| 1 |
1.1. Саноқ комиссия аъзолари қуйидаги таркибда тасдиқлансин: - Ж.К. Рахмонов – Лойиҳа офиси самарадорликни ошириш бўйича раҳбар ўринбосари; - Н.М. Мурадова – корпоратив муносабатлар ва активлар бўлими бош мутахассиси; - А.Т. Рўзибоев – корпоратив муносабатлар ва активлар бўлими етакчи мутахассиси. 1.2. Aкциядорларнинг умумий йиғилиши иш тартиби қуйидагича тасдиқлансин: мажлис кун тартибидаги асосий маърузалар - 15 дақиқагача; мунозарали нутқлар - 5 дақиқагача; саволларга жавоблар - 5 дақиқагача. |
| 2 |
2.1. “Ўзтрансгаз” АЖ кузатув кенгашининг 2021, 2022 ҳамда 2023 йил якуни бўйича бажарилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботлари 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин. |
| 3 |
3.1. “Ўзтрансгаз” АЖнинг 2021, 2022 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари тўғрисидаги Тафтиш комиссиясининг хулосалари 2-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин. |
| 4 |
4.1. “Ўзтрансгаз” АЖ Ижроия органининг 2021, 2022 ҳамда 2023 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича йиллик ҳисоботлари 3-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин. |
| 5 |
5.1. Ташқи аудиторлик ташкилотининг 2021, 2022 ҳамда 2023 йил якунлари бўйича Жамият молиявий-хўжалик фаолиятининг ишончлилиги тўғрисидаги хулосалари 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин. |
| 6 |
6.1. “Ўзтрансгаз” АЖнинг 2021, 2022 ҳамда 2023 йил учун корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини баҳолаш натижалари 5-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин; 6.2. “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқаруви жамиятнинг корпоратив бошқарув тизими даражасини яхшилаш бўйича ишларни давом эттирсин. |
| 7 |
7.1. “Ўзтрансгаз” АЖнинг 2021, 2022 ҳамда 2023 йил учун йиллик ҳисоботлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 7.2. “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарувига қонун хужжатларида белгиланган тартибда йиллик ҳисоботларини эълон қилиш вазифаси топширилсин. |
| 8 |
8.1. “Ўзтрансгаз” АЖ 2021 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти натижалари бўйича 2 515,7 млрд.сўм зарар билан, 2022 йил натижалари бўйича 2 168,4 млрд.сўм зарар билан ва 2023 йил натижалари бўйича 7 790,4 млрд.сўм фойда билан якунланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 8.2. 2023 йил якунлари бўйича олинган фойда тўлиқлигича олдинги даврлар бўйича қопланмаган 12 919,09 млрд.сўм зарарни қоплаш учун йўналтирилсин. 8.3. “Ўзтрансгаз” AЖ оддий акциялари бўйича дивиденд тўламасин. 8.4. “Ўзтрансгаз” AЖ заҳира фонди маблағлари ҳисобидан АЖнинг имтиёзли акциялар бўйича 2021, 2022, 2023 йиллар учун жами 2 358 842 250 сўм миқдорида яъни акциялар номинал қийматининг 25% миқдорида дивидендлар қуйидагича тўлансин: 2021 йил якуни бўйича ҳар бир дона имтиёзли акция учун 250 сўмдан, жами 3 145 123 дона имтиёзли акция учун - 786 280 750 сўм; 2022 йил якуни бўйича ҳар бир дона имтиёзли акция учун 250 сўмдан, жами 3 145 123 дона имтиёзли акция учун - 786 280 750 сўм; 2023 йил якуни бўйича ҳар бир дона имтиёзли акция учун 250 сўмдан, жами 3 145 123 дона имтиёзли акция учун - 786 280 750 сўм. 8.5. Қуйидагилар белгилансин: - барча имтиёзли акциялар бўйича дивидендларни ҳисоблаш санаси - 2024 йил 7 августдан, дивидендларни тўлаш санаси (даври) - 2024 йил 7 октябргача; - дивидендлар: жисмоний шахслар учун – уларнинг аризаларига асосан тақдим этиладиган банк пластик карталарга ва депозит ҳисобварақларига пул ўтказиш йўли билан тўлансин; юридик шахслар учун - уларнинг жорий ҳисоб рақамларига пул ўтказиш йўли орқали тўлансин. |
| 9 |
9.1. “Ўзтрансгаз” АЖ кундалик хўжалик фаолияти жараёнида келгусида аффилланган шахслар билан тузилиши мумкин бўлган битимлар рўйхати 7-иловага мувофиқ маъқуллансин. |
| 10 |
10.1. “Ўзтрансгаз” АЖ янги таҳрирдаги Устави 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 11 |
11.1. “Ўзтрансгаз” АЖ янги таҳрирдаги ташкилий ҳамда ижроия аппаратининг тузилмаси 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 12 |
12.1. ““Ўзтрансгаз” АЖ янги таҳрирдаги ички аудит хизмати тўғрисида”ги Низоми Кузатув кенгашининг 2024 йил 17 июлдаги мажлисида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин ва 2021 йил 29 июндаги акциядорларининг умумий йиғилишида тасдиқланган “Ички аудит хизмати тўғрисида”ги Низоми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 12.2. ““Ўзтрансгаз” АЖнинг ижроия органига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги” Низом мазкур баённоманинг 10.1.-иловасига мувофиқ тасдиқлансин; 12.3. “Ўзтрансгаз” АЖ “Ижроия орган тўғрисидаги” Низоми янги таҳрирда мазкур баённоманинг 10.2.-иловасига мувофиқ тасдиқлансин; 12.4. ““Ўзтрансгаз” АЖ Ахлоқ кодекси” мазкур баённоманинг 10.3.-иловасига мувофиқ тасдиқлансин; 12.5. ““Ўзтрансгаз” АЖ Корпоратив бошқарув қоидалари” мазкур баённоманинг 10.4.-иловасига мувофиқ тасдиқлансин; 12.6. ““Ўзтрансгаз” АЖ Коррупцияга қарши курашиш сиёсати” мазкур баённоманинг 10.5.-иловасига мувофиқ тасдиқлансин; 12.7. ““Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарув сиёсати” мазкур баённоманинг 10.6.-иловасига мувофиқ тасдиқлансин. |
|
|