РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Стартовая цена : 27,99
Базовая цена : 24,04
Дата последней сделки : 10.07.2020
Стартовая цена : 2 800,01
Базовая цена : 2 975,01
Дата последней сделки : 10.07.2020
Стартовая цена : 1 850
Базовая цена : 1 850
Дата последней сделки : 10.07.2020
Стартовая цена : 7 000
Базовая цена : 7 000
Дата последней сделки : 08.07.2020
Стартовая цена : 17
Базовая цена : 17
Дата последней сделки : 10.07.2020
Стартовая цена : 10,1
Базовая цена : 10,1
Дата последней сделки : 07.07.2020
Стартовая цена : 13 000,03
Базовая цена : 13 001,01
Дата последней сделки : 10.07.2020
Стартовая цена : 1 400
Базовая цена : 1 400
Дата последней сделки : 10.07.2020

Существенные факты

Наименование эмитента

Хорижий инвестиция иштирокидаги“Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi”акциядорликжамияти
ХИИ “Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi” АЖ
KYEZ

Контактные данные

Бухарская область, г. Каган, А.Темура, 5а
Бухарская область, г. Каган, А.Темура, 5а
info@kogonyog.uz
www.kogonyog.uz

Информация о существенном факте

08
Изменение в составе ревизионной комиссии
Ф.И.О. лица или полное наименование доверительного управляющего Место работы Должность Тип принадлежащих акций Количество принадлежащих акций Место работы в других организациях Должность
1 Ғаниев Саидикром Бахрамович ДАБА мутахассис - - - -
Ф.И.О. или полное наименование доверительного управляющего Место работы Должность Тип принадлежащих акций Количество принадлежащих акций Место работы в других организациях Должность
1 Шарипов Умиджон Шавкатович ДАБА мутахассис - - - -
Акациядорлар умумий йигилиши
27.09.2019
07.10.2019
Хорижий инвестиция иштирокидаги «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 4-сонли Баённомасидан КЎЧИРМА Йиғилиш ўтказилган жой:Бухоро вилояти, Когон шаҳар, А.Темур кўчаси, 5а уй, ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ мажлислар зали Ўтказиш санаси ва вақти:2019 йил 27-сентябрь, соат 1000. Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар эга бўлган овозларнинг умумий сони:50 564 914 дона овоз берувчи акциялар. Умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозларнинг сони: 41 410 274 дона овоз берувчи акциялар. Қатнашдилар: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги 25 938 836 дона овоз берувчи акциялар эгаси вакили – Ғойибов Лазиз Ахматович. Чет эл инвестори: Newgen Trade LP – 15 272 030 дона овоз берувчи акциялар эгаси вакили Жўраев Ихтиёр Ўринович. Жисмоний шахслар 6 та акциядор –199 408 дона овоз берувчи акциялар эгаси. Йиғилишга таклиф этилган иштирокчилар: ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ Бош директори в.в.б. - Файзиев Акмал Сулаймонович. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ Бош ҳисобчи - Наврузов Илхом Джумаевич. «Korifey-Audit» МЧЖ Аудиторлик ташкилоти вакили Жамият Кузатув кенгаши раиси Ш.Т.Акбаралиев оилавий сабабларга мувофиқ ушбу йиллик акциядорлар умумий йиғилишида қатнаша олмаслиги айтиб ўтилди ва мазкур йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги вакили Л.А.Ғойибов томонидан олиб борилиши таклиф қилинди. Акциядорларнинг ушбу навбатдаги йиллик умумий йиғилиши баённомасини юритиш учун йиғилиш котиби қилиб А.Б.Хайруллаев тайинланди. Шундан сўнг акциядорлар умумий йиғилиши раиси Л.А.Ғойибов Кузатув кенгаши томонидан тузилган саноқ комиссияси аъзоси М.М.Исаевага кворумни эълон қилиш учун сўз берди. Саноқ комиссияси аъзоси М.М.Исаева сўзга чиқиб, акциядорлар умумий йиғилишига иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтга қадар жами 41 410 274 дона овоз берувчи акциялар эгалари ёки уларнинг қонуний вакиллари рўйхатга олинганлигини, яъни кворум 81,9 фоизни ташкил этишини эълон қилди ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 68-моддасига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворум бор) деб топилишини айтиб ўтди. Шундан сўнг акциядорлар умумий йиғилиши раиси Л.А.Ғойибов кун тартибидаги масалаларни яна бир бор ўқиб эшиттирди ва уларни йиғилиш муҳокамасига киритишини қайд этди.   КУН ТАРТИБИ: 11. Жамиятнинг Бош директорини танлов асосида сайлаш. 12. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш. 13. