| 1 |
Банк саноқ комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин: 1. Абсаламов Бахтияр Аширбаевич - "LEADER FINANCE" масъулияти чекланган жамияти директори, комиссия раиси. 2. Очилов Шухратилла Тоштемирович - Банкнинг Ғазначиллик департаменти бошқарма бошлиғи в.б, комиссия аъзоси. 3. Ибрагимова Мукаддас Абдукадировна - Банкнинг Ғазначиллик департаменти бош мутахассиси, комиссия аъзоси-котиби. |
| 2 |
Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин (1 - илова). |
| 3 |
1. Банк Кенгаши 2017 йил якунлари бўйича ҳисоботи тасдиқлансин (2 - илова). 2. Банк Кенгаши зиммасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги “Агробанк” акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида”ги ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 мартдаги “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, омонатчилар, кредиторлар ҳамда акциядорлар манфаатларини ҳимоялаш мақсадида банкнинг активлари, мажбуриятлари ва 2017 йил Бизнес - режаси ижросини таҳлил қилган ҳолда банк Бошқаруви фаолиятини мунтазам кузатиб бориш, ҳар чоракда банк Бошқаруви ҳамда Ички аудит хизмати фаолияти якунлари тўғрисидаги ҳисоботларини тинглаб, тегишли қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижроси юзасидан доимий назорат ўрнатиш вазифалари топширилсин. |
| 4 |
1. Банк Бошқаруви 2017 молиявий йил якунлари ва 2018 йилдаги асосий фаолият йўналишлари тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин (3 - илова). 2. Банк Бошқарувига зиммасига 2018 йил 23 мартда “Банк хизматларининг оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3620-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини тўлиқ таъминлаш; - банкинг халқаро алоқаларини кенгайтириш, хорижий молия институтларининг кредит линияларини кенг жалб қилиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш; - банк фойдасини кўпайтириш ҳамда асосий қисмини банкнинг капиталлашувига йўналтириш орқали банк капиталини ошириш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг депозитлари ҳажмини ошириш; - Муҳтарам Президентимизнинг ҳудудларга ташрифлари давомида банкка юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш, хусусан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳаларга банк кредитлари ажратиш; - пахта ва ғалла етиштиришни имтиёзли кредитлаш борасидаги таваккалчиликларни самарали бошқариш, ажратилаётган маблағларни мақсадли йўналтириш ҳамда мониторинг тизимини такомиллаштириш, бу жараёнда дастурий таъминот ва ахборот технологиялари воситаларидан кенг фойдаланиш; - банк активлари, шу жумладан кредит портфели сифатини янада яхшилаш юзасидан тегишли тадбирларни кўриб бориш; - нуфузли халқаро рейтинг компаниялари томонидан берилган баҳоларни мунтазам равишда яхшилаш чораларини кўриш; - банкнинг инвестицион фаоллигини янада ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган кредитлаш ҳажмини кенгайтириш; - кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган кредитлар ҳажмини ошириш орқали янги иш ўринларини ташкил этиш; - аграр секторни барқарор ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан чуқурлаштириш, фермерлик харакатини қўллаб қувватлашга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш; - пластик карточкалар орқали ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда янги ва қулай бўлган масофавий хизмат турларини кенг жорий этиш вазифалари юклатилсин. 3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш банк Кенгаши зиммасига юклатилсин. |
| 5 |
1. Банкнинг 2017 йил фаолияти юзасидан тафтиш комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин (4 - илова). 2. Банк Бошқарувига Тафтиш комиссияси хулосасида кўрсатиб ўтилган таклифларни амалга ошириш бўйича зарурий чора - тадбирларни кўриш вазифаси топширилсин. 3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш банк Кенгаши зиммасига юклатилсин. |
| 6 |
Банкда 2017 йил якунлари бўйича Корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаси бўйича “Тошкент” Республика фонд биржаси АЖ томонидан тақдим этилган ҳисобот ва хулоса тасдиқлансин. |
| 7 |
1. Банкнинг 2017 молиявий йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботи тасдиқлансин (5 - илова). 2. Банкнинг 2017 молиявий йил натижаси бўйича олинган 2 151,9 млн. сўм соф фойдаси ҳамда ўтган йилларнинг тақсимланмаган 2 852,6 млн. сўм фойдаси жами 5 004,5 млн. сўм банк фойдаси қуйидагича тақсимлансин: - умумий заҳира фондига – 4 858,5 млн. сўм ёки 97,1 фоиз; - имтиёзли акция эгаларига дивиденд сифатида - 146,0 млн. сўм ёки 2,9 фоиз. Бунда, банкнинг бир дона имтиёзли акциясига солиқларни инобатга олмаган ҳолда 292,0 сўм ёхуд номинал қийматга нисбатан 25 фоиз миқдорида йиллик дивиденд белгилансин ва 2018 йил 20 августга қадар ўрнатилган тартибда пул маблағлари шаклида тўлаб берилсин. 3. Банкнинг оддий акциялари бўйича дивиденд тўланмаслик тавсия этилсин. 4. Банкнинг йиллар давомида асосий воситаларни қайта баҳолашдан ҳосил бўлган 21 859,6 млн. сўм ижобий фарқ суммасини умумий заҳира фондига йўналтирилсин. 5. Мазкур қарор ижросини таъминлаш вазифаси банк Бошқаруви зиммасига юклатилсин. |
| 8 |
Банк Кенгаши таркибини сайлаш бўйича кумулятив овоз бериш натижалари: Номзодлар овоз берди тарафдор қарши бетараф Арипов Абдулла Нигматович - 1 749 376 822 - - - Вахабов Аброл Джабарович - 1 749 376 822 - - - Хаджизадаев Шерзод Рафатович - 1 749 376 822 - - - Максудов Алишер Иркинович - 1 749 376 822 - - - Вафаев Шухрат Абдушарифович - 1 749 376 822 - - - Мирзаев Шухрат Шахабутдинович - 1 749 376 822 - - - Каримов Мухтор Акбарович - 1 749 376 822 - - - Хайдаров Сурат Очилович - 1 749 376 822 - - - Холхўжаев Саидқаххор Мухаммадкарим ўғли - 1 749 376 822 - - - Банк Кенгаши аъзолари қуйидаги янги таркибда тасдиқлансин: Арипов Абдулла Нигматович - Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Кенгаш раиси Каримов Анвар Расулович - Молия вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари Вахабов Аброл Джабарович - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосарси Хаджизадаев Шерзод Рафатович - Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Раиси ўринбосари Максудов Алишер Иркинович - “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Вафаев Шухрат Абдушарифович - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори Мирзаев Шухрат Шахабутдинович - Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини Давлат томонидан қўллаб-кувватлаш жамғармаси директори Каримов Мухтор Акбарович - “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Хайдаров Сурат Очилович - “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Холхўжаев Саидқаххор Мухаммадкарим ўғли - “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси |
| 9 |
Банк тафтиш комиссияси аъзолари қуйидаги таркибда тасдиқлансин: Позилов Музаффар Мухаммадисмоилович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Агросаноат мажмуи молияси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Худойбердиев Олимжон Абдуллаевич Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бошқармаси бош мутахассиси Тухтамишев Мурод Сохатович “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи |
| 10 |
1. Бошқарув раиси Саидкамол Саидкаримович Ходжаев билан тузилган меҳнат шартномаси 1(бир) йил муддатга узайтирилсин. 2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш банк Кенгашига топширилсин. |
| 11 |
“Агробанк” АТБнинг янги ташкилий тузилмаси тасдиқлансин (6 - илова). |
| 12 |
Банкнинг эълон қилинган акцияларининг энг кўп миқдори 5 000 500 000 (Беш миллиард беш юз минг) дона акциялар, жумладан 500 000 (Беш юз минг) дона эгасининг номи ёзилган имтиёзли ва 5 000 000 000 (Беш миллиард) дона эгасининг номи ёзилган оддий акциялар этиб белгилансин. |
| 13 |
1. Банкнинг Уставига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Банк Бошқаруви зиммасига банкнинг Уставига киритилган қўшимча ва ўзгартиришларни амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкида рўйхатдан ўтказиш вазифаси юклатилсин. |
| 14 |
1.“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг “Банк акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Банкнинг Кенгаши тўғрисида”ги, “Банкнинг Бошқаруви тўғрисида”ги ҳамда “Банкнинг Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар 8, 9, 10 ва 11 - иловаларга мувофиқ тасдиқлансин. 2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш банк Кенгашига топширилсин. |
| 15 |
1. Банк Бошқаруви томонидан 12 - иловадаги аффилланган шахслар билан умумий тартиблар асосида имтиёзли шартларни қўлламаган ҳолда битимларни тузиш олдиндан маъқуллансин. 2. Мазкур қарорнинг бажарилишини таъминлаш банк Бошқарувига топширилсин. |