| 1 |
1. Банкнинг 2016 йил фаолияти якунлари тўғрисидаги банк Бошқаруви ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банк Бошқарувига: a) 2017 йил учун белгиланган бизнес режадан келиб чиқиб, банк фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда белгиланган асосий кўрсаткич ва параметрларни бажарилишини таъминлаш; b) банк кредит портфелининг доимий диверсификациясини амалга ошириш мақсадида кичик ва микрокредитлаш доирасини кенгайтириш; c) банк капитали монандлигини таъминлаш, унинг ресурс базасини, жумладан валюта позициясини мустаҳкамлаш, амалдаги иқтисодий меъёрларга амал қилиш; d) чакана бизнес йўналишидаги банк хизматлари даромадлилигини янада ошириш; e) рискларни аниқлаш, бошқариш ҳамда уларни олдини олишга қаратилган чораларни белгилаш ва доимий тарзда қўллаш; f) банк хизматларини янги технологиялар, жумладан масофадан хизмат кўрсатиш тизими ёрдамида сифатли ва тезкорлигини таъминлаш; g) банк филиаллари ва барча инфратузилмалари томонидан мижозларга хизмат кўрсатишнинг замонавий стандартларига риоя этилишини кенг татбиқ этиш; h) банк тузилмаларини бошқаришда жаҳон амалиётида қўлланилаётган самарали услубларни қўллаш; i) банк ходимларини бошқаришнинг янги тизимларини амалиётга жорий қилиш; j) банк информацион технологияларини ва уларни бошқариш тизимини янги босқичга кўтариш каби устувор вазифаларни бажарилиши устида ишлаш топширилсин. |
| 2 |
1. Банк Кенгашининг Ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банк Кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин. |
| 3 |
1. «Hamkorbank» АТБ Тафтиш комиссиясининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. 2. «Hamkorbank» АТБ Тафтиш комиссиясининг 2016 йил давомидаги фаолияти қониқарли деб бахолансин. |
| 4 |
1. Банкнинг 2016 йил якунлари бўйича “Pricewaterhousecoopers” халқаро аудиторлик компаниясининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин 2. Чет эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банкининг 2016 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботлари тасдиқлансин. |
| 5 |
1. Банк томонидан 2016 йил фаолият натижалари бўйича молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига асосан тасдиқланган 106 141 229 000 сўм миқдоридаги соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2015 йил 06 июлида Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги 2693-сонли Низомга асосан 47,0 млрд. сўм (47 066 387 448,95) Умумий Заҳира фондига ажратилсин. Унинг 16,0 млрд. сўми(16 015 334 181,15) «Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун заҳиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида» ги Низомга асосан стандарт активларга заҳира сифатида ажратилсин. Банкнинг Имтиёзли Кредитлаш фондига 800 000 000 (Саккиз юз миллион) сўм маблағ ажратилсин. Банкнинг истиқболдаги ривожланиш режаларини ҳисобга олган ҳолда фойданинг қолган қисми тақсимланмаган фойда ҳисобида тақсимланмасдан қолдирилсин. |
| 6 |
1. Банк Молия Департамети директорининг 2016 йил якунлари бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. 2. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги масалани банк Акциядорларининг кейинги Умумий йиғилишида кўриш чиқиш учун қолдирилсин. |
| 7 |
1. Банк томонидан эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш масаласи Банк Акциядорларини келгуси Умумий йиғилишига қадар қолдирилсин. |
| 8 |
1. Чет эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банки Уставига киритилаётган ўзгартиришлар 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Банк Уставига киритилаётган ўзгартиришлар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилсин. |
| 9 |
1. Банк Корпоратив бошқаруви Кодексининг янги лойиҳаси тайёрланганлиги тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банк Корпратив бошқарув Кодекси 6-иловага асосан тасдиқлансин. 3. Қонунчиликда белгиланган тартибда ошкор этилишини таъминлаш Банк Бошкаруви зиммасига юклатилсин. |
| 10 |
1. Банк томонидан 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ривожлантириш Стратегияси лойиҳаси юзасидан ахборот маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банкнинг Ривожланиш Стратегияси юзасидан билдирилган таклиф ва тавсиялардан келиб чиқиб, қайта ишлаш учун қайтарилсин. 3. Банкнинг Ривожлантириш Стратегиясини тасдиқлаш Банк Акциядорларининг кейинги Умумий йиғилишига қолдирилсин. |
| 11 |
1. Банкнинг ташкилий тузилмаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Банк Бошқаруви ўз фаолиятини тасдиқланган янги ташкилий тузилмадан келиб чиқиб, самарали ташкил этиш юзасидан аниқ чораларни кўрсин. |
| 12 |
1. Чет эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банкининг балансдан ташқари ҳисобидаги “Умидсиз активлари” 8-иловага мувофиқ ҳисобдан чиқарилсин. |
| 13 |
1. Банкнинг барча филиаларида ҳисобланган, лекин эгаси ёки қонуний вориси томонидан амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда талаб қилиб олинмаган дивидендлар 9-иловага мувофиқ Банкнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобига қайтарилсин. |
| 14 |
Тафтиш комиссияси аъзолари этиб қуйидагилар сайлансин: 1. Расулов Маруф Хамидович 2. Баймуратова Минавархон Исмаиловна 3. Зохидов Ойбек Хамидович 4. Алимова Нейла Наримановна 5. Самиев Сатволди Хакимович |
| 15 |
1. Чет эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банки Кенгаши аъзолари этиб қуйидагилар сайлансин: 1) Ибрагимов Икрам Ибрагимович 2) Хамидулин Михаил Борисович 3) Солиев Нусратилла Лутпуллаевич 4) Абдрашитов Закир Нурахматович 5) Тошматов Шухрат Омонович 6) Косимов Мавлон Абдуллахошимович 7) Вернер Клаес (Werner Claes) 8) Ишонкулов Илхом Рахматович 9) Жураев Шокир Жумаевич |
| 16 |
1. Банк Кенгашининг 2017 йил учун харажатлар Сметаси 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва харажатларни Сметага асосан амалга оширишга рухсат берилсин. |
| 17 |
1. Банк Тафтиш комиссиясининг 2017 йил учун харажатлар Сметаси 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва харажатларни мазкур Смета доирасида амалга оширишга рухсат берилсин. |
| 18 |
1. Кадиров Назиржон Абдурахманович - Банк Бошқаруви Раиси лавозимига сайласин. 2. Банк Кенгашига Банк Бошқаруви Раиси лавозимига сайланган Кадиров Назиржон Абдурахманович билан белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузишга розилик берилсин. 3. Банк Бошқаруви Раиси Кадиров Назиржон Абдурахманович билан меҳнат шартномаси имзолаш ваколати банк Кенгаши Раисига берилсин. |