| 1 |
2018 йил якунига бағишланган «Қўқонспирт» АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиш Регламенти ҳамда Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва таркиби тасдиқлансин |
| 2 |
«Қўқонспирт» АЖ кузатув кенгашининг 2018 йилда амалга оширган ишлари ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва корпоратив бошқарув талабларини бажарилиши бўйича ҳисоботлари ҳамда йил давомида қабул қилинган қарорлари тасдиқлансин |
| 3 |
«Қўқонспирт» АЖ ижроия органи раҳбарининг 2018 йил якуни бўйича жамиятни ривожлантиришнинг ўрта муддатли стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, бизнес режа бажарилиши тўғрисида ҳисоботи ҳамда жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи тасдиқлансин |
| 4 |
2018 йил якуни бўйича ташқи аудитор «HLB Tashkent» МЧЖ томонидан берилган ижобий аудиторлик хулосаси тасдиқлансин |
| 5 |
2018 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссияси хулосаси тасдиқлансин. |
| 6 |
«Қўқонспирт» АЖнинг 2018 йил якуни бўйича тузилган молиявий–хўжалик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб-варағи тасдиқлансин |
| 6.1 |
«Қўқонспирт» АЖнинг 2018 йил якуни бўйича олган 13 801 645 742 (ўн уч миллиард саккиз юз бир миллион олти юз қирқ беш минг етти юз қирқ икки) сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: - Қўшимча акциялар чиқариш орқали жамият устав фондини капитализация қилиш йўли билан оширишга – 12 545 436 960 сўм (бунда 11 918 165 112 сўм капитализация учун ва 627 271 848 сўм амалдаги қонунчиликка мувофиқ солиқ тўлови) (90.90 %) - Резерв фондига ажратма – 1 213 128 657 сўм ( 8.79 %) - Жамият кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантиришга– 43 080 125 сўм (0.31%) |
| 7 |
«Қўқонспирт» АЖ кузатув кенгаши таркибига қуйидаги номзодлар бир йил муддатга келгуси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кунига қадар сайлансин: - Омонов Хайитбай Ахмадалиевич, Абидов Акмал Джурабаевич, Қодиров Жасурбек Шарофитдинович, Жумаев Ботирали Бахтиёрович, Юсупходжаев Асил Агзамович, Саидова Феруза Анваровна, Қодиров Тоир Дилшадович, Юсупов Фарход Рузмаматович ва Мамасидиков Мухсинжон Мусажонович |
| 7.1 |
Кузатув кенгаши раисига ўз вазифасини бажариб турган давр учун ҳисобот йилининг ҳар ойида уч миллион уч юз минг сўм миқдорида ва Кузатув кенгаши аъзоларига ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳисобот йилининг ҳар ойида икки миллион беш юз минг сўм миқдорида хақ ва тўловлар (компенсация) тўлансин. |
| 8 |
«Қўқонспирт» АЖ Тафтиш комиссияси аъзолигига қўйидаги номзодлар бир йил муддатга келгуси акциядорларнинг йиллик умумий кунига қадар сайлансин – Субанов Иброхим Мирзаалиевич, Мусалимов Фарход Исомухаммедович ва Джуманиязов Фаррух Алишерович. |
| 8.1 |
Тафтиш комиссияси аъзоларининг ҳар бирига ўз вазифаларини бажариб турган давр учун жами йиллик олти миллион сўмдан кўп бўлмаган миқдорда яъни ҳар чорак якуни бўйича бир миллион беш юз минг сўм миқдорида хақ ва компенсациялар тўланиши белгилансин. |
| 9 |
«Қўқонспирт» АЖ бошкаруви раиси лавозимига Абдуллаев Икром Исроилович сайлансин ва у билан бир йил муддатга келгуси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кунига қадар мехнат шартномаси тузилсин. |
| 10 |
«Қўқонспирт» АЖ бошкарув ижро органи куйидаги тартибда тасдиклансин: Бошқарув раиси : – Абдуллаев Икром Исроилович Ижро органи аъзолари: Ишлаб чиқариш бўйича директор – Бегматов Шариф Назирович Иқтисод ва режалаштириш бўйича Директор – Зайнетдинов Мадазим Зинатович Сотув ва Маркетинг бўйича директор – Умаров Мақсуд Ахмадалиевич Стратегик режалаштириш ва бизнесни ривожлантириш бўлими бошлиғи – Абдурасулов Жамол Камилович Инвестициялар ва инвестиция лойихаларини амалга ошириш бўлими бошлиғи – Акбаров Зафар Фарходович Бош механик – Юнусов Солижон Умарович Коллегиал ижроия органи-ижро органига сайланган номзодлар билан Кузатув кенгаши томонидан бир йил муддатга келгуси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кунига қадар мехнат шартномалари тузилсин. |
| 11 |
«Қўқонспирт» АЖнинг 2019 йил учун ишлаб чиқилган жамият бизнес режаси тасдиқлансин |
| 12 |
«Қўқонспирт» АЖда 2019 йилда ташқи аудиторлик текшируви ўтказиш учун «HLB Tashkent» МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлансин, у билан шартнома имзолансин ҳамда шартномада кўрсатиладиган хизмат хақининг энг юқори чегараси 65 000 000 (олтмиш беш миллион) сўм этиб белгилансин. |
| 13 |
2015 йил якунлари бўйича жамият акциядорларига ҳисобланган, лекин акциядор ёки уларнинг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўрлари томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган 1-иловага мувофиқ 303487 сўм миқдоридаги дивидендлар жамият ихтиёрида қолдирилсин. |
| 14 |
Аффилланган шахслар билан келгусида «Қўқонспирт» АЖ томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг келгуси 2020 йилда бўлиб ўтадиган йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимлари маъқуллансин. |
| 15 |
«Қўқонспирт» АЖнинг 2018 йил якуни бўйича корпоратив бошкарув тизими ва молиявий фаолиятини бахоланиши натижалари тўғрисида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият олиб борувчи - «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси» ДК томонидан 2019 йил 15 мартда берилган №11-15/135ОЦ-сонли хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. |
| 16 |
«Қўқонспирт» АЖ Устави янги тахрирда тасдиқлансин. |
| 17 |
«Қўқонспирт» АЖнинг 2018 йил якуни бўйича олган соф фойдасининг капитализацияга йўналтирилган 12 545 436 960 сўм қисми (бунда 11 918 165 112 сўм капитализация учун ва 627 271 848 сўм амалдаги қонунчиликка мувофиқ солиқ тўлови миқдори) сўмни капитализация қилиш ва қўшимча акцияларни чиқариб жойлаштириш орқали жамият устав фондини кўпайтиришга йўналтирилсин. Бунда: - Жамият томонидан хар бирининг номинал қиймати 1 сўм бўлган 11 918 165 112 дона оддий хужжатсиз кўринишдаги 11 918 165 112 сўмлик қўшимча акциялар чиқарилуви амалга оширилсин; - Қўшимча чиқариладиган акциялар ёпиқ обуна усулида, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш хуқуқига эга бўлган акциядорларнинг 18.06.2019 йил холатига шакллантирилган (ёпилган) акциядорлар реестри маълумотлари асосида ҳар бир акциядорнинг унга тегишли бўлган хар беш дона акциясига 5:1 коэффициентда (яъни хар беш дона акция учун бир дона акция) тақсимлаш орқали жойлаштирилиши белгилансин; - Акциялар қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 60 (олтмиш) иш куни давомида жойлаштирилсин. Бунда: Жойлаштиришни бошлаш санаси- акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган сана, жойлаштиришни тугатиш санаси- чиқарилишдаги энг охирги акция жойлашган сана, лекин акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан 60 (олтмиш) иш кунидан кечикмасдан амалга оширилади; - Акцияларни жойлаштириш қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозорида фуқаролиқ-ҳуқуқий битимлар тузмасдан амалга оширилиши, қимматли қоғозларни жойлаштиришда андеррайтерлар жалб қилинмаслиги белгилансин; - Акциялар учун тўловлар жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдасининг капитализация учун ажратилган қисми 11 918 165 112 сўм хисобидан амалга оширилиб акциялар номинал қийматда жойлаштирилиши белгилансин; - Белгилан қўйилсинки, қўшимча акциялар чиқарилуви амалга ошмаган деб топилган тақдирда, акциялар учун қабул қилинган тўловлар акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинган кундан бошлаб 10 (ўн) кун муддат ичида қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли бухгалтерия ўтказмалари бериш орқали қайтарилади. |
| 17.1 |
Капитализация хисобига чиқариладиган акциялар белгиланган тартибда жойлаштирилгандан сўнг жамиятнинг устав фонди хар бирининг номинал қиймати 1 сўм дан бўлган 71 508 990 672 дона эгаси ёзилган оддий хужжатсиз кўринишдаги 71 508 990 672 сўм акциялардан иборат бўлиши тасдиқлансин хамда жамият кузатув кенгашига жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ҳамда жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни хал этиш вазифаси топширилсин. |
| 18 |
«Қўқонспирт» АЖнинг ҳар бир дона акция номинал қиймати 1 сўмдан бўлган 11 918 165 112 дона эгаси ёзилган оддий хужжатсиз кўринишдаги 11 918 165 112 сўмлик акцияларни қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 18.1 |
Жамиятнинг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорини белгиланган тартиб ва муддатларда давлат рўйхатидан ўтказиш жамият ижроия органи зиммасига юклатилсин. |
| 19 |
«Қўқонспирт» АЖнинг «Бошқарув ва назорат органлари маърузаларининг шакли ва мазмунига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги низоми тасдиқлансин. |
| 20 |
«Қўқонспирт» АЖнинг «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида»ги, «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги, «Тафтиш комиссияси тўғрисида»ги, «Ички аудит тўғрисида»ги низомлари янги таҳрирда тасдиқлансин. |
| 21 |
Мазкур умумий йиғилиш якуни бўйича Саноқ комиссияси аъзоларининг ҳар бири ва йиғилиш котиби Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг олти баробари миқдорида рағбатлантирилсин |