасини тасдиқлансин. |
| 13. |
Жамият кундалик фаолияти билан боғлиқ бўлган битимлар рўйхатини тасдиқлансин. |
| 14. |
Жамиятнинг янги тахрирдаги “Устави” “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги ҳамда “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, "Ижроия органи тўғрисида"ги низом ва "Ахборот сиёсати тўғрисида"ги Низомларининг янги таҳрирлари тасдиқлансин. |
|
|
|
|
|
|