РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Цена закрытия : 23,39
Цена последний сделки : 24 ( ▲ 0.61 )
Дата последней сделки : 14.11.2024
Цена закрытия : 3 780
Цена последний сделки : 3 780 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 14.11.2024
Цена закрытия : 2 150
Цена последний сделки : 2 150,01 ( ▲ 0.01 )
Дата последней сделки : 14.11.2024
Цена закрытия : 850,01
Цена последний сделки : 897,99 ( ▲ 47.98 )
Дата последней сделки : 14.11.2024
Цена закрытия : 1 500
Цена последний сделки : 1 579,49 ( ▲ 79.49 )
Дата последней сделки : 14.11.2024
Цена закрытия : 9,5
Цена последний сделки : 9,5 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 14.11.2024
Цена закрытия : 28,99
Цена последний сделки : 29,98 ( ▲ 0.99 )
Дата последней сделки : 14.11.2024
Цена закрытия : 14 900
Цена последний сделки : 14 901 ( ▲ 1.0 )
Дата последней сделки : 14.11.2024
Цена закрытия : 1,14
Цена последний сделки : 1,24 ( ▲ 0.1 )
Дата последней сделки : 14.11.2024

Существенные факты



EMITENTNING NOMI/НАИМЕНОВАНИЕ ЭМИТЕНТА/ISSUER'S NAME

Акционерное общество «Kattaqo’rg’on yog’- moy»
АО «Kattaqo’rg’on yog’- moy»
KAYM


ALOQA MA’LUMOTLARI/КОНТАКТНЫЕ ДАННЫЕ/CONTACT INFORMATION

Республика Узбекистан, Самаркандская область, город Каттакургон, улица Давлатобод, 121
140800,Республика Узбекистан, Самаркандская область, город Каттакургон, улица Давлатобод, 121
kattakurganyog-moy@mail.ru
kattakurgonyogmoy.uz


MUHIM FAKT TO‘G‘RISIDA AXBOROT/ИНФОРМАЦИЯ О СУЩЕСТВЕННОМ ФАКТЕ/MATERIAL FACT INFORMATION

08
Ijroiya organining tarkibidagi o‘zgarishlar/Изменение в составе исполнительного органа/Change in the composition of the executive agency
Shaxsning F.I.Sh. yoki ishonchli boshqaruvchining to‘liqnomi/Ф.И.О. лица или полное наименование доверительного управляющего/Full name of the person or full name of the trustee Ish joyi/Место работы/Place of work Lavozimi/Должность/Post Egamizdagi aktsiyalar turi/Тип принадлежащих акций/Type of shares held Egamizdagi aksiyalar soni/Количество принадлежащих акций/Number of shares owned Boshqa tashkilotlarda ish/Место работы в других организациях/Place of work in other organizations Lavozimi/Должность/Post
Shaxsning F.I.Sh. yoki ishonchli boshqaruvchining to‘liqnomi/Ф.И.О. лица или полное наименование доверительного управляющего/Full name of the person or full name of the trustee Ish joyi/Место работы/Place of work Lavozimi/Должность/Post Egamizdagi aktsiyalar turi/Тип принадлежащих акций/Type of shares held Egamizdagi aksiyalar soni/Количество принадлежащих акций/Number of shares owned Boshqa tashkilotlarda ish/Место работы в других организациях/Place of work in other organizations Lavozimi/Должность/Post
1 Камилжанов Алишер Алимджанович «Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖ АЖ бошкарув раиси в.б. 0 0 «Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖ Бошкарув аъзоси
Общее собрание акционеров АО «Kattaqo’rg’on yog’- moy»
27.06.2024 год
05.07.2024 год
“Kattaqo’rg’on yog’-moy” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2023 йил якунлари бўйича йиллик навбатдаги умумий йиғилиши 1-сонли Б А Ё Н Н О М А С Идан кучирма Йиғилиш ўтказилган жой: Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар, Давлатобод кўчаси, 121-уй. Йиғилиш ўтказилган сана ва вақти: 2024 йил 27 июн, соат 1100. Йиғилиш тури: Навбатдаги йиллик. Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши кузатув кенгашининг 2024 йил 6 июндаги мажлиси қарорига асосан чақирилган. Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларга маълумот етказиш: - Корпоратив ахборот ягона портали (openinfo.uz); - Жамият (www.kattakurgonyogmoy.uz) веб-сайтларида тегишли ахборот ошкор этилган. Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишига қатнашиш учун рўйхатдан ўтган акциядорларни жамлаш натижалари ва йиғилиш кворумини аниқлаш учун сўз саноқ комиссиясининг амалдаги аъзоси О.Камаловга берилди. Саноқ комиссияси аъзоси О.Камалов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 68-моддасига асосан агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлишини эслатиб ўтди. Шунга асосан йиғилишда жами 3 620 062 дона овоз берувчи акцияларга эга бўлган 20 та акциядорлар (ва/ёки уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтганлигини ва йиғилиш кворуми 65,35 фоизни ташкил қилганлигини маълум қилди. Йиғилишга қатнашганлар: 1. Давлат активларини бошқариш агентлиги (2 298 914 та овоз билан, 2024 йил 26 июндаги 02/09-3-17/338-сонли ишончнома) вакили Эгамов Акрам Ўрозкулович Агентликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи. 2. “OIL PRODUCT MAX” МЧЖ раҳбари Сайфуллаев Азиз (1 307 226 та овоз билан). 3. Жисмоний шахс бўлган акциядорлар 18 киши 13 922 та овоз билан қатнашдилар. Мажлис раиси умумий йиғилишни қонун доирасида олиб бориш учун умумий йиғилиш Президиуми, раиси ва котибини сайлаш учун номзодларни кўрсатишни таклиф этди. Жамият акциядори К.Литвиненко сўзга чиқиб, қуйидаги номзодларни умумий йиғилиш президиумига, раислигига ва котиблигига сайлашни таклиф қилди. • йиғилиш Президиуми: 1. А.Т.Саттаров - Кузатув кенгаши раиси; 2. А.Ў.Эгамов - Давлат активларини бошқариш агентлиги вакили; 3. А.Сайфуллаев - “OIL PRODUCT MAX” МЧЖ раҳбари; 4. А.А.Камилжанов - жамият бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи; • йиғилиш раиси - А.Т.Саттаров. • йиғилиш котиби - Л.Каршиева Очиқ овоз бериш йўли билан бир овоздан қуйидагилар сайланди: Йиғилиш Президиуми - А.Саттаров, А.Эгамов, А.Сайфуллаев, А.Камилжанов. Йиғилиш раиси - А.Саттаров, йиғилиш котиби - Л.Каршиева. Йиғилишни А.Саттаров олиб борди ва йиғилишда қуйидаги тартибда овоз беришни таклиф қилди: • йиғилиш ишчи органи (Президиум ва котиби) ва регламентини тасдиқлаш - очиқ овоз бериш йўли билан; • йиғилишнинг кун тартибидаги масалалар бўйича - ёпиқ овоз бериш йўли билан (овоз бериш бюллетенлари орқали). Таклиф овозга қўйилди. Таклиф очиқ овоз бериш йўли билан бир овоздан тасдиқланди. Йиғилиш раиси акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида овозларни санаб чиқиш, овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун камида уч кишидан иборат саноқ комиссиясини сайлаш учун номзодларни кўрсатишни таклиф этди. Жамият акциядори К.Литвиненко сўзга чиқиб, саноқ комиссияси таркибига қуйидаги номзодларни таклиф қилди: 1. Камалов Олимжон Акмалович - бизнесни ривожлантириш ва стратегик режалаштириш бўлими бошлиғи - Жамиятнинг бизнесни ривожлантириш ва стратегик режалаштириш бўлими бошлиғи; 2. Каршиева Лола Зувайтовна - Жамиятнинг қимматли қоғозлар билан иш олиб бориш бўлими бошлиғи; 3. Суюнова Мухаббат Ташпулатовна - Ахборот технология булими мутахасиси. Ушбу номзодлар овозга қўйилди ва очиқ овоз бериш йўли билан бир овоздан сайланди. Шундан сўнг, йиғилиш раиси сўзга чиқиб, жамият кузатув кенгаши томонидан тайёрланган ва Корпоратив ахборот ягона портали (openinfo.uz) ва жамият (www.kattakurgonyogmoy.uz) веб-сайтларида эълон қилинган йиғилиш кун тартиби ва йиғилиш Регламентини ўқиб эшиттирди. К У Н Т А Р Т И Б И ва Йиғилиш Регламенти: 9. “Kattaqo’rg’on yog’-moy” АЖ бошқарув раисини сайлаш тўғрисида (Маърузачи: Йиғилиш раиси) 10 дақиқа. Кун тартибидаги тўққизинчи масала (жамият бошқарув раисини сайлаш тўғрисида) бўйича йиғилиш раиси сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 59-моддасида, жамият ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш(тайинлаш) ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига кириши, шунингдек, жамият уставига асосан ушбу масала жамият кузатув кенгашига ҳал этиш учун берилиши мумкинлиги; 75-моддасида, акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига ёки жамият уставига кўра жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш(тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилиши мумкинлиги; 79-моддасида, акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тайинланадиган жамият ижроия органи таркибига кирган шахснинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, жамият кузатув кенгашининг қарори билан белгиланган шахс унинг вазифаларини акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишигача бўлган даврда вақтинча бажариб туришига йўл қўйилиши, шунингдек, жамият уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг ёхуд жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра жамият директорини ёки бошқарув аъзоларини тайинлаш, қоида тариқасида, чет эллик менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов бўйича саралаш асосида амалга оширилиши белгиланган. Шунга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2024 йил 26 июндаги 02/09-3-17/339-сонли кўрсатмасида жамият бошқарув раисини сайлаш юзасидан, жамият кузатув кенгашининг 2024 йил 5 февралдаги қарори билан жамият бошқарув раисининг вазифаси вақтинча юклатилган шахс билан жамият фаолиятини яхшилаш ҳамда бизнес-режа кўрсаткичларини бажариш шарти билан ушбу лавозимга танлов ўтказилиб, танлов натижалари навбатдан ташқари умумий йиғилишда кўриб чиқилгунга қадар меҳнат шартномаси муддатини узайтиришга “ёқлаб” овоз бериш қайд қилинган. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда мазкур лавозимга ўрнатилган тартибда танлов ўтказилиб, танлов натижалари навбатдан ташқари умумий йиғилишда кўриб чиқилгунга қадар жамиятнинг амалдаги бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Камилжанов Алишер Алимджанович билан тузилган меҳнат шартномасини узайтириш таклифи билдирилди. Ушбу таклиф овозга қўйилди. Овоз бериш натижалари: Тарафдор - 3 620 062 та овоз, Қарши - 0, Бетараф - 0. Навбатдаги ўтказилган йиллик умумий йиғилиш кун тартибига киритилган ҳолда кўриб чиқилган 14 та масала бўйича жамият саноқ ҳайъати аъзолари томонидан овоз бериш бюллетенлари асосида тузилган баённомасида қайд қилинган овоз бериш натижаларига кўра акциядорлар умумий йиғилиши, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. Жамият бошқарув раиси лавозимига ўрнатилган тартибда танлов ўтказилиб, танлов натижалари навбатдан ташқари умумий йиғилишда кўриб чиқилгунга қадар жамият бошқарув раиси вазифасини бажарувчи лавозимига Камилжанов Алишер Алимджанович тайинлансин ва меҳнат шартномаси тузилсин. Йиғилиш раиси акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши кун тартибидаги барча масалалар батафсил кўриб чиқилганлигини маълум қилди ва умумий йиғилишни ёпиқ деб эълон қилди. Баённома 2024 йил 5 июлда икки нусхада тузилди ва имзоланди. Йиғилиш котиби Л.Каршиева
Shaxsning F.I.Sh. yoki ishonchli boshqaruvchining to‘liqnomi/Ф.И.О. лица или полное наименование доверительного управляющего/Full name of the person or full name of the trustee Ish joyi/Место работы/Place of work Lavozimi/Должность/Post Egamizdagi aktsiyalar turi/Тип принадлежащих акций/Type of shares held Egamizdagi aksiyalar soni/Количество принадлежащих акций/Number of shares owned Boshqa tashkilotlarda ish/Место работы в других организациях/Place of work in other organizations Lavozimi/Должность/Post
1 Камилжанов Алишер Алимджанович «Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖ «Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖ бошкарув раиси в.б. 0 0 «Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖ Бошкарув аъзоси
2 Раупов Улугбек Абдурахманович «Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖ «Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖ ишлаб чикариш буйича директор 1512 256 оддий имтиёзлий «Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖ Бошкарув аъзоси
Камилжанов Алишер Алимджанович
Эгамбердиев Исмоил Алланазарович
Каршиева Лола Зувайтовна