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш. Кун тартибидаги ўн биринчи масала бўйича жамиятнинг корпаратив маслахатчиси сўзга чиқди ва ўз сўзида қуйидагиларни айтиб ўтди. XИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ Бош директорига 2018-йилда юклатилган вазифалар ва бизнес режа кўрсаткичлари ижроси таъминланди. Жамиятнинг самарадорлигини ошириш чоралари кўрилди. Жамият уставига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамият Бош директорини тайинлаш, қоида тариқасида, чет эллик менеджерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов бўйича саралаш асосида амалга оширилади. Шу боис, жамият Бош директорини сайлаш учун янгича фикрловчи, замонавий талабларга жавоб берувчи юқори малакага эга бўлган номзодларни иштирок этиши учун танлов эълон қилинган ва 2019 йил 20 сентябрь кунли танлов ўтказилган. Жамият тасарруфига жамият Бош директори лавозимига миноритар акциядорлардан (ҳодимлардан) номзодлар сифатида қуйидаги 2 (иккита) таклиф келиб тушган: 1. Файзиев Акмал Сулайманович - XИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ Бош директори в.в.б.; 2. Нуритдинов Баходир Салохиддинович - XИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ маркетинг ва ҳом-ашё базасини ривожлантириш бўйича Директор. Қўшимча тарзда Файзиев Акмал Сулайманович номига Когон шаҳар Ҳокими Ҳ.И.Хошимовдан XИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ Бош директори лавозимида қолдириш бўйича тавсиянома хат келиб тушган. Шундан сўнг, йиғилиш раиси Л.Ғойибов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 26-апрельдаги “Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 356-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ, устав капитали (фонди)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ижроия органи раҳбари ва раҳбар ўринбосари лавозимларига номзодларни кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган ҳолда амалга оширилиши, ушбу бандга мувофиқ акциядорлар умумий йиғилиши томонидан жамият Бош директори сайланишидан олдин танлов натижасида киритилган номзодлар Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишиш ва тасдиқлаш учун киритилиши белгиланганлиги таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Кузатув кенгаши томонидан жамият директорлигига кўрсатилган номзодлар Вазирлар Маҳкамаси билан келишилмаганлиги боис уни умумий йиғилишга чиқаришда мазкур қарор талаблари бузилганлигини билдирди. Шу сабабли, жамият директорини Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган номзод кўрсатилиши лозимлиги, унга қадар эса, жамиятнинг амалдаги директори. А.Файзиевни директор лавозимини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинлашни таклиф қилди. Овоз бериш натижаси: (Жамият Бош директорини сайлаш бўйича) 1. Файзиев Акмал Сулайманович - «тарафдор» - 195 184 та овоз, «қарши» - 41 210 866 та овоз, «бетараф» -йўқ. 4 224 та овоз берилмаган 2. Нуритдинов Баходир Салохиддинович - «тарафдор» - йўқ, «қарши» - 41 386 514 та овоз, «бетараф» -йўқ, 19 536 та овоз барчаси ўчирилган, 4 224 та овоз берилмаган. Қабул қилинган қарор: 11.1. Жамият Бош директорини танлов асосида сайлаш масаласи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси билан келишилгунга қадар қолдирилсин. 11.2 Вазирлар Маҳкамаси келишуви асосида номзод кўрсатилгунга қадар Жамият Бош директори вазифасини вақтинча бажарувчиси сифатида Файзиев Акмаль Сулаймонович сайлансин. 11.3. XИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ Бош директори вақтинча вазифасини бажариш бўйича Файзиев Акмаль Сулаймонович билан меҳнат шартномаси тузилсин. Кун тартибидаги ўн иккинчи масала бўйича жамиятнинг корпоратив маслахатчиси сўзга чиқди ва қуйидагиларни айтиб ўтди. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 63-моддасида Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай, агар жамият уставида бундан кечроқ муддат белгиланмаган бўлса, Кузатув кенгашига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақлилиги белгилаб қўйилганлиги айтиб ўтилди. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартда қабул қилинган ЎРҚ-531-сонли Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) қўшимча ва ўзгартиришларга мувофиқ акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган жамият кузатув кенгаши таркибига камида бир нафар мустақил аъзо киритилиши ва шахс кузатув кенгашининг мустақил аъзо деб эътироф этиш мезонлари берилган. Ушбу Қонуннинг 76-моддасида жамият Кузатув кенгашининг аъзолари мазкур Қонунда ва жамият уставида назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланиши белгиланган. Жамият уставининг 12.2-бандида жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари 7 кишидан иборатлиги белгилаб қўйилганлигини айтиб ўтди. Бундан ташқари, 2019 йил 26 апрель Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 356-сонли Қарорининг 1-бандига мувофиқ Хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари (банк кенгашлари) аъзолигига давлат улуши бўйича устав капитали (фонди)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари бўйича — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган ҳолда амалга оширилишини эслатиб ўтилди. Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2019 йил 20 июн куни жўнатилган 2238/03-19 –сонли хатига мувофиқ жамият Кузатув кенгаши таркибига қуйидаги номзодлар таклиф қилинган: 1. Сангилова Азиза Бахтияровна – Давлат активларини бошқариш агентлиги етакчи мутахассиси; 2. Ботиров Шароф Рашидович – Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи; 3. Эрсориев Ризамат Янгибаевич – Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи; 4. Гаппаров Жасурбек Ибадуллаевич – Давлат активларини бошқариш агентлиги бош мутахассиси. Шу жумладан, жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи хорижий акциядорлар, Newgen Trade LP ҳамда AFC AF Limited корхоналардан қуйидаги номзодлар берилган: 1. Саматов Алишер Ахматович – Тадбиркор; 2. Шеров Жамшид Истамович – Тадбиркор; 3. Садирдинов Жасурбек Муроджон угли – Тадбиркор; 4. Назиртаев Салахутдин Алмахаматович – Тадбиркор; 5. Срапионов Карен Владимирович – “Prime Real Estate” МЧЖ Директори. Корпоратив бошқарув кодексининг тавсияларига риоя қилиш мақсадида киритилган Жамият Уставининг 11.18. бандига мувофиқ жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин тўқсон кундан кечиктирмай, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда Жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли эканлиги эслатиб ўтилди. Ушбу масала йиғилиш иштирокчилари томонидан атрофлича муҳокама қилингандан сўнг, Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича овоз бериш сўралди. Овоз бериш натижаси: 1. Сангилова Азиза Бахтияровна – 45 397 187 та овоз; 2. Ботиров Шароф Рашидович – 45 397 187 та овоз; 3. Эрсориев Ризамат Янгибаевич – 45 397 187 та овоз; 4. Гаппаров Жасурбек Ибадуллаевич – 45 397 187 та овоз. 5. Саматов Алишер Ахматович – 35 717 897 та овоз; 6. Шеров Жамшид Истамович – 35 717 897 та овоз; 7. Садирдинов Жасурбек Муроджон угли –35 634 736 та овоз; 8. Назиртаев Салахутдин Алмахаматович – овозлар йўқ; 9. Срапионов Карен Владимирович – овозлар йўқ; 66 264 та кумулятив овоз берилмаган; 1 229 536 та кумулятив овоз нотўғри берилган. Қабул қилинган қарор: 12.1. Жорий ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ Кузатув кенгаши аъзолари Сангилова Азиза Бахтияровна, Ботиров Шароф Рашидович, Эрсориев Ризамат Янгибаевич, Саматов Алишер Ахматович, Шеров Жамшид Истамович ва Садирдинов Жасурбек Муроджон угли таркибида сайлансин. Кун тартибидаги ўн учинчи масала бўйича жамиятнинг корпоратив маслахатчиси сўзга чиқди ва қуйидагиларни айтиб ўтди. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 63-моддасида Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай, агар жамият уставида бундан кечроқ муддат белгиланмаган бўлса, тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақлилиги белгилаб қўйилган. Ушбу Қонуннинг 107-моддасида Жамият тафтишчисига ёки тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланиши, айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига (тафтишчиликка) кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган. Жамият уставининг 14.1-бандида жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзолари 3 кишидан иборатлиги белгилаб қўйилган. Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2019-йил 20-июн куни жўнатилган 2238/03-19 –сонли хатига мувофиқ жамият тафтиш комиссияси аъзолигига Ғойибов Лазиз Ахматович, Рустамов Сарвар Равшанович, Шарипов Умиджон Шавкатович номзодлари таклиф қилинган. Бошқа акциядорлардан номзодлар келиб тушмаган. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш таклиф қилинди. Овоз бериш натижаси: Ғойибов Лазиз Ахматович – «тарафдор» - 41 398 394 та овоз, «қарши» - йўқ, «бетараф» - йўқ, 11 880 та овоз нотўғри берилган. Рустамов Сарвар Равшанович – «тарафдор» - 41 397 514 та овоз, «қарши» - йўқ, «бетараф» - йўқ, 12 760 та овоз нотўғри берилган. Шарипов Умиджон Шавкатович – «тарафдор» - 26 125 484 та овоз, «қарши» - 15 272 030 та овоз, «бетараф» - йўқ, 12 760 та овоз нотўғри берилган. Қабул қилинган қарор: 13.1. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ тафтиш комиссияси аъзолигига Ғойибов Лазиз Ахматович, Рустамов Сарвар Равшанович ҳамда Шарипов Умиджон Шавкатовичлар сайлансин. Шу билан йиғилиш кун тартибидаги масалаларнинг барчаси кўриб чиқилди ва йиғилиш тугаганлиги ҳақида эълон қилинди. Йиғилиш баённомаси икки нусхада 2019-йил 07-октябрь куни имзоланди. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ Бош директори в.в.б. Файзиев А.С.
Ф.И.О. или полное наименование доверительного управляющего Место работы Должность Тип принадлежащих акций Количество принадлежащих акций Место работы в других организациях Должность
1 Гойибов Лазиз Ахматович ДАБА Бухоро вилоят бошкармаси бўлим бошлиғи - - - -
2 Рустамов Сарвар Равшанович ДАБА мутахассис - - - -
3 Шарипов Умиджон Шавкатович ДАБА мутахассис - - - -
Файзиев Акмал Сулаймонович
Наврузов Илхом Джумаевич
Шарипов Шариф Зарипович