| 1 |
Саноқ комиссияси миқдор таркиби 3 кишидан, аъзолари эса Қурбонбоев Дилшод Мақсудбекович, Мирсаидова Манзура Муроджон қизи ҳамда Абдукаримов Абдулла Абдумавлоновичлардан иборат этиб тасдиқлансин. |
| 2 |
Акциядорлар умумий йиғилиши Регламенти тасдