| 1 |
1. Банкнинг 2018 йил фаолияти якунлари тўғрисидаги банк Бошқаруви ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банк Бошқарувининг 2018 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин. 3. Банк Бошқарувига: 2019 йил учун белгиланган бизнес режадан келиб чиқиб, банк фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда белгиланган асосий кўрсаткич ва параметрларни бажарилишини таъминлаш; 2019 йил якунига кадар банк капитали монандлигини таъминлаш, ликвидлилик ва ресурс базасини мустахкамлаш, жумладан амалдаги иқтисодий меъёрларга амал қилиш; банкнинг умумий даромадлари таркибидаги фоизсиз даромадлар улушини ошириб бориш юзасидан бизнес йўналишлар билан чоралар кўриш; банк кредит портфелини барқарор ўстиришни таъминлаш ва йил якунига қадар ресурсларни самарали лойихаларга жойлаштириш чораларини кўриш; банкнинг барча турдаги муаммоли активлари салмоғини камайтириш бўйича барча чораларни кўриш ва бунда, 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига мавжуд муаммоли кредитлар ҳажмини жорий йил якунлари бўйича кескин ортиб кетмаслигини таъминлаш; банкнинг амалдаги бизнес жараёнларини доимий таҳлил қилиб, борган ҳолда кредитларнинг муаммога айланишини олдини олишга қаратилган тадбирларни кўриш; жорий йилда ишга туширилиши режалаштирилган банкнинг янги филиаллари билан боғлиқ барча ташкилий ишларни назоратга олиб, жорий йил якунига кадар тулиқ ишга туширилишини таъминлаш; комплаенс назорати тизимини банкнинг умумий Ички назорат тизими доирасидаги фаолиятини тўлақонли ишга тушириш устида ишлаш; информацион технологиялар буйича стратегияда кўзда тутилган вазифаларни бажариш чораларини кўриш; ички Коммуникация каналлари фаолиятини максимал ишлатиш чораларини кўриш, барча бўғинларнинг фаолиятини назоратга олиш вазифалари юклатилсин. |
| 2 |
1. Банк Кенгашининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банк Кенгашиниг 2018 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин. |
| 3 |
1. «Hamkorbank» АТБ Тафтиш комиссиясининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. 2. «Hamkorbank» АТБ Тафтиш комиссиясининг 2018 йил давомидаги фаолияти қониқарли деб баҳолансин |
| 4 |
1. Банкнинг 2018 йил якунлари бўйича “Ernst & Young” халқаро аудиторлик ташкилотининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин 2. Чет эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботлари тасдиқлансин. |
| 5 |
1. Банкнинг 2018 йил фаолият натижалари бўйича молиявий ҳисоботларнинг миллий стандартларига стандартларига асосан 190,2 млрд. сўм фойдаси қуйидагича тақсимлансин: 59,0 млрд. сўм (59 023 798 147,06 сўм) умумий заҳира фондига ажратилсин; 13,7 млрд. сўм (13 793 071 903,54 сўм) стандарт активлар учун захирага ажратилсин; банкнинг имтиёзли акцияларига 1 млрд. сўм (1 010 137 500 сўм) миқдорида дивиденд тўлови учун ажратилсин; банкнинг истиқболдаги ривожлантириш режаларини ҳисобга олган ҳолда фойданинг қолган 116,4 млрд. сўм қисми тақсимланмаган ҳолда қолдирилсин. 2. Мазкур қарор асосида тегишли амалларни бажариш банк Бошқарувига тоаҳпширилсин. |
| 6 |
1. Банк Молия ва бухгалтерия ҳисоби Департамети директорининг 2018 йил якунлари бўйича банкнинг имтиёзли акцияларига дивиденд тўловлари учун жами 1 010 137 500 сўм ажратиш бўйича берган таклифи маъқуллансин. 2. Банкнинг имтиёзли акцияларига дивиденд тўловлари куйидаги тартибда амалга оширилсин: Имтиёзли акцияларга номинал қийматининг - 30% миқдорида, яъни ҳар бир имтиёзли акцияга 1,5 (бир сўм 50 тийин) сўмдан дивиденд тўлансин. 2018 йил якунлари бўйича банкнинг имтиёзли акцияларига дивиденд тўловларини амалга ошириш 11.06.2019 йил куни шакллантирилган акциядорлар реестрида мавжуд имтиёзли акция эгаларига тўлансин. 3. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендларни тўлаш акциядорлар умумий йиғилиши баённомаси расмийлаштирилган кундан бошлаб олтмиш кун ичида амалга оширилсин. |
| 7 |
1. Банкнинг 2019 йил фаолияти натижаси бўйича аудиторлик текшируви ўтказиш учун Pricewaterhousecoopers халқаро аудиторлик компанияси тайинлансин; 2. Pricewaterhousecoopers халқаро аудиторлик компанияси билан 2019 йил учун аудит қилиш учун шартнома тузишга рухсат этилсин; 3. 2019 йил учун Pricewaterhousecoopers ҳалқаро аудиторлик компанияси хизматига тўланадиган ҳақ миқдорининг энг юқори чегараси 85,0 минг АҚШ доллари қилиб белгилансин. |
| 8 |
1. Чет эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банки Уставига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Банк Уставига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилсин. |
| 9 |
1. “Банк Акциядорлари умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар маълумот учун қабул қилинсин. 2. “Банк Акциядорлари умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 10 |
1. “Банк Кенгаши тўғрисида”ги Низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар маълумот учун қабул қилинсин. 2. “Банк Кенгаши тўғрисида”ги Низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 11 |
1. “Банк Бошқаруви тўғрисида”ги Низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар маълумот учун қабул қилинсин. 2. “Банк Бошқаруви тўғрисида”ги Низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 12 |
1. Банкнинг Корпоратив бошқарув кодексига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банк Корпоратив бошқарув кодексига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 13 |
1. “Банк Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги низомга киритилаётган ўзгартиришлар маълумот учун қабул қилинсин. 2. “Банк Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 14 |
1. Банк Молия ва бухгалтерия ҳисоби департаменти директори таклифига мувофиқ банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш масаласи акциядорларнинг кейинги умумий йиғилишига қолдирилсин. |
| 15 |
1. Чет эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банкининг балансдан ташқари ҳисобидаги умидсиз активлар 7-иловага мувофиқ ҳисобдан чиқарилсин. |
| 16 |
1. Банкнинг барча филиалларида ҳисобланган, лекин эгаси ёки қонуний вориси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда талаб қилиб олинмаган дивидендлар 8-иловага мувофиқ банкнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобига қайтарилсин. |
| 17 |
1. Тафтиш комиссияси таркибидаги ўзгаришлар бўйича банк Кенгаши раиси томонидан берилган таклиф маъқуллансин. 2. Тафтиш комиссияси аъзолари этиб қуйидагилар сайлансин: 1. Ахмаджонов Шокир Турсунович 2. Алимова Нейла Наримановна 3. Уктамова Замира Нажмитдиновна |
| 18 |
1. Чет эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банки Кенгаши аъзолари этиб қуйидагилар сайлансин: 1. Ибрагимов Икрам Ибрагимович 2. Жураев Шокир Жумаевич 3. Жонн Янкура (John Yancura) 4. Тошмуродов Шухрат Маматкулович 5. Вернер Клаес (Werner Claes) 6. Солиев Нусратилла Лутпуллаевич 7. Хамидулин Михаил Борисович 8. Касимов Мавлон Абдуллахашимович 9. Тошматов Шухрат Амонович |
| 19 |
1. Банк Кенгашининг 2019 йил учун харажатлар сметаси 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва ушбу харажатларни амалга оширишга рухсат берилсин. |
| 20 |
1. Банк Тафтиш комиссиясининг 2019 йил учун харажатлар сметаси 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва Тафтиш комиссяси фаолиятини ташкил этишда ушбу харажатлар сметаси доирасида иш кўришга рухсат берилсин. |
| 21 |
1. Банк Бошқаруви раиси лавозимига тавсия этилган Хасанов Жасур Ибрагимовичнинг номзоди тасдиқлансин. 2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига «Hamkorbank» АТБ Бошқарув раиси лавозимига Хасанов Жасур Ибрагимовични номзоди берилсин. 3. Банк Бошқаруви раиси билан тузилган мехнат шартномасини имзолаш ваколати банк Кенгаши раисига берилсин. 4. Йиғилиш қарорларини бажарилишини назорат қилиш Банк Кенгаши зиммасига юклатилсин. |
|
|
|
|