| 1 |
Саноқ комиссияси таркиби чекланмаган муддатга уч кишидан қуйидаги таркибда тасдиқлансин: Джелилова Зейде Юсуфовна - Саноқ комиссия Раиси Мавлянходжаева Феруза Гулямовна - Саноқ комиссия аъзоси Гаврилина Татьяна Ивановна - Саноқ камиссия аъзоси |
| 2 |
Жамият Кузатув кенгашининг 2017 йилда амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 3 |
Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият Тафтиш комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин. |
| 4 |
Жамият ҳалқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган 2017 йил учун молиявий ҳисоботни тасдиқлансин ҳалқаро аудит стандартларига мувофиқ 2017 йил учун ўтказилган аудит текшириш натижалари хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. |
| 5 |
Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, жамият йиллик Бизнес-режа бажарилиши ҳисоботи ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлансин ва ҳисобот даврида амалга оширган ишлари қониқарли деб топилсин. |
| 6 |
Жамият 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган 46 165 925 000 сўм микдоридаги соф фойдасини қуйидаги тартибда тақсимлансин: 2017 йил якунлари бўйича акциядорларга дивиденд тўлови учун 30 фоиз миқдорида, ҳар бир акцияга 7400 сўмдан, яъни 13 841 996 000 сўм; жамият ишчи ходимларини 2017 йил якунлари бўйича рағбатлантириш учун 8 фоиз микдорида, яъни 3 693 274 000 сўм; жамият Кузатув кенгаши аъзоларига 2017 йил якунлари бўйича мукофотлашга 0,5 фоиз, яъни 230 829 625 сўм; жамият Бош директорига 2017 йил учун тасдиқланган Бизнес-режа кўрсаткичларини ортиғи билан бажарилганлиги учун мукофотлашга 1,5 фоиз миқдорида, яъни 692 488 875 сўм; жамиятнинг ривожлантириш, фаолиятини кенгайтириш, учун 60 фоиз микдорида, яъни 27 707 336 500 сўм. Ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб 60 кун муддат ичида акциядорларга дивидендларни тўлашни жисмоний шахсларга пластик карточкалар орқали ва юридик шахсларга ҳисоб рақамларига пул ўтказиш йўли билан тўлашни амалга оширилсин. |
| 7 |
Жамиятнинг 2018 йил учун Бизнес-режаси тасдиқлансин. |
| 8 |
Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолилига Каримов Шамшод Рахмонбердиевич, Джафарова Зухра Насировна, Хамрахуджаев Нематхон Яхёханович, Вапаев Низомиддин Абдурасулович, Махмудов Хусниддин Мухидинович, Адилова Сурайё Мурабитовна, Ташпулатов Дилшод Абдувахобович, Давыдкин Михаил Викторович ва Абдуганиев Азимджон сайлансин. |
| 9 |
Жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзолилига Абдижалилов Абдухамид, Сраджидинов Шовкат Тулкунович ва Ташматов Сардоржон Нуманджанович сайлансин. |
| 10 |
Жамият Бош директори Махмудов Мурабит Адилханович билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини қарор қабул қилиш санасидан бир йилга узайтирилсин ҳамда жамият Кузатув кенгаши Раиси жамият Бош директори М.А. Махмудов билан тузилган меҳнат шартномасига тегишли қўшимча келишув тузилсин. |
| 11 |
Жамият 2018 йил учун миллий ва ҳалқаро аудиторлик стандартлари мувофиқ аудиторлик текширувларини ўрнатилган тартибда ва муддатда ўтказилсин. Жамият 2018 йил учун миллий ва ҳалқаро аудиторлик стандартлари мувофиқ аудиторлик текширувларини ўтказиш учун “PERFECT AUDIT” Аудиторлик ташкилотини ҳамда унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг миллий аудиторлик стандартлари буйича 30 млн.сўм ва ҳалкаро аудиторлик стандартлари буйича 20 млн.сум миқдорида белгилансин. |
| 12 |
Жамият акциядорлар (уларнинг қонуний ҳуқуқий ворислари ёхуд меросхўрлари) томонидан 2014 йил учун талаб қилиб олинмаган эълон қилинган 171 374100 сўм миқдорда дивидендларни жамият фойдасига олинсин. |
| 13 |
Жамиятнинг тақсимланмаган фойдасидан 74 821 600 000 сўмни, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексига мувофиқ дивиденд солиғи бўйича ва Ўзбекистон Республикасининг Президенти 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сонли Қарорига мувофиқ дивиденд солиғидан чет эл инвесторга белгиланган имтиёз бўйича сумма чегирилган ҳолда, 67 339 440 000 сўм миқдордаги 16 834 860 дона оддий акцияларни жойлаштириш йули билан жамият устав фондини кўпайтиришга йўналтирилсин. |
| 14 |
Жамият жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялари миқдори номинал қиймати 4000 сўм бўлган 16 834 860 дона акциялар белгилансин. |
| 15 |
Жамият янги таҳрирдаги Уставини иловага мувофиқ тасдиқлансин. Жамият Устави янги таҳрири давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш жамият Бош директори М.А.Махмудов зиммасига юклатилсин. |