| 1 |
1. Банкнинг эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдори ҳар бирининг номинал қиймати 5 сўм бўлган 4.830.224.530 дона эгасининг номи ёзилган оддий ҳамда 164.250.000 эгасининг номи ёзилган имтиёзли акциялардан иборат қилиб белгилансин. 2. Эълон қилинган акциялар доирасидаги чиқарилув, чиқарилув амалга оширилган вақтдаги номинал қиймат бўйича амалга оширилсин. |
| 2 |
1. Банкни ҳар бирининг номинал қиймати 155 сўм бўлган акцияларини ҳар бирининг номинал қиймати 5 сўм бўлган 31 дона акцияларга майдалаш амалга оширилсин. Бунда, майдалаш коэффициенти 1:31 этиб белгилансин. 2. Банкнинг жойлаштирилган 499.447.453 дона, шу жумладан 483.022.453 дона эгасининг номи ёзилган оддий ҳамда 16.425.000 дона эгасининг номи ёзилган имтиёзли акцияларининг ҳар бири 31 дона худди шу турдаги акцияларга айирбошлансин. 3. Банк уставига банкнинг жойлаштирилган акцияларининг номинал қийматига ва сонига тааллуқли тегишли ўзгартишлар киритилсин. 4. Банкни ҳар бирининг номинал қиймати 5 сўм бўлган 15.482.871.043 дона, шу жумладан 14.973.696.043 дона эгасининг номи ёзилган оддий ва 509.175.000 дона эгасининг номи ёзилган имтиёзли акциялари янги чиқарилиши амалга оширилсин. 5. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, банк акцияларининг янги чиқарилиши тўғрисидаги қарорни давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари Банк Кенгашига топширилсин. |
| 3 |
1. Мазкур акциядорлар умумий йиғилишида маъқулланган ва эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдори доирасида Банк устав капиталини кўпайтириш, шунингдек банк уставига банкнинг устав капиталини кўпайтириш ҳамда банкнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш ваколати Банк Кенгашига берилсин. 2. Банкнинг устав капиталини кўпайтириш масалаларини, шунингдек банк уставига банкнинг устав капиталини кўпайтириш ҳамда банкнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиш ваколати Банк Кенгашига 2018 йил 31 декабргача бўлган муддатга берилсин. |
| 4 |
1. Банк Уставига киритилган ўзгартиришлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Банк Уставига киритилган ўзгартиришларни амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан рўйхатидан ўтказиш вазифаси банк Бошқарувига топширилсин. |
| 5 |
1. Банкнинг 2017 йил якунлари бўйича тақсимланмасдан қолдирилган соф фойдасининг 27.747.080.722,22 сўмлик қисмини банкнинг устав капиталини оширишга йўналтириш ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ, солиқ мажбуриятлари бўйича тегишли ҳисоб-китоблар амалга оширилганидан сўнг қоладиган 24.972.372.650,0 сўм миқдоридаги маблағлар банкнинг қўшимча акцияларини чиқариш ва барча акциядорлар ўртасида акциядорларга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимлаш орқали банк устав капиталини оширишга (капиталлаштириш) йўналтирилсин. 2. Банкнинг қўшимча акциялари тақсимланадиган акциядорларининг рўйхати ва уларга тегишли акциялар сони кўрсатилган акциядорларнинг реестри банк акцияларини майдалаш амалга оширилганидан сўнг Банк Кенгаши қарорига асосан аниқланадиган санага шакллантирилиши белгилансин. 3. Банкнинг қўшимча акцияларини чиқариш ва акциядорлар ўртасида жойлаштириш орқали банк устав капиталини ошириш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш Банк Кенгашига топширилсин. |
| 6 |
1. Чет эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банки Кенгаши аъзолари этиб қуйидагилар сайлансин: 1. Ибрагимов Икрам Ибрагимович 2. Жураев Шокир Жумаевич 3. Жонн Янкуры (John Yancura) 4. Бобоев Зафаржон Нематович 5. Вернер Клаес (Werner Claes) 6. Солиев Нусратилла Лутпуллаевич 7. Хамидулин Михаил Борисович 8. Касимов Мавлон Абдуллахашимович 9. Тошматов Шухрат Амонович |
| 7 |
1. Кун тартибидаги ушбу масала бўйича берилган ахборот маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банкнинг янги ташкилий тузилмаси 2 – иловага мувофиқ маъқуллансин ва тасдиқлансин. |