| 1 |
«Қўқонспирт» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш Регламенти тасдиқлансин |
| 2 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги «Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-арақ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3263 сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. |
| 2.1 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПҚ–3263 сонли қарори билан бошқа акциядорлардан акцияларни сотиб олиш мақсадида жамиятнинг акциялари бозор нархи белгиланганлиги, мустақил бахоловчи ташкилот “ART ESTIMATE” ХК томонидан 16.11.2017 йил куни берилган №10/007-сонли бахолаш хисоботига мувофиқ «Қўқонспирт» АЖнинг жисмоний шахслардан иборат бошқа акциядорларига тегишли 808 190 460 та оддий акциялар бўйича 1 (бир) дона оддий акциянинг бозор бахоси 1,55 сўм (бир сўм эллик беш тийин)ни ташкил этганлиги маълумот учун қабул қилинсин. |
| 3 |
«Қўқонспирт» АЖ нинг ўзи жойлаштирган оддий акцияларнинг бир қисми 808 190 460 дона оддий акциялар жамият томонидан олинсин. |
| 3.1 |
Жамият томонидан олинадиган 808 190 460 дона оддий акцияларнинг хар бир донасини олиш нархи (бозор қиймати) мустақил бахоловчи ташкилот “ART ESTIMATE” ХК томонидан берилган 16.11.2017 йилдаги №10/007-сонли бахолаш хисоботига асосан 1,55 сўм (бир сўм эллик беш тийин) этиб белгилансин |
| 3.2 |
Жамият томонидан олинадиган акциялар учун хақ тўлаш пул маблағлари кўринишида нақд ва нақдсиз шаклда жамият хисоб-рақами ва/ёки кассаси орқали амалга оширилсин. |
| 3.3 |
Акцияларни жамият томонидан олиш муддати «22» январь 2018 йилдан «22» май 2018 йилгача этиб белгилансин |
| 3.4 |
Агар жамият томонидан олиниши тўғрисида акциядорларнинг аризалари тушган акцияларнинг умумий сони жамият олиши мумкин бўлган акцияларнинг сонидан ортиқ бўлса, акциядорлардан аризада кўрсатилган талабларга мутаносиб равишда акциялар олиниши белгилансин. |
| 3.5 |
Жамият томонидан жойлаштирилган акциялар олиниши бўйича “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисда”ги Қонуннинг 37-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган маълумотлар акциялар олинадиган муддат бошланишига кечи билан ўн кун қолганда белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида, жамиятнинг корпоратив расмий веб сайтида (www.kokandspirt.uz) хамда корпоратив ахборот ягона порталида (www.openinfo.uz) да эълон қилинсин. |
| 3.6 |
Жамият томонидан акцияларни олинишида Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни хамда бошқа амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилинсин |
| 4 |
«Қўқонспирт» АЖ кузатув кенгашининг қуйидаги аъзоларининг ваколати муддатидан аввал тугатилсин: – Садиров Тухтасин Гайиббердиевич, Аминов Рустам Анварович, Абдукадиров Санджар Ҳошимович, Маматкулов Шодиёр Абдувохидович, Юсупходжаев Асил Агзамович, Азимов Дилшод Ибрагимович, Дадаходжаева Назима Аббасхановна, Холлиева Дилафруз Арслановна ва Новиков Илёс Валериевич. |
| 5 |
«Қўқонспирт» АЖ кузатув кенгаши таркибига қуйидаги номзодлар кумульятив овоз бериш натижаларига кўра 2018 йилда бўлиб ўтадиган акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши кунига қадар сайлансин: – Абидов Акмал Джурабекович, Турамуратов Илхомбай Бекчанович, Обилова Нодирахон Алишеровна, Юсупходжаев Асил Агзамович, Кадиров Сардор Юлкунович, Наримов Бахром Шерматович, Юсупов Фарход Рузмаматович, Мамасидиков Мухсинжон Мусажонович ва Холбоев Сарвар Абдужабборович. |
| 5.1 |
Кузатув кенгаши раисига ўз вазифасини бажариб турган давр учун ҳисобот йилининг ҳар ойида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 20 (йигирма) баробари миқдорида ва Кузатув кенгаши аъзоларига ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳисобот йилининг ҳар ойида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 10 (ўн) баробари миқдорида хақ ва тўловлар тўлансин |
| 6 |
«Қўқонспирт» АЖнинг устави янги тахрирда тасдиқлансин. |