| 1 |
Банк саноқ комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин: 1.Абсаламов Бахтиёр Аширбаевич - "LEADER FINANCE" масъулияти чекланган жамияти директори, комиссия раиси. 2.Додоқозиев Ровшанбек Рустамович - Банкнинг Қимматли қоғозлар бошқармаси бўлим бошлиғи, комиссия аъзоси. 3.Хайдаров Акмал Авазбекович - Банкнинг Қимматли қоғозлар бошқармаси бўлим бошлиғи, комиссия аъзоси, комиссия котиби. |
| 2 |
Банк акциядорларининг йиғилиши кун тартибидаги масалалар бўйича банк Бошқаруви раисига 30 дақиқагача, кун тартибидаги бошқа масалалар бўйича 10 дақиқагача, музокарага чиқувчилар учун 5 дақиқа вақт ажратиш орқали йиғилиш регламенти тасдиқлансин (1 - илова). |
| 3 |
1. Банк Кенгаши (2 - илова) ва банк Бошқарувининг (3 - илова) 2016 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботлари тасдиқлансин. 2. Банк Кенгаши зиммасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги “Агробанк” акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида”ги ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 мартдаги “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, омонатчилар, кредиторлар ҳамда акциядорлар манфаатларини ҳимоялаш мақсадида банкнинг активлари, мажбуриятлари ва 2017 йил Бизнес - режаси ижросини таҳлил қилган ҳолда банк Бошқаруви фаолиятини мунтазам кузатиб бориш, ҳар чоракда банк Бошқаруви ҳамда Ички аудит хизмати фаолияти якунлари тўғрисидаги ҳисоботларини тинглаб, тегишли қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижроси юзасидан доимий назорат ўрнатиш вазифалари топширилсин. 3. Банк Бошқаруви зиммасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йилдa мaмлaкaтимизни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш якунлaри вa 2017 йилгa мўлжaллaнгaн энг муҳим устувoр йўнaлишлaргa бaғишлaнгaн Вaзирлaр Мaҳкaмaсида қилган маърузaларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида: - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2344-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини тўлиқ таъминлаш; - банк фойдасини кўпайтириш ҳамда асосий қисмини банкнинг капиталлашувига йўналтириш орқали банк капиталини ошириш; - аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг депозитлари ҳажмини 25 фоизга ошириш; - пахта ва ғалла етиштиришни имтиёзли кредитлаш борасидаги таваккалчиликларни самарали бошқариш, ажратилаётган маблағлардан мақсадли йўналтириш ҳамда мониторинг тизимини такомиллаштириш; - банк активлари, шу жумладан кредит портфели сифатини янада яхшилаш юзасидан тегишли тадбирларни кўриб бориш; - нуфузли халқаро рейтинг компаниялари томонидан берилган баҳоларни мунтазам равишда ошириб бориш чораларини кўриш; - банкнинг инвестицион фаоллигини янада ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган кредитлаш ҳажмини кенгайтириш; - кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган кредитлар ҳажмини ошириш орқали янги иш ўринларини ташкил этиш; - аграр секторни барқарор ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан чуқурлаштириш, фермерлик харакатини қўллаб қувватлашга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш; - банк хизматларининг янги турларини жорий этиш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳисобига салоҳиятли мижозларни жалб қилган ҳолда даромадлиликни ошириш; - нақд пул муомаласини такомиллаштириш, пластик карточкалар орқали ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш; - оддий аҳолини тадбиркор қилиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш борасидаги тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлаш. 4. Банк Бошқаруви Акциядорлар умумий йиғилишида билдирилган таклифларни ҳисобга олган ҳолда чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ҳамда ижросини таъминласин. 5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш банк Кенгаши зиммасига юклатилсин. |
| 4 |
1. Тафтиш комиссияси банкнинг 2016 йилги фаолияти якунлари тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин (4 - илова). 2. Банк Бошқарувига Тафтиш комиссияси ҳисоботида кўрсатиб ўтилган таклифларни амалга ошириш бўйича зарурий чора - тадбирларни кўриш вазифаси топширилсин. 3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш банк Кенгаши зиммасига юклатилсин. |
| 5 |
1. Банкнинг йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботи тасдиқлансин (5 - илова). 2. Банкнинг 2016 молиявий йил натижаси бўйича олинган ва аввалги йил харажатлари корректировкасини инобатга олиб, 8 670,4 млн. сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: - имтиёзли кредитлаш жамғармасига – 1 734,1 млн. сўм ёки 20,0 фоиз; - умумий заҳира фондига – 6 790,3 млн. сўм ёки 78,3 фоиз; - имтиёзли акция эгаларига дивиденд сифатида - 146,0 млн. сўм ёки 1,7 фоиз. Бунда, банкнинг бир дона имтиёзли акциясига солиқларни инобатга олмаган ҳолда 292,00 сўм ёхуд номинал қийматга нисбатан 25 фоиз миқдорида йиллик дивиденд белгилансин ва 2017 йил 28 августга қадар ўрнатилган тартибда пул маблағлари шаклида тўлаб берилсин. 3. Мазкур қарор ижросини таъминлаш вазифаси банк Бошқаруви зиммасига юклатилсин. |
| 6 |
1. “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг 2017 йил чорак натижалари ва йиллик фаолиятини МХХС бўйича аудит текширувидан ўтказиш учун амалдаги қонунчиликка асосан “PricewaterhouseCoopers” аудиторлик компанияси банк аудитори этиб белгилансин. 2. “PricewaterhouseCoopers” аудиторлик компанияси билан аудиторлик хизмати учун 127 000 (Бир юз йигирма етти минг) АҚШ долларининг сўмдаги эквивалентидан ошмаган миқдоригача шартнома тузиш вазифаси банк Бошқаруви зиммасига юклатилсин. |
| 7 |
Банк Кенгаши таркибини сайлаш бўйича кумулятив овоз бериш натижалари: Номзодлар овоз берди тарафдор қарши бетараф Арипов Абдулла Нигматович - 300 286 121 - - - Мирзаев Мубин Мухитдинович - 300 286 121 - - - Вахабов Аброл Джабарович - 300 286 121 - - - Хаджизадаев Шерзод Рафатович - 300 286 121 - - - Хидиров Яшин Сохибович - 300 286 121 - - - Вафаев Шухрат Абдушарифович - 300 286 121 - - - Холмурадов Акмал Арсланович - 300 286 121 - - - Турсунов Уктам Мингбоевич - 300 286 121 - - - Хайдаров Сурат Очилович - 300 286 121 - - - Каримов Фарход Фатхуллаевич - 300 286 121 - - - Банк Кенгаши аъзолари қуйидаги янги таркибда тасдиқлансин: Арипов Абдулла Неъматович - Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Кенгаш раиси Мирзаев Мубин Мухитдинович - Молия вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари Вахабов Аброл Джабарович - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосарси Хаджизадаев Шерзод Рафатович - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси ўринбосари Хидиров Яшин Сохибович - “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти бош директори Вафаев Шухрат Абдушарифович - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директорининг ўринбосари Холмурадов Акмал Арсланович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси директори Турсунов Уктам Мингбоевич - “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти бош директори Хайдаров Сурат Очилович - “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси бошқарув раиси Каримов Фарход Фатхуллаевич - “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Банк Кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар банк Кенгаши таркибига қонунчиликда белгиланган тартибда киритилади. |
| 8 |
Банк тафтиш комиссияси аъзолари қуйидаги янги таркибда тасдиқлансин: Агзамов Мухиддин Қутбиддинович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг назорат-тафтиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хайтметов Рустам Махкамжонович Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бош бухгалтери Турсунов Фуркат Покилович “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи бошқармаси бошлиғи-бош бухгалтер |
| 9 |
1. Бошқарув раиси Абдивахоб Улашбаевич Тамикаев билан тузилган меҳнат шартномаси бир йил муддатга 2018 йил 29 июнга қадар узайтирилсин. 2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш банк Кенгашига топширилсин. |
| 10 |
1. Банкнинг эълон қилинган акцияларининг энг кўп миқдори 2 999 999 999 200 (Икки триллион тўққиз юз тўқсон тўққиз миллиард тўққиз юз тўқсон тўққиз миллион тўққиз юз тўқсон тўққиз минг икки юз) сўм яъни 2 568 493 150 (Икки миллиард беш юз олтмиш саккиз миллион тўрт юз тўқсон уч минг бир юз эллик) дона акциялар жумладан, 500 000 (беш юз минг) дона эгасининг номи ёзилган имтиёзли акциялар ҳамда 2 567 993 150 (Икки миллиард беш юз олтмиш етти миллион тўққиз юз тўқсон уч минг бир юз эллик) дона эгасининг номи ёзилган оддий акциялар этиб белгилансин. 2. Банкнинг эълон қилинган акциялари Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунда белгиланган тартибда жойлаштириш белгилансин. |
| 11 |
1. Банкнинг эълон қилинган акциялари миқдори доирасида қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш, чиқарилиш тўғрисида қарорни тасдиқлаш банк Кенгаши томонидан амалга оширилсин. 2. Банк Кенгаши банкнинг эълон қилинган акциялари тўлиқ жойлаштириб бўлингач банк устав капиталини кўпайтириш тўғрисида ҳамда банк устав капитали кўпайтирилиши муносабати билан банк Уставига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилсин. |
| 12 |
1. Банкнинг Уставига киритилаётган ўзгартириш 6 - иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Банк Бошқаруви зиммасига банкнинг Уставига киритилаётган ўзгарришларни амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкида рўйхатдан ўтказиш вазифаси юклатилсин. |
| 13 |
1. “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг “Банк Кенгаши ва Бошқарувининг акциядорлар умумий йиғилишида берадиган ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисида”, “Банк Бошқаруви раиси лавозимига танлов ўтказиш тўғрисида”, “Банкнинг ички назорат органлари билан банк Кенгаши, акциядорларнинг умумий йиғилиши ва акциядорларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида” ҳамда “Ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низомлари 7, 8, 9 ва 10 - иловаларга мувофиқ тасдиқлансин. 2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш банк Кенгашига топширилсин. |
| 14 |
1. Банк Бошқаруви томонидан 11 - иловадаги аффилланган шахслар билан умумий тартиблар асосида имтиёзли шартларни қўлламаган ҳолда битимларни тузиш олдиндан маъқуллансин. 2. Мазкур қарорнинг бажарилишини таъминлаш банк Бошқарувига топширилсин. |