| 1. |
Жамият кузатув кенгашининг 2015 йилда амалга оширган ишлари хамда корпоратив бошқарув талабларини бажарилиши бўйича хисоботи тасдиқлансин. |
| 2. |
Жамиятнинг 2015 йил бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши ва йил давомида олиб борилган ишлар юзасидан жамият ижроия органининг хисоботи тасдиқлансин. |
| 3. |
Жамиятнинг 2015 йиллик молиявий хисоботлари тасдиқлансин. |
| 4. |
2015 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.2015 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин. |
| 5. |
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан берилган 2016 йил 13 апрелдаги № 6/2016 сонли кўрсатмага мувофиқ жамият томонидан 2015 йил якуни бўйича олинган 1 359 443 (бир миллиард уч юз эллик тўққиз миллион тўрт юз қирқ уч минг) сўм соф фойдаси қўйидаги тартибда тақсимлансин: - соф фойданинг 50,18 фоизи ёки 682 172 820 (олти юз саксон икки миллион бир юз етмиш икки минг саккиз юз йигирма) сўмини акциядорларга дивиденд сифатида бериш, яъни хар бир дона акцияга 126 ( бир юз йигирма олти) сўмдан дивидендга йўналтирилсин; - соф фойданинг 44,82 фоизи ёки 609 298 030 (олти юз тўққиз миллион икки юз тўқсон саккиз минг уттиз) сўмини жамиятда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ажратишни ва келгусида капитализация қилиш йўли билан қонунда белгиланган тартибда жамият устав капиталини кўпайтиришга йўналтирилсин; - соф фойданинг қолган 5 фоизи ёки 67 972 150 (олтмиш етти миллион тўққиз юз етмиш икки минг бир юз эллик) сўмини жамият захира фондига ажратилсин. Дивидендларни тўлаш муддати қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозимлиги белгиланган холда жамият уставига кўра юридик шахсларга пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахсларга нақд пул ёки пластик карталарига пул ўтказиш орқали амалга оширилсин. |
| 6. |
Жамиятнинг 2016 йил учун бизнес-режаси тасдиқлансин. |
| 7. |
Қўйидагилар кузатув кенгаши аьзолиги таркибига киритилсин: Ғаффоров Акмал Каххорович,Якубов Заид Закирович,Умаров Абдукарим Суратович,Эгамбердиев Абдужаббор Хусанович, Абидов Мирали Халилович, Набиев Тўлқин Набиевич ва Юлдашев Рустамжон Турғунович |
| 8. |
Жамият тафтиш комиссиясига қуйидагилар сайлансин: Қасимходжаева Лола Салимовна – «Ўзспиртсаноат» АК стратегик режалаштириш, бухгалтерия хисоби ва молия бўлими бош иқтисодчиси. (ёқлади: 5 220 070 овоз – 99,96%, қарши йўқ, бетараф 2000 овоз – 0,04%). Астанов Зафар– Молия вазирлиги бўлим бошлиғи ўринбосари. (ёқлади: 5 220 070 овоз – 99,96%, қарши йўқ, бетараф 2000 овоз – 0,04%). Юнусов Шоввозбек Шавкат ўғли – Давлат активларини бошқариш маркази бош мутахасиси. (ёқлади: 5 220 070 овоз – 99,96%, қарши йўқ, бетараф 2000 овоз – 0,04%). |
| 9. |
Жамият бошқарув раисини сайлаш масаласини акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун қолдирилсин. |
| 10. |
Корпоратив бошқарув кодекси жорий этилсин. |
| 11. |
Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шакли тасдиқлансин. |
| 12. |
Жамият Устави янги тахрирда тасдиқлансин. |
| 13. |
Жамиятнинг “Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги, “Ижроия органи тўғрисида”ги низомларини янги тахрирда ҳамда “Жамият ички аудиторлик хизмати тўғрисида”ги, Жамият ички назорат тўғрисида”ги, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги, ва “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида харакат қилиш тартиби тўғрсисида”ги низомлари тасдиқлансин. |
| 14. |
Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегияси тасдиқлансин. |
| 15. |
Жамият худудидан ташқарида жойлашган кичик қурилмалардан иборат иншоатларни белгиланган тартибда сотиш ва фойдаланилмаётган ер майдонларини Андижон шахар хокимлиги захирасига топшириш масаласи тегишли хужжатлар тайёр эмаслиги сабабли, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун қолдирилсин. |