| № | Вопросы, поставленные на голосование | Итоги голосования за % | Итоги голосования за количество | Итоги голосования против % | Итоги голосования против количество | Итоги голосования воздержались % | Итоги голосования воздержались количество |
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш. | 99,74 | 39 603 022 | 0 | 0 | 0,26 | 104 161 |
| 2 | Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш. | 99,82 | 39 636 933 | 0 | 0 | 0,18 | 70 250 |
| 3 | Жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича бош директор вазифасини вақтинча бажарувчининг ҳисоботини тасдиқлаш. | 99,91 | 39 673 272 | 0 | 0 | 0,09 | 33 911 |
| 4 | Жамият Кузатув кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги кузатув кенгаши раисининг ҳисоботини тасдиқлаш. | 99,91 | 39 673 272 | 0 | 0 | 0,09 | 33 911 |
| 5 | Жамиятнинг 2017 йил фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш. | 99,24 | 39 404 138 | 0,09 | 33 911 | 0,67 | 269 134 |
| 6 | Жамиятнинг 2017 йил фаолияти натижалари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш. | 99,24 | 39 404 138 | 0 | 0 | 0,76 | 303 045 |
| 7 | Жамиятнинг 2017 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш. | 99,74 | 39 603 022 | 0 | 0 | 0,26 | 104 161 |
| 8 | Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш. Дивидендлар миқдорини, уни тўлаш шакли, муддати ва тартибини белгилаш. | 99,74 | 39 603 022 | 0,09 | 33 911 | 0,17 | 70 250 |
| 9 | Ўз вазифаларини бажарганлиги учун Жамият кузатув кенгаши аъзолари ва котибига, Бошқарув раиси ва аъзоларига йиллик мукофот пули ва тафтиш комиссиясига бир маротабалик ҳақ тўлаш. | 99,24 | 39 404 138 | 0,09 | 33 911 | 0,67 | 269 134 |
| 10 | Жамият акциядорлари томонидан белгиланган даъво муддатида талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдириш. | 98,08 | 38 943 638 | 0 | 0 | 1,92 | 763 545 |
| 12.1 | Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш. Алимов Кабул Ботирович - “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти Бухгалтерлик хисоби ва хисоботлари бўлими бошлиғи | 99,50 | 39 508 299 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 12.2 | Мамажонов Илёсжон Абдурасулович - “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти Молиявий-иқтисодий таҳлил ва режалаштириш бошқармаси бош мутахассиси | 97,28 | 38 625 551 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 12.3 | Пирматов Анвар Абдуллаевич - “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими бош мутахассиси | 96,98 | 38 507 440 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 12.4 | Бозоров Шерзод Эшманович - “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки Бош бухгалтер ўринбосари | 6,24 | 2 480 259 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 13 | Жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини эшитиш. | 99,41 | 39 474 388 | 0 | 0 | 0,59 | 232 795 |
| 14 | Жамият томонидан мазкур жамиятнинг аффилланган шахслари билан ва йирик битимлар бўйича келгусида тузиладиган битимларини тасдиқлаш. | 97,36 | 38 659 462 | 0 | 0 | 2,64 | 1 047 721 |
| 15 | Жамиятнинг Бош директорини сайлаш. | 93,69 | 37 202 484 | 0 | 0 | 6,31 | 2 504 699 |
| № | Текст |
|---|---|
| 1 | Саноқ комиссияси миқдор таркиби 3 кишидан, аъзолари эса М. Турсунов, Х.Узаков ва М. Мирсаидовалардан иборат этиб тасдиқлансин. |
| 2 | Акциядорлар умумий йиғилиши Регламенти тасдиқлансин ва унга мувофиқ: Жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича Бош директор вазифасини вақтинча бажарувчининг ҳисоботи учун – 15 минут; Кун тартибининг 4, 5, 6, 7 ва 11-бандларида қайд этилган Кузатув кенгашининг, тафтиш комиссиясининг, аудиторлик ташкилотининг, Жамиятнинг 2017 йил учун йиллик ҳисоботларини эшитиш ва тасдиқлаш масалалари ҳамда ва Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш масаласи бўйича сўзга чиқувчилар учун – ҳар бирига 10 минутдан; кун тартибидаги бошқа масалалар бўйича сўзга чиқувчилар учун – ҳар бирига 5 минутдан; музокарага чиқувчилар учун – ҳар бирига 5 минутдан; овоз бериш натижаларини ҳисоблаб чиқиш ва эълон қилишга –10 минут; Умумий йиғилиш қарорини ўқиб эшиттириш ва қабул қилишга –10 минут регламент белгилансин. |
| 3 | Жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича Бош директор вазифасини вақтинча бажарувчининг ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 4 | Жамият Кузатув кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги Кузатув кенгаши раисининг ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 5 | Жамиятнинг 2017 йил фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси хулосаси тасдиқлансин. |
| 6 | Жамиятнинг 2017 йил фаолияти натижалари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосаси тасдиқлансин. |
| 7 | Жамиятнинг 2017 йил учун йиллик ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 8 | Жамиятнинг 2017 йил фаолият якуни бўйича олинган 11 312 947,1 минг сўмлик соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: 6 337 868,1 минг сўм қисмини оддий овоз берувчи акциялар бўйича дивиденд тўловига; 565 647,4 минг сўмлик қисмини заҳира фондига; 12 675,0 минг сўмлик қисмини имтиёзли акциялар бўйича дивиденд тўловига; 2 815 076,1 минг сўмлик қисмини кейинчалик ўрнатилган тартибда устав фондини ошириш шарти билан Жамият моддий-техника базасини янгилашга мақсадли; 219 794,7 минг сўмлик қисмини Жамиятнинг “Кузатув кенгаши тўғрисида Низом”ида белгиланганига мувофиқ ўз вазифасини бажарганлиги учун Кузатув кенгаши аъзолари ва котибига йиллик мукофот пули тўлаш учун; 219 794,7 минг сўмлик қисмини Жамиятнинг “Бошқарув тўғрисида Низом”ида белгиланганига мувофиқ ўз вазифасини бажарганлиги учун Жамият Бош директори ва бошқарув аъзоларига йиллик мукофот пули тўлаш учун; 10 796,4 минг сўмлик қисмини Жамиятнинг “Тафтиш комиссияси тўғрисида Низом”ида белгиланганига мувофиқ ўз вазифасини бажарганлиги учун Тафтиш комиссияси аъзоларига бир маротабалик ҳақ тўлаш учун; 1 131 294,7 минг сўмлик қисмини Жамият (ижроия аппарат, ҳудудий филиаллари ва “Ўзмашлизинг” МЧЖ) меҳнат жамоасига йиллик мукофот пулини тўлаш учун йўналтирилсин. Дивидендлар миқдори, уни тўлаш шакли, муддати ва тартиби қуйидагича белгилансин: 2017 йил якунлари бўйича Жамият соф фойдасидан бериладиган дивидендлар миқдори эгасининг номи ёзилган ҳар бир оддий акцияга 152,10 сўм (акция номинал қийматининг 6,0 фоизи) ва эгаси ёзилган ҳар бир имтиёзли акцияга 633,75 сўм (акция номинал қийматининг 25,0 фоизи) даражасида белгилансин; дивидендларни тўлаш амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда, яъни Умумий йиғилиш якунлари эълон қилинганидан сўнг 30 кундан кейин, лекин мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб 60 кунлик муддатдан ошмаган ҳолда, акциядорлар – юридик шахсларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиш йўли билан, мол-мулк кўринишида тўлаш йўли билан, акциядорлар-жисмоний шахсларга эса уларнинг пластик карточкасига ўтказиб бериш йўли билан амалга оширилсин. Дивидендлар тўлаш бошланадиган сана 2018 йилнинг 21 майи, дивидендлар тўлашни тугаши санаси 2018 йилнинг 19 июнь санаси. |
| 9 | Кузатув кенгаши аъзолари ва котибига ортиқча олинган соф фойда (2 197 947 100,0 сўм)нинг 10 фоизини ташкил этувчи 219 794 710 сўм йиллик мукофот пули, жумладан: Кузатув кенгаши раисига - ортиқча олинган соф фойданинг 2,0 фоизи; Кузатув кенгаши аъзолари ҳар бирига - ортиқча олинган соф фойданинг 1,25 фоизидан; котибига - ортиқча олинган соф фойданинг 0,5 фоизи миқдорида тақсимлаган ҳолда тўлансин. Тафтиш комиссияси аъзоларига бир маротабалик ҳақ сифатида жами 10 796 400 сўм, шундан Алимов Кабул Ботировичга 5 398 200 сўм, Алмазова Елена Александоровнага 5 398 200 сўм миқдорида ҳақ тўлансин. Комиссия ишида умуман иштирок этмаганлиги учун комиссия аъзоси Бозоров Шерзод Эшмановичга ҳақ тўланмасин. Бош директор ва Бошқарув аъзоларига ортиқча олинган соф фойда (2 197 947 100,0 сўм)нинг 10 фоизини ташкил этувчи 219 794 710 сўмлик мукофот пули: Бош директорга - ортиқча олинган соф фойданинг 2,6 фоизи; Бош директор ўринбосари – маркетинг ва лизинг лойиҳалари мониторинги бўйича директорга - ортиқча олинган соф фойданинг 2,0 фоизи; Бошқарувнинг қолган аъзолари ҳар бирига - ортиқча олинган соф фойданинг 1,8 фоизидан миқдорларда тақсимлаган ҳолда тўлансин. Бунда, қуйидаги Бош директор ва Бошқарув аъзолари ҳар бирининг ҳисобот йилида ҳақиқий ишлаган даври инобатга олинсин: Бош директор вазифасини вақтинча бажарувчи Б. Рузметовга – 2017 йил 01 январдан 2017 йил 05 февралгача; Бош директор ўринбосари – маркетинг ва лизинг лойиҳалари мониторинги бўйича директор вазифасини вақтинча бажарувчи Б. Рузметовга – 2017 йил 06 февралдан 2017 йил 11 мартгача; Бош директор Х. У. Имамовга – 2017 йил 06 февралдан 2017 йил 31 декабргача; Бош директор ўринбосари – маркетинг ва лизинг лойиҳалари мониторинги бўйича директор Д. А. Холдаралиевга – 2017 йил 13 мартдан 2017 йил 31 декабргача; Бошқарув аъзоси Х. Саидахмедовга –2017 йил 01 январдан – 2017 йил 14 апрелгача; Бошқарув аъзоси Б. Каримовга –2017 йил 17 апрелдан – 2017 йил 31 декабргача; Бошқарув аъзолари Н. Атабаев ва П. Ходжиевга – 2017 йил 01 январдан 2017 йил 31 декабргача. |
| 10 | Акциядорлар томонидан даъво қилиш учун белгиланган муддатда талаб қилиб олинмаган 2014 йил якуни бўйича ҳисобланган 32 189 036,96 сўмлик дивиденд суммаси Жамият ихтиёрида қолдирилсин ва ундан белгиланган тартибда солиқ тўланганидан кейинги қолган қисми Жамият фойдасига олинсин. |
| 11 | Жамиятнинг Кузатув кенгашига қуйидаги номзодлар сайлансин: Отажонов Нодир Собирович; Каримов Мухтор Акбарович; Ахмедгариев Радион Евгеньевич; Рашидов Абдухалил Абдурахимович; Махмудов Шерзод Кадирович; Қўзиев Ихтиёр Бахтиёрович; Хужақулов Абдунаби Ҳакимович. |
| 12 | Жамият Тафтиш комиссияси аъзолигига қуйидаги номзодлар сайлансин: Алимов Кабул Ботирович; Мамажонов Илёсжон Абдурасулович; Пирматов Анвар Абдуллаевич. |
| 13 | Жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари тасдиқлансин. |
| 14 | “O‘zagrolizing” жамияти томонидан мазкур жамиятнинг аффилланган шахслари билан ва йирик битимлар бўйича келгусида тузиладиган битимлари тасдиқлансин: Жамият Кузатув кенгаши аъзолари; Жамият Бошқарув аъзолари; Жамиятнинг “Ўзмашлизинг” МЧЖ, “Лизинг ахборот технологиялари” МЧЖ, “Лизинг техника сервис” МЧЖ ва “Агромаш саноат инвест” МЧЖ каби тобе хўжалик жамиятлари; “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти; “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти қайси юридик шахслар устав фондининг йигирма фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилса, ўша юридик шахслар билан. |
| 15 | Жамият Бош директорини сайлаш масаласи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан мазкур лавозимга аниқ бир номзод тасдиқланганидан сўнг Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқилсин. |
| № | Ф.И.О. | Наименование органа эмитента, членом которого является лицо | Вид выплаты (вознаграждения и (или) компенсация) | Начисленная сумма (сум) | Период, за который начислены средства | Документ, котором предусмотрена выплата |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | Эргашев Абдимухтор Эргашевич | Кузатув кенгаши аъзоси | Йиллик мукофот пули | 27474338,75 | 2017 йил 09 июндан 2018 йил 20 апрелгача | Акциядорларнинг умумий йиғилиши, «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низом |
| 2 | Ахмедгариев Радион Евгеньевич | Кузатув кенгаши аъзоси | Йиллик мукофот пули | 27474338,75 | 2017 йил 09 июндан 2018 йил 20 апрелгача | Акциядорларнинг умумий йиғилиши, «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низом |
| 3 | Рашидов Абдухалил Абдурахимович | Кузатув кенгаши аъзоси | Йиллик мукофот пули | 27474338,75 | 2017 йил 09 июндан 2018 йил 20 апрелгача | Акциядорларнинг умумий йиғилиши, «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низом |
| 4 | Шерматов Мансур Нигматович | Кузатув кенгаши аъзоси | Йиллик мукофот пули | 27474338,75 | 2017 йил 09 июндан 2018 йил 20 апрелгача | Акциядорларнинг умумий йиғилиши, «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низом |
| 5 | Рафиқов Абдуваққос Воҳидович | Кузатув кенгаши аъзоси | Йиллик мукофот пули | 27474338,75 | 2017 йил 09 июндан 2018 йил 20 апрелгача | Акциядорларнинг умумий йиғилиши, «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низом |
| 6 | Махмудов Шерзод Кадирович | Кузатув кенгаши аъзоси | Йиллик мукофот пули | 27474338,75 | 2017 йил 09 июндан 2018 йил 20 апрелгача | Акциядорларнинг умумий йиғилиши, «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низом |
| 7 | Отажонов Нодир Собирович | Кузатув кенгаши раиси | Йиллик мукофот пули | 43958942 | 2017 йил 09 июндан 2018 йил 20 апрелгача | Акциядорларнинг умумий йиғилиши, «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низом |
| 8 | Имамов Хасан Умарович | Бош директор | Йиллик мукофот пули | 51725604 | 2017 йил 06 февралдан 2017 йил 31 декабргача | Акциядорларнинг умумий йиғилиши, «Ижроия органи - Бошқарув тўғрисида»ги Низом |
| 9 | Холдаралиев Дилшодбек Абдурахимович | Бошқарув аъзоси | Йиллик мукофот пули | 35618955 | 2017 йил 13 мартдан 2017 йил 31 декабргача | Акциядорларнинг умумий йиғилиши, «Ижроия органи - Бошқарув тўғрисида»ги Низом |
| 10 | Рузметов Бахадир Нурмаматович | Бош директор вазифасини вақтинча бажарувчи | Йиллик мукофот пули | 5421024 | 2017 йил 01 январдан 2017 йил 05 февралгача | Акциядорларнинг умумий йиғилиши, «Ижроия органи - Бошқарув тўғрисида»ги Низом |
| 11 | Рузметов Бахадир Нурмаматович | Бошқарув аъзоси | Йиллик мукофот пули | 4170024 | 2017 йил 06 февралдан 2017 йил 11 мартгача | Акциядорларнинг умумий йиғилиши, «Ижроия органи - Бошқарув тўғрисида»ги Низом |
| 12 | Атабаев Нурилла Нарзуллаевич | Бошқарув аъзоси | Йиллик мукофот пули | 39563128 | 2017 йил 01 январдан 2017 йил 31 декабргача | Акциядорларнинг умумий йиғилиши, «Ижроия органи - Бошқарув тўғрисида»ги Низом |
| 13 | Ходжиев Пахриддин Абдусоликович | Бошқарув аъзоси | Йиллик мукофот пули | 39563128 | 2017 йил 01 январдан 2017 йил 31 декабргача | Акциядорларнинг умумий йиғилиши, «Ижроия органи - Бошқарув тўғрисида»ги Низом |
| 14 | Саидахмедов Хусан Шодманович | Бошқарув аъзоси | Йиллик мукофот пули | 11259072 | 2017 йил 01 январдан – 2017 йил 14 апрелгача | Акциядорларнинг умумий йиғилиши, «Ижроия органи - Бошқарув тўғрисида»ги Низом |
| 15 | Каримов Бурхон Муминович | Бошқарув аъзоси | Йиллик мукофот пули | 28304056 | 2017 йил 17 апрелдан – 2017 йил 31 декабргача | Акциядорларнинг умумий йиғилиши, «Ижроия органи - Бошқарув тўғрисида»ги Низом |
| 16 | Алимов Кабул Ботирович | Тафтиш комиссия аъзоси | Йиллик мукофот пули | 5398200 | 2017 йил 09 июндан 2018 йил 20 апрелгача | Акциядорларнинг умумий йиғилиши, «Тафтиш комиссияси тўғрисида»ги Низом |
| 17 | Алмазова Елена Александоровна | Тафтиш комиссия аъзоси | Йиллик мукофот пули | 5398200 | 2017 йил 09 июндан 2018 йил 20 апрелгача | Акциядорларнинг умумий йиғилиши, «Тафтиш комиссияси тўғрисида»ги Низом |
| № | Ф.И.О. | Место работы | Должность | Тип принадлежащих акций | Количество принадлежащих акций | Количество голосов |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | Отажонов Нодир Собирович | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси | Бош вазир ўринбосари | Оддий | 2000 | 45 665 420 |
| 2 | Рафиков Абдуваққос Вохидович | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси | Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири | - | 0 | 2 385 829 |
| 3 | Каримов Мухтор Акбарович | “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти | Бошқарув раиси | - | 0 | 45 153 893 |
| 4 | Ахмедгариев Радион Евгеньевич | “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти | Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими бошлиғи | - | 0 | 45 017 699 |
| 5 | Маҳмудов Шерзод Кадирович | “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти | Ходимларни бошқариш бўлими бошлиғи | - | 0 | 45 501 940 |
| 6 | Рашидов Абдуҳалил Абдурахимович | “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти | Молиявий-иқтисодий таҳлил ва режалаштириш бошқармаси бошлиғи | - | 0 | 45 153 893 |
| 7 | Қўзиев Ихтиёр Бахтиёрович | “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти | Юридик хизмат бўлими бошлиғи | - | 0 | 44 414 650 |
| 8 | Хужақулов Абдунаби Ҳакимович | “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки | “Ғазначилик ва қимматли қоғозлар департамент” директори в.в.б | - | 0 | 4 656 957 |