| 1 |
1). Қуйидаги таркибда саноқ комиссияси сайлансин: 1. Иноятов З. - Савдогарбанк бошқарма бошлиғи - Комиссия Раиси 2. Нуриллаев Ш. - Савдогарбанк бошқарма бошлиғи ўринбосари- Комиссия аъзоси 3. Қудратов.Б. - Савдогарбанк бошқарма бошлиғи ўринбосари- Комиссия аъзоси Саноқ комиссиясига Акциядорлар Умумий йиғилишида қатнашувчи вакилларнинг кун тартибидаги масалалар бўйича берган овозларини ҳисоблаш юклатилсин. |
| 2 |
2). Саноқ комиссиясининг кворум етарлилиги тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. Акциядорлар Умумий йиғилиши иш олиб боришга ва қарор қабул қилишга ваколатли эканлиги тасдиқлансин. |
| 3 |
3). Банк Кенгашининг 2018 йил фаолияти натижалари бўйича Банк Кенгашининг ҳисоботи тасдиқлансин. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 17 январдаги 19-81/76-сонли хати ижро учун қабул қилинсин ҳамда Банк Кенгаши томонидан жарималар ундирилишига сабаб бўладиган ҳолатларни келгусида такрорланишини олдини олиш бўйича Бошқарув устидан назорат кучайтирилсин. Банк Кенгашининг 2018 йилдаги иш фаолияти қониқарли деб топилсин. |
| 4 |
4). Банкнинг 2018 йил молиявий – хўжалик фаолияти натижалари бўйича ва банк фаолиятининг 2019 йилги асосий вазифаларини тўғрисидаги Банк Бошқаруви Раиси С.Мансуровнинг ҳисоботи тасдиқлансин. Савдогарбанк Бошқарувининг 2018 йилдаги иш фаолияти қониқарли деб топилсин. Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида тайёрланган йиллик ҳисобот тасдиқлансин. Банкнинг энг муҳим вазифалари деб: - капитал ҳажмини мунтазам ошириб бориш; - активлар сифатини яхшилаш; - иқтисодиётнинг реал сектори, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари, аҳолини кредитлаш миқдорини кенгайтириш; - Ҳукумат талабларидан келиб чиқиб аҳолининг тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш бўйича кредитлашни янги механизмини тадбиқ этиш; - жисмоний ва юридик шахсларнинг бўш пул маблағларини депозитларга жалб этиш белгилаб қўйилсин. |
| 5 |
5). Банк Бош бухгалтери Э.Алимовнинг маърузаси маълумот учун қабул қилинсин. Банкнинг 2018 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи тасдиқлансин. Савдогарбанкнинг 2018 йил ҳисоботи ишончлилиги тўғрисида мустақил «PFK MAK ALYANS» МЧЖ аудиторлик ташкилотининг хулосалари маълумот учун қабул қилинсин. Банк Кенгашининг таклифига кўра банкнинг 2018 йил фойдаси қуйидагича тақсимлансин: -7 223 500 минг сўм маблағ оддий ва имтиёзли акция эгаларига дивиденд тўлашга; - 895 730 625.90 сўм Марказий банк томонидан ундирилган жарималарни қоплашга; - 274 455 175,16 сўм умумий заҳира капитали ҳисобварағига йўналтирилсин. Банкнинг 2018 йил натижалари бўйича бўйича номинал қийматига нисбатан оддий акцияларга 5,5 фоиз (бир дона акцияга 5,50 сўм) ва имтиёзли акцияларга 30 фоиз (бир дона акцияга 30 сўм) миқдорида дивиденд тўлансин. Ҳисобланган дивиденд маблағлари 2019 йил 5 мартдан 2019 йил 2 майга қадар юридик шахсларга ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахсларга омонат ҳисобига пул ўтказиш орқали тўлансин. Банк Бошқарувига 2019 йил 2 март ҳолатига 3 йилдан ошиқ талаб қилиб олинмаган дивидендларни банкнинг тақсимланмаган фойдасига олишга рухсат берилсин ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги» қонуннинг 53 – моддасига биноан акциядорларнинг уч йил мобайнида талаб қилиб олинмаган дивидендларини банк фойдасига йўналтирилиши белгилаб қўйилсин. 2018 йил давомида банк томонидан ҳомийлик ёрдами сифатида амалга оширилган қуйидаги харажатлар тасдиқлансин: - Ўзбекистон Республикаси Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига – 780 млн. сўм; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлис баёнларига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни моддий рағбатлантириш мақсадида совға тўпламларини сотиб олишга Наврўз, Мустақиллик байрами ва Янги йил байрамида совғалар сотиб олиш учун хайрия мақсадларига – 330 млн. сўм; - шунингдек турли хил хайрия мақсадлари учун 1 203,1 млн. сўм. |
| 6 |
6) Банк Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 7 |
7). Савдогарбанк Кенгаши қуйидаги таркибда тасдиқлансин: 1. Усмонов М.З. • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатори, Банк Кенгаши Раиси, миноритар акциядорлар манфатларини ифода этади. 2. Cраджиддинов Ф.Н. • “Хоразм шакар” акциядорлик жамияти Бош директори, Банк Кенгаши аъзоси 3. Маргиев Алан • “Алл Америкас интернешенл” корпорациси вакили, Банк Кенгаши аъзоси 4.Уразбоев Э.А. • «ILK PLYUS» инвесторлар уюшмаси директори, Банк Кенгаши аъзоси 5. Усмонов С.Б. • "CAPITAL ADVANCE" қўшма корхонаси Бош директори, Банк Кенгаши аъзоси 6. Шаипова Л.Ю. • "CAPITAL ADVANCE" қўшма корхонаси Бош бухгалтери, Банк Кенгаши аъзоси 7. Ибодов З.Б. • «АРДУС» қўшма корхонаси Бошқаруви раиси ўринбосари, Банк Кенгаши аъзоси 8. Юлдашев Х.А. • “Динус Нон” қўшма корхонаси Бош директори ўринбосари, Банк Кенгаши аъзоси 9. Ким Ф.Н. • “MEGASTRATA PTE. LTD.” Компанияси вакили Банк Кенгаши аъзоси Банк Тафтиш комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин: 1. Ким Э.Б. • «ILK PLYUS» инвесторлар уюшмаси бош бухгалтери, , Комиссия Раиси 2. Югай О.И. • “Самарқанд чой қадоқлаш фабрикаси” хорижий корхонаси бош бухгалтери, Комиссия аъзоси 3. Сургутанова Е.П. • “Динус нон” қўшма корхонаси Бош бухгалтери, Комиссия аъзоси |
| 8 |
8) Банк Кенгашига Бошқарув Раиси Мансуров Суръат Марифович билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини бир йилга узайтиришга рухсат берилсин. Банк Бошқаруви қуйидаги таркибда тасдиқлансин: 1. Мансуров С.М. • Бошқарув Раиси 2. Тўйчиев Ж.И. • Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари 3.Махмудов Ф.Ю. • Бошқарув Раисининг ўринбосари 4. Алимов Э.З. • Бош бухгалтер 5. Хусанов Қ.Н. • Амалиёт бошқармаси бошлиғи |
| 9 |
9) Банк балансининг «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағидаги 14 та қарздорнинг 647 869.9 минг сўм кредитлари ва бошқа қарздорларни 350 272.6 минг сўм фоизлари ҳисобдан чиқарилсин. |
| 10 |
10) Банкнинг ташкилий тузилмаси иловага асосан тасдиклансин. Банкнинг тасдикланган ташкилий тузилмаси асосида филиалларнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш Банк Бошқарувига юклатилсин. |