| 1 |
1. 2017 йилда Кузатув Кенгашининг ўз ваколати доирасидаги масалалар бўйича ва жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳамда жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини мустақил ташкилот томонидан бахолаш якунлари бўйича ҳисоботи тасдиқлансин. 2. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизими бўйича олинган 954 балл ёки юқори даражада эътироф этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. |
| 2 |
1. Жамият бошқарув раисининг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари, Бизнес-режа кўрсаткичлари ва жамиятнинг ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилган чоралар бўйича ҳисоботи тасдиқлансин. 2. Жамият Бошқаруви (А.Пулатов) зиммасига: - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.09.2016 йилдаги “2016 — 2020 йилларда қурилиш индустриясини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида” ПҚ-2615-сонли қарори ижроси; - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.2016 йилдаги “Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2692-сонли қарори ижроси; - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги стратегик ҳамкорликни ҳар томонлама янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2982-сонли қарори билан тасдиқланган йўл харитасида белгиланган чора-тадбирлар ижроси; - 2018 йил молия-хўжалик фаолияти бизнес-режа кўрсаткичларини чоракма-чорак бажарилишини таъминлаш; - самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини юқори даражасини ушлаб қолиш; - корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш; - стратегик ривожлантириш дастури асосида инвестиция лойҳаларини белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш; - ишлаб чиқаришда маҳсулотларнинг янги турларини жорий қилиш орқали фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринларни яратиш; - ишлаб чиқаришда инновацион ғоялар ва илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш; - маҳсулот сотиш бозорларини кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида маркетинг изланишларини олиб бориш вазифалари топширилсин. |
| 3 |
1. Жамиятининг йиллик ҳисоботи, 2017 йил йиллик бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар хисоботини тасдиқлансин. |
| 4 |
1. “Кварц” АЖ Тафтиш комиссиясининг жамиятни 2017 йилдаги фаолиятини текшириш бўйича ҳамда қонун ҳужжатларига риоя қилиниши тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. 2. “Кварц” АЖ Тафтиш комиссиясининг 2017 йилда аффилланган шахслар билан тузилган йирик битимлар ва битимлар мавжудлиги хамда жамиятнинг қонун ҳужжатлари ва ички хужжатлари талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хисоботи тасдиқлансин. 3. Жамият Бошқарувига Тафтиш комиссияси ҳисоботида кўрсатиб ўтилган таклифларни амалга ошириш бўйича зарурий чора-тадбирларни кўриш вазифалари топширилсин. |
| 5 |
1. “Кварц” АЖнинг “Инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси”ни тузилсин ва “Инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида”ги Низоми 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 6 |
1. “Кварц” АЖнинг 2018 йилга Бизнес-режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 7 |
1. Жамият Кенгаши қуйидаги таркибда тасдиқлансин: 1. Шарипов Нажмиддин Шухратович- Давлат рақобат қўмитасининг раисининг биринчи ўринбосари; 2. Химматов Абдусамат Халилович- Давлат активларини бошқариш маркази бош директорининг ўринбосари; 3. Обидов Асқар Акбарович - Давлат рақобат қўмитасининг раисининг ўринбосари; 4. Ахмедов Журабек Илхамович - Давлат рақобат қўмитаси бош бошқарма бошлиғи; 5. Абдужаббаров Шерали Янгибаевич - Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси бош директори; 6. Ашуров Зуфаржон Рухиллоевич - Давлат рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи; 7. Зарипов Ботир Комилович - “Ўзқурилишматериаллари” АЖ бошқарув раиси; 8. Алибаев Юсупджан Махмуджанович -“Ўзқурилишматериаллари” АЖ шўъба бошлиғи; 9. Муродов Сохиб Гофурович - Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси етакчи инспектори. |
| 8 |
Жамият тафтиш комиссияси аъзолари янги таркибда тасдиқлансин: 1. Ахмедов Шарофиддин Шодимуротович – Давлат рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари; 2. Суюнов Бобомурод Мамаражабович - Давлат активларини бошқариш маркази бўлим бошлиғи; 3. Фармонов Бахтиер Баходирович - Давлат рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи. |
| 9 |
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 30 майдаги 24/2018-сонли кўрсатмасига ва Жамият Кузатув кенгаши томонидан берилган тавсияга асосан Жамиятнинг 2017 йил натижаси бўйича олинган 88 230177 333,74 сўм соф фойдани қуйидагича тақсимлансин: - умумий заҳира фондига 4 411 508 866,69 сўм, 5,0%; -жамият акциялари бўйича дивидендлар тўлаш учун 44 115 872 313,2 сўм, 50%, бунда жамиятнинг бир дона оддий акциясига 914 сўм 80 тийиндан дивидендларни ҳисоблаш ҳамда 2018 йил 14 июндан бошлаб 2018 йил 12 августга қадар муддатда акциядорларга пул маблағлари билан тўлаб бериш; -жамиятни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни модернизациясига (листланган ойна ишлаб чиқариш бўйича янги линия қуриш учун) 25 585 967 780,45 сўм, 29,0%; - Инновацион фаолиятни ривожлантириш фондига 8 823 017 733,87 сўм, 10%; -2017 йил якунлари бўйича “Кварц” АЖ бошқарув органлари ва ишчи хизматчиларини рағбатлантириш учун 5 293 810 640,02 сўм, 6% (3-иловага мувофиқ). Йил якуни бўйича рағбатлантириш суммасидан ҳисобланадиган ягона ижтимоий тўлов 2018 йил харажатларидан қоплансин ва 2018 йил бизнес-режасида харажатлар қисмига киритилсин. |
| 10 |
1. Жамиятининг Ташкилий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин |
| 11 |
1. Жамиятининг Бошқаруви таркиби қуйидагича тасдиқлансин. Пулатов Акмал Азимович - Бошқарув раиси; Турсунбаев Сахиб Сабирович - Ишлаб чиқариш бўйича директор; Тиллабаев Фарходжон Собиржонович - Молия ва сотув бўйича директор; Исроилова Марина Георгиевна - Маркетинг, истиқболли ривожлантириш ва инвестиция бўйича директор; Ахмедов Жамолхон Холматович – Бош муҳандис; Исабоев Аброржон Акбарович - Бош ҳисобчи; Кучкаров Рахимжон Хакимович - Бош механик; Нишонов Илхом Исмоилович - Бош энергетик; Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич - Адлия бўлими бошлиғи; Турғунов Шарифжон Маматбекович - Шиша идишлар ишлар чиқариш цехи бошлиғи; Тешабоева Замирахон Ибрагимовна - Махсулотни янги турларини ўзлаштириш ва талқин қилиш бўлими катта муҳандиси. 2. Жамият Бошқаруви раиси ва аъзолари билан тузилган шартномаларнинг амал қилиш муддати бир йил муддатга узайтирилсин. |
| 12 |
1. Ижроия органининг аффилланган шахслар билан ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни ҳамда келажакда аниқлаш жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни тузиш мумкин бўлган аффилланган шахслар рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 13 |
1. “Кварц” АЖ янги тахрирдаги Уставини 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Ушбу уставни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш Жамият ижроия органига топширилсин. |
| 14 |
1. “Кварц” АЖ бошқарув органлари фаолиятини тартибга солувчи янги тахрирдаги ички ҳужжатлар: “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низомнинг янги тахрири 7-иловага мувофиқ; “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомнинг янги тахрири 8-иловага мувофиқ; “Ижро органи тўғрисида”ги Низомнинг янги тахрири 9-иловага мувофиқ; “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомнинг янги тахрири 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин |
| 15 |
1.“Кварц” АЖ корпоратив бошқарув кодексига мувофиқ янги тахрирдаги ички ҳужжатлари: “Саноқ комиссияси тўғрисида”ги Низом 11-иловага мувофиқ; “Ички назорат тўғрисида”ги Низомнинг янги тахрири 12-иловага мувофиқ; “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги Низомнинг янги тахрири 13-иловага мувофиқ; “Манфаатлар тўқнашуви вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг янги тахрири 14-иловага мувофиқ; “Бошқарув ва назорат органлари ҳисоботларига доир талаблар тўғрисида”ги Низомнинг янги тахрири 15-иловага мувофиқ; “Бошқарув ва назорат органлари, меҳнат жамоаси аъзоларини рағбатлантириш” тўғрисидаги Низомнинг янги тахрири 16-иловага мувофиқ; “Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш” Тартиби 17-иловага мувофиқ; “Аффилланган шахсларнинг ҳисобини юритиш ва аффилланган шахслар билан битимлар тузиш” Тартиби 18-иловага мувофиқ; “Йирик битимларни тузиш” Тартиби 19-иловага тасдиқлансин. |
| 16 |
1. ”Кварц” АЖ 2017-2021 йилларга белгиланган ривожлантириш стратегиясига киритилаётган ўзгартиришлар 20-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |