| 1. |
Саноқ комиссияси миқдор таркиби 3 кишидан, аъзолари эса М. Турсунов, Х.Узаков ва М. Мирсаидовалардан иборат этиб тасдиқлансин. |
| 2. |
Акциядорлар умумий йиғилиши Регламенти тасдиқлансин ва унга мувофиқ: кун тартибининг барча масалалари бўйича сўзга чиқувчилар учун – ҳар бирига 10 минутдан; музокарага чиқувчилар учун – ҳар бирига 5 минутдан; овоз бериш натижаларини ҳисоблаб чиқиш ва эълон қилишга –10 минут; умумий йиғилиш қарорини ўқиб эшиттириш ва қабул қилишга –10 минут регламент белгилансин. |
| 3. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги ПҚ-3751-сонли “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзагролизинг” АЖни “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ташкилий тузилмасидан чиқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси тайёрлансин ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖга тақдим этилсин. |
| 4.1. |
Жамият кузатув кенгаши аъзолари Ахмедгариев Родион Евгеньевич, Қўзиев Ихтиёр Бахтиёрович ва Махмудов Шерзод Қадирович ваколатлари муддатидан олдин тугатилсин. |
| 4.2. |
Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолигига қуйидаги номзодлар сайлансин: - Каримов Анвар Расулович; - Эргашев Абдимухтор Эргашевич; - Саидов Зафар Зоирович. |
| 5. |
Хорижда лизинг операцияларини амалга ошириш мақсадида жамиятнинг шўъба ва тобе жамиятларини ташкил этиш ваколати Кузатув кенгашига берилсин. |
| 6. |
Жамиятнинг кредит тўловлари бўйича харажатларини камайтириш, ўз айланма маблағларини шакллантириш мақсадида жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомалага чиқариш масаласи бўйича кузатув кенгашига барча зарур ваколатлар берилсин. |
| 7. |
“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти бош директори этиб Саттаров Анвар Абдимажитович сайлансин. Жамият бош директори билан бир йил муддатга шартнома тузилсин. |
| 8. |
Жамият жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда жойлаштиришга ҳақли бўлган эълон қилинган (қўшимча) акцияларининг энг кўп миқдори 19800000 (ўн тўққиз миллион саккиз юз минг) дона, эгаси номи ёзилган, оддий, ҳужжатсиз шаклдаги, номинал қиймати 2535 сўм, умумий қиймати 50193000000 (эллик миллиард бир юз тўқсон уч миллион) сўмлик акциялар этиб белгилансин. |
| 9. |
“O‘zagrolizing” акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги устави тасдиқлансин. |
| 10. |
Жамият ижроия аппаратининг тузилмаси ўзгартишлар киритилган ҳолда тасдиқлансин. |
| 11. |
“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом” янги таҳрирда тасдиқлансин. |
| 12. |
“O‘zagrolizing” жамияти томонидан келгусида тузиладиган қуйидаги йирик битимлар тасдиқлансин: - “Агробанк”дан 100,0 млрд.сўмга тузиладиган кредит шартномаси; - “Асака”банкдан 100,0 млрд. сўмга тузиладиган кредит шартномаси; - “Азия Алянс банк”дан 40,0 млрд. сўмга тузиладиган кредит шартномаси; - Республика тижорат банкларига “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ таркибидаги техника ишлаб чиқарувчи корхоналарга қопланган аккредитив очиш учун таъминот сифатида “Ўзагролизинг” АЖ кафиллигини тақдим этиш бўйича тузилиши мумкин бўлган кафиллик шартномалари. |