| 1. |
Жамият Кузатув кенгашининг 2017 йилда амалга оширган ишлари, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ва корпоратив бошқарув талабларини бажарилиши бўйича ҳисоботлари ҳисоботлари тасдиқлансин |
| 2 |
Жамиятда 2017 йил бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарили-ши, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаёт-ган чора-тадбирлар тўғрисидаги ва йил давомида олиб борилган ишлар юзасидан жамият ижроия органининг ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 3. |
Жамиятнинг 2017 йилдаги молиявий хисоботлари тасдиқлансин |
| 4. |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 20 апрелдаги ДС/08-01-32-14/173 сонли хати билан берилган 20.04.2018й №9/2018-сонли кўрсатмасига асосан жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича олинган 3 151 485 000 (уч миллиард бир юз эллик бир миллион тўрт юз саксон беш минг) сўм соф фойдаси қўйидаги тартибда тақсимлансин: - соф фойданинг 50,16 фоизи ёки 1 580 908 440 (бир миллиард беш юз саксон миллион тўккиз юз саккиз минг тўрт юз қирқ) сўми акциядорларга дивиденд сифатида берилсин, яъни хар бир дона акцияга 292 ( икки юз тўқсон икки) сўмдан дивидендга йўналтирилсин; - соф фойданинг 34,84 фоизи ёки 1 097 853 810 (бир миллиард тўқсон етти миллион саккиз юз эллик уч минг саккиз юз ўн) сўми жамиятда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ажратилсин ва келгусида капитализация қилиш йўли билан қонунда белгиланган тартибда жамият устав капиталини ошириш учун йўналтирилсин; - соф фойданинг 10 фоизи ёки 315 148 500 ( уч юз ўн беш миллион бир юз қирқ саккиз минг беш юз) сўми жамиятнинг инновацион фаолиятни қўллаб қуввалаш жамғармасига ажратилсин; - соф фойданинг қолган 5 фоизи ёки 157 574 250 (бир юз эллик етти миллион беш юз етмиш тўрт минг икки юз эллик) сўми жамият захира фондига ажратилсин. Дивидендларни тўлаш муддати қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмаслик лозимлиги белгиланган холда жамият уставига кўра юридик шахсларга пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахсларга нақд пул ёки пластик карталарига пул ўтказиш орқали амалга оширилсин |
| 5. |
Жамият устав фонди (устав капитали)ни 541 407 дона номинал қиймати 4 076 сўм бўлган умумий қиймати 2 206 774 932 сўмлик қўшимча оддий хужжатсиз акциялар чиқариш ҳисобига қўпайтирилсин. Ушбу чиқарилишдаги акциялар учун тўлов 2013-2015-2017 йилларнинг ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун капитализацияга йўналтирилган маблағлари (Жами 2 427 452 425,2 сўм, шундан 2 206 774 932 сўм акциялар учун тўлов ва 220 677 493,2 сўм солиқ тўловлари) ҳисобидан амалга оширилсин. Ушбу чиқарилишдаги акциялар, акцияларнинг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатига олинган санандан бошлаб 60 кун муддат ичида ёпиқ усулда 2018 йил 7 май ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган акциядорлар ўртасида ҳар бир акциядорнинг унга тегишли бўлган 10 дона акциясига 10:1 коеффициентда (яъни хар ўн дона акция учун бир дона акция) тақсимлаш орқали жойлаштирилсин. Акцияларни жойлаштириш қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозорида фуқаролиқ-ҳуқуқий битимлар тузмасдан амалга оширилади. Қимматли қоғозларни жойлаштиришда андеррайтерлар жалб қилинмасин. Ушбу чиқарилувдаги акцияларга нисбатан имтиёзли ҳуқуқ қўлланилмайди ва акциялар номинал қийматида жойлаштирилсин. |
| 6. |
Жамиятнинг қўшимча акциялар чиқарилуви тўғрисидаги қарори тасдиқлансин. |
| 7. |
Жамият фаолиятининг 2014 йил якуни бўйича эълон қилинган дивендларнинг талаб қилиб олинмаган қисми 5 224 779 (беш миллион икки юз йигирма тўрт минг етти юз етмиш тўккиз) сўм дивидендлари белгиланган тартибда жамият фойдасига олинсин ва ҳисобдан чиқарилсин |
| 8. |
2017 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин. |
| 9. |
Жамиятнинг 2018 йил учун бизнес-режаси тасдиқлансин. |
| 10. |
Жамият кузатув кенгаши аьзолари қуйидаги таркибда сайлансин: Мустафаев Отабек Садикович (5217580 овоз) Ғаффоров Акмал Қахорович (5217580 овоз) Содиков Элёр Ильмуродович (5217580 овоз) Абидов Толиб Алимович (5217580 овоз) Набиев Тўлқин Набиевич (5217580 овоз) Жураев Нодир Савриддинович мустақил аъзо сифатида (5217580 овоз) Акрамов Аббос Ашрапович (5217580 овоз) Эгамбердиев Абдужаббор Хусанович 0 овоз билан сайланмади. |
| 11. |
Жамият тафтиш комиссияси аьзолари қуйидаги таркибда сайлансин: Борисова Раниля Хасановна; Джахангиров Зиёдуллахон Эргашевич; Бахтиёров Хумоюн Бобурович |
| 12. |
Жамият бошқарув раиси лавозимига қайта танлов ўтказилгунга қадар унинг вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб Юлдашев Хамидилложон Тўражонович сайлансин. |
| 13. |
Жамият уставига киритилган ўзгартиришлар матни тасдиқлансин ва уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш жамият ижроия органи зиммасига юклатилсин |