Цена закрытия : 67
Цена последний сделки : 67.5 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2026
Цена закрытия : 5,762
Цена последний сделки : 5,700 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2026
Цена закрытия : 3,994.99
Цена последний сделки : 3,994 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2026
Цена закрытия : 2,315
Цена последний сделки : 2,326 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2026
Цена закрытия : 1,200
Цена последний сделки : 1,190.2 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2026
Цена закрытия : 33.49
Цена последний сделки : 32.8 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2026
Цена закрытия : 95.49
Цена последний сделки : 92.5 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2026
Цена закрытия : 8,300
Цена последний сделки : 8,360 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2026
Цена закрытия : 3.1
Цена последний сделки : 3.12 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2026
Цена закрытия : 67
Цена последний сделки : 67.5 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2026
Цена закрытия : 5,762
Цена последний сделки : 5,700 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2026
Цена закрытия : 3,994.99
Цена последний сделки : 3,994 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2026
Цена закрытия : 2,315
Цена последний сделки : 2,326 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2026
Цена закрытия : 1,200
Цена последний сделки : 1,190.2 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2026
Цена закрытия : 33.49
Цена последний сделки : 32.8 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2026
Цена закрытия : 95.49
Цена последний сделки : 92.5 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2026
Цена закрытия : 8,300
Цена последний сделки : 8,360 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2026
Цена закрытия : 3.1
Цена последний сделки : 3.12 ( — 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2026

Существенные факты



Наименование эмитента

«O’zagrolizing» aksiyadorlik jamiyati
«O’zagrolizing» AJ
QXML


Контактные данные

100011, Тошкент шаҳри, Шайҳонтохур тумани, Абай кўчаси, 4а
100011, Тошкент шаҳри, Шайҳонтохур тумани, Абай кўчаси, 4а
info@agroleasing.uz
www.agroleasing.uz


Информация о существенном факте

06
Решения, принятые высшим органом управления эмитента
Годовое
20.06.2019 йил
28.06.2019 йил
100011, Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Абай кўчаси, 5 уй. (Ўзбекистон Алоқа тарихи музейи кичик зали, 3 қават.)
90,17%
Вопросы, поставленные на голосование Итоги голосования за % Итоги голосования за количество Итоги голосования против % Итоги голосования против количество Итоги голосования воздержались % Итоги голосования воздержались количество
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш. 100 37593224 0 0 0 0
2. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш. 99,82 37525043 0 0 0,18 68181
3. Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича Бошқарув раиси в.в.б. ҳисоботини тасдиқлаш. 100 37593224 0 0 0 0
4. Жамият кузатув кенгашининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги кузатув кенгаши раисининг ҳисоботини тасдиқлаш. 100 37593224 0 0 0 0
5. Жамиятнинг 2018 йил фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш. 99,82 37525043 0 0 0,18 68181
6. Жамиятнинг 2018 йил фаолияти натижалари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш. 99,82 37525043 0 0 0,18 68181
7. Жамиятнинг 2018 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш. 1,86 699702 97,89 36799704 0 0
8. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш. Дивидендлар миқдорини, уни тўлаш шакли, муддати ва тартибини белгилаш. 100 37593224 0 0 0 0
9. Жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини эшитиш. 99,82 37525043 0 0 0,18 68181
10. Жамиятнинг Бошқарув раисини сайлаш. 1,31 493667 97,89 36799704 0 0
11. Мажбурий ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш. 1,84 691428 97,89 36799704 0,09 33911
12. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш. 2,02 759609 97,89 36799704 0,09 33911
13. Жамиятнинг аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш. 100 37593224 0 0 0 0
14. Жамиятнинг кундалик хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида тузиладиган битимларни белгилаш. 1,86 699702 97,89 36799704 0 0
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 28 мартдаги №922/03-18 сонли мурожат хатига асосан “Uz CLAAS Agro” МЧЖ ХИИЧК корхоналарининг банк олдидаги мажбуриятлари таъминоти сифатида “O’zagrolizing” АЖ кафиллигини тақдим қилиш масаласи. 99,48 37397314 0,34 127729 0,18 68181
16. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган 2019 йил 17 апрелдаги 01-03/1-259-сонли “Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича” Республика комиссияси йиғилиши баёнининг 1.5.-бандига асосан жамият томонидан “Микрокредитбанк” АТБдан 70 млрд. сўм ва “Ҳалқ банки” АТБдан 183 млрд. сўм миқдорида кредит олиш масаласи. 99,82 37525043 0 0 0,18 68181
Текст
1 Саноқ комиссияси миқдор таркиби 3 кишидан, аъзолари эса Норматов Нуркамол Байхонович, Мирсаидова Манзура Муроджон қизи ва Набиев Жамшид Таджибаевичдан иборат этиб тасдиқлансин.
2 Акциядорлар умумий йиғилиши Регламенти тасдиқлансин ва унга мувофиқ: Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича Бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчининг ҳисоботи учун - 15 минут; Кун тартибининг 4, 5, 6, 7 ва 11 - бандларида қайд этилган кузатув кенгашининг, тафтиш комиссиясининг, аудиторлик ташкилотининг, жамият йиллик ҳисоботларини эшитиш ва тасдиқлаш масалалари бўйича сўзга чиқувчилар учун - ҳар бирига 5 минутдан; кун тартибидаги бошқа масалалар бўйича сўзга чиқувчилар учун - ҳар бирига 3 минутдан; музокарага чиқувчилар учун - ҳар бирига 5 минутдан; овоз бериш натижаларини ҳисоблаб чиқиш ва эълон қилишга - 5 минут; Умумий йиғилиш қарорини ўқиб эшиттириш ва қабул қилишга - 10 минут. Умумий йиғилиш қарорини ўқиб эшиттириш ва қабул қилишга - 10 минут регламент белгилансин.
3 3. Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича жамият Бошқарув раиси в.в.б. ҳисоботи тасдиқлансин. 3.1. Жамият кузатув кенгаши аъзоси А.Эргашев томонидан жамият бошқарувига таклиф этилган тавсиялари, яъни -“O‘zagrolizing” акциядорлик жамиятининг дебиторлик қарздорлигини камайтириш ва молиявий ҳолатини яхшилаш мақсадида қарздорлиги мавжуд бўлган “фермерлар реестри”ни шакллантириш ҳамда ушбу реестрни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этилсин; -жамиятни стратегик ривожлантириш мақсадида “Йўл харитаси”ни тезкорлик билан ишлаб чиқиш ва жамият акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилишида тасдиқлатиш вазифаси юклатилсин. 3.2. Жамият ижро органига жамиятнинг молиявий ҳолати муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, дебиторлик қарздорликни ундуриш ва камайтириш бўйича аниқ чора-тадбир ишлаб чиқиш, шунингдек, жамиятнинг ижроия органининг тегишли бўлинмалари ва ҳудудий филиаллари томонидан дебиторлик қарздорликни ундириш бўйича масъулиятни ошириш топширилсин.
4 Жамият кузатув кенгашининг 2018 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги кузатув кенгаши раисининг ҳисоботи тасдиқлансин.
5 5. Жамиятнинг 2018 йил фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси хулосаси тасдиқлансин. 5.1. Жамият Ижро органи узоқ муддатли активлар бўйича ишлаш (даромад келтирмайдиган узоқ муддатли инвестицияларни босқичма-босқич реализация қилиш) ва жамиятни жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш топширилсин. 5.2. Жамият Ижро органи Ўзбекистон Республикасининг “Ҳомийлик тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига асосан устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг ҳомийликка сарфланадиган ҳар йилги харажатлари ўтган йилда олинган соф фойданинг 10 фоизидан ошмаслиги кераклиги ҳамда бу харажатлар улар бизнес-режасининг ўтган ҳисобот давридаги соф фойдага тааллуқли қисми кўрсаткичлари бажарилганда амалга оширилиши белгилаб қуйилганлигини ҳамда ўтган йилда жамиятнинг бизнес-режаси параметрлари бажарилмаганлиги сабабли ҳомийлик масаласини жамиятнинг молиявий ҳолати яхши бўлишига қадар тўхтатилсин. 5.3. Жамият кузатув кенгаши ва ижро органи томонидан жамиятда дебитор ва кредитор қарздорликларнинг ошиб кетишига, шу жумладан улар бўйича муддати ўтган қарздорликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида, доимий равишда мониторинг ишларини олиб бориш вазифаси топширилсин.
6 Жамиятнинг 2018 йил фаолияти натижалари бўйича “Авантаж-аудит” МЧЖ томонидан 2018 йил 5 мартда берилган ижобий ташқи аудиторлик хулосаси тасдиқлансин.
7 Жамиятнинг 2018 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш масаласини жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида бошқатдан кўриб чиқилсин.
8 8. Жамиятнинг 2018 йил фаолияти якуни бўйича олинган 2 163 569 400,0 сўмлик соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: № Соф фойда тақсимоти Миқдори 1. Оддий акциялар бўйича дивиденд 1 056 311 355,45 2. Имтиёзли акциялар бўйича дивиденд 12 675 000,0 3. Захира фонди 108 178 500,0 4. Кейинчалик устав фондига капитализация қилиш орқали жамиятнинг моддий-техника базасини янгилаш учун 986 404 500,0 Жами: 2 163 569 400,0 8.1. Дивидендларни тўлаш шакли пул ўтказиш ва нақд пул билан тўлаш йўли билан амалга оширилсин. Жамиятнинг оддий акциялари бўйича (ҳар бир донаси учун 25,35 сўмдан, номинал қийматнинг 1 %). Жамият уставининг 48-бандига асосан, жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича (ҳар бир донаси учун 633,75 сўмдан, номинал қийматнинг 25 %) дивиденд тўлови амалга оширилсин. Дивидендларни тўлаш пайтида биринчи навбатда имтиёзли акциялар бўйича, сўнгра оддий акциялар бўйича дивидендлар тўловлар амалга оширилсин. Бундан ташқари, жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилсин. Дивиденд тўлаш бошланадиган сана 2019 йилнинг 1 июл ва тугаш санаси 2019 йилнинг 19 август.
9 9. Жамиятда «INTELLIGENT ANALYTICS GROUP» МЧЖ томонидан ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари тасдиқлансин. 9.1. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари бўйича олинган баллари паст бўлганлиги ҳамда бизнес-режадаги кўрсаткичлар бажарилмаганлиги сабабли, жамият ижро органи аъзоларига 2018 йил якуни бўйича қўшимча йиллик мукофот тўловлари тўланмаслиги белгилансин.
10 10. Жамият Бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажариш бошқарув аъзоси Юсупов Мухаммад Мубаширович зиммасига юклатилсин. 10.1. Жамият ижро органи лавозимига номзодларни танлаш тўғрисидаги “Регламент” жамият ижро органи томонидан ишлаб чиқилсин ва жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқлансин. 10.2. Жамият Бошқарув раиси ва ўринбосарларини сайлаш масаласи белгиланган тартибда тасдиқланган “Регламент” талаблари асосида амалга оширилсин.
11 11. жамият ижро органи томонидан ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш бўйича “Регламент” ишлаб чиқилсин ва жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқлансин. 11.1. Ташқи аудитор ташкилотлари томонидан берилган таклифларни жамият кузатув кенгаши томонидан Регламент асосида белгиланган тартибда жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишига киритсин.
12 Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш масаласи жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2016 йилдаги ПҚ-2658-сонли қарорига тегишли ўзгартириш киритилгандан сўнг кўриб чиқилсин.
13 13. Ижро органига жамиятнинг аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш масаласи пухта ўрганиб чиқилган ҳолда, жамият акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритсин. 13.1. Жамиятнинг аффилланган шахс “Лизинг техника сервис” МЧЖ билан келгусида тузиладиган битимлар маъқуллансин.
14 14. Жамият Ижро органи жамиятнинг кундалик хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида тузиладиган битимларни белгилаш масаласи жамият акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун пухта тайёрланган ҳолда киритсин. 14.1. Жамият Ижро органи томонидан жамият фаолиятида лизинг асосида етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникаларини ҳамда бошқа турдаги техника ва ускуналарни сотиб олиш учун барча тузиладиган шартномалар оммавий ахборот воситаларида танлов эълон бериш орқали, аниқ буюртмаларга мувофиқ ҳамда рақобатдош етказиб берувчилар орасидан танлов варқаси (конкурентный лист) асосида расмийлаштириш вазифаси юклатилсин.
15 Жамият Ижро органига “Uz CLAAS Agro” МЧЖ ХИИЧК корхоналарининг банк олдидаги мажбуриятлари таъминоти сифатида “O’zagrolizing” АЖ кафиллигини тақдим қилиши масаласида жамиятнинг молиявий ҳолати ҳамда кредиторнинг қарз мажбуриятларини бажариш ҳолатидан келиб чиқиб, асосланган ҳолда имзолашга рухсат берилсин.
16 Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган 2019 йил 17 апрелдаги 01-03/1-259-сонли “Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича” Республика комиссияси йиғилиши баёнининг 1.5.-бандига асосан жамият томонидан “Микрокредитбанк” АТБдан 70,0 млрд. сўм ва “Ҳалқ банки” АТБдан 183,0 млрд. сўм миқдорида кредит олиш маъқуллансин.
Ф.И.О. Наименование органа эмитента, членом которого является лицо Вид выплаты (вознаграждения и (или) компенсация) Начисленная сумма (сум) Период, за который начислены средства Документ, котором предусмотрена выплата

Избрание членов наблюдательного совета:

Ф.И.О. Место работы Должность Тип принадлежащих акций Количество принадлежащих акций Количество голосов
Юсупов Мухамад Мубаширович
Зарипов Икром Шамсуддинович
Норматов Нуркамол Байхонович