| 1 |
2017 йил якунига бағишланган «Қўқонспирт» АЖ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиш Регламенти ҳамда Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва таркиби тасдиқлансин |
| 2 |
«Қўқонспирт» АЖ кузатув кенгашининг 2017 йилда амалга оширган ишлари ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва корпоратив бошқарув талабларини бажарилиши бўйича ҳисоботлари ҳамда йил давомида қабул қилинган қарорлари тасдиқлансин. |
| 3 |
«Қўқонспирт» АЖ ижроия органи раҳбарининг 2017 йил якуни бўйича жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, бизнес режа бажарилиши тўғрисида ҳисоботи ва жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 4 |
2017 йил якуни бўйича ташқи аудитор «KonsAuditInform» агентлиги МЧЖ томонидан берилган хулосаси тасдиқлансин. |
| 5 |
2017 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссияси хулосаси тасдиқлансин. |
| 6 |
«Қўқонспирт» АЖнинг 2017 йил якуни бўйича тузилган молиявий–хўжалик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб-варағи тасдиқлансин. |
| 6.1 |
«Қўқонспирт» АЖнинг 2017 йил якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш масаласи келгусида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқилиши учун қолдирилсин. |
| 7 |
«Қўқонспирт» АЖ кузатув кенгаши таркибига қуйидаги номзодлар бир йил муддатга келгуси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кунига қадар сайлансин: Турамуратов Илхомбай Бекчанович, Абидов Акмал Джурабекович, Обилова Нодирахон Алишеровна, Юсупходжаев Асил Агзамович, Наримов Бахром Шерматович, Давлетов Алишер Кенжаевич, Кадиров Жасурбек Шарофитдинович, Юсупов Фарход Рузмаматович ва Мамасидиков Мухсинжон Мусажонович |
| 7.1 |
Кузатув кенгаши раисига ўз вазифасини бажариб турган давр учун ҳисобот йилининг ҳар ойида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 20 (йигирма) баробари миқдорида ва Кузатув кенгаши аъзоларига ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳисобот йилининг ҳар ойида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 10 (ўн) баробари миқдорида хақ ва тўловлар тўлансин |
| 8 |
«Қўқонспирт» АЖ Тафтиш комиссияси аъзолигига қўйидаги номзодлар бир йил муддатга келгуси акциядорларнинг йиллик умумий кунига қадар сайлансин – Жумаев Ботирали Бахтиёрович, Саидова Феруза Анваровна ва Кадиров Тоир Дилшодович |
| 8.1 |
Тафтиш комиссияси аъзоларига ўз вазифаларини бажариб турган давр учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 20 (йигирма) баробари миқдорида бир марталик хақ ва компенсациялар тўланиши белгилансин |
| 9 |
«Қўқонспирт» АЖ бошкаруви раиси лавозимига Абдуллаев Икром Исроилович сайлансин ва у билан бир йил муддатга келгуси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кунига қадар мехнат шартномаси тузилсин |
| 10 |
«Қўқонспирт» АЖ бошкарув ижро органи куйидаги тартибда тасдиклансин: Бошқарув раиси : – Абдуллаев Икром Исроилович Ижро органи аъзолари: Ишлаб чиқариш бўйича директор – Бегматов Шариф Назирович Иқтисод ва режалаштириш бўйича Директор – Зайнетдинов Мадазим Зинатович Сотув ва Маркетинг бўйича директор – Умаров Мақсуд Ахмадалиевич Стратегик режалаштириш бўлими бошлиғи – Абдурасулов Жамол Камилович Инвестиция бўлими бошлиғи – Акбаров Зафар Фарходович Бош механик – Юнусов Солижон Умарович |
| 10.1 |
Коллегиал ижроия органи-ижро органига сайланган номзодлар билан Кузатув кенгаши томонидан бир йил муддатга келгуси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кунига қадар мехнат шартномалари тузилсин |
| 11 |
«Қўқонспирт» АЖнинг 2018 йил учун ишлаб чиқилган жамият бизнес режаси тасдиқлансин |
| 12 |
2014 йил якунлари бўйича жамият акциядорларига ҳисобланган, лекин акциядор ёки уларнинг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўрлари томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган 1-иловага мувофиқ 295 974 сўм миқдоридаги дивидендлар жамият ихтиёрида қолдирилсин |
| 13 |
Аффилланган шахслар билан келгусида «Қўқонспирт» АЖ томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг келгуси 2019 йилда бўлиб ўтадиган йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимлари маъқуллансин |
| 14 |
«Қўқонспирт» АЖ томонидан сотиб олинган номинал қиймати 1 (бир) сўм бўлган 682 274 040 (олти юз саксон икки миллион икки юз етмиш тўрт минг қирқ) дона оддий хужжатсиз кўринишдаги 682 274 040 (олти юз саксон икки миллион икки юз етмиш тўрт минг қирқ) сўмлик ўз акциялари бекор қилинсин |
| 14.1 |
«Қўқонспирт» АЖ устав фонди жамият томонидан сотиб олинган 682 274 040 дона оддий акцияларни бекор қилиниши хисобига камайтирилсин хамда жамият устав фонди хар бирининг номинал қиймати 1 (бир) сўм бўлган 39 727 217 040 (ўттиз тўққиз миллиард етти юз йигирма етти миллион икки юз ўн етти минг қирқ) дона оддий хужжатсиз кўринишдаги акциялардан иборат холда 39 727 217 040 (ўттиз тўққиз миллиард етти юз йигирма етти миллион икки юз ўн етти минг қирқ) сўм қилиб белгилансин. |
| 15 |
«Қўқонспирт» АЖ Устави янги тахрирда тасдиқлансин |
| 16 |
«Қўқонспирт» АЖ устав фонди камайтирилиши муносабати билан жамиятнинг 28.10.2015 йилда М0270-7-сонли хамда 12.07.2016 йилда М0270-8-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган акциялар чиқарилуви тўғрисидаги қарорларига киритилган ўзгартиришлар матни 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин |
| 17 |
«Қўқонспирт» АЖнинг 2017 йил якуни бўйича корпоратив бошкарув тизими ва молиявий фаолиятини бахоланиши натижалари тўғрисида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият олиб борувчи - «Ишонч ЛТД» МЧЖ томонидан 2018 йил 25 апрелда берилган №6-сонли хулоса маълумот учун қабул қилинсин |
| 18 |
Мазкур умумий йиғилиш якуни бўйича Саноқ комиссияси аъзоларининг ҳар бири ва йиғилиш котиби Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг олти баробари миқдорида рағбатлантирилсин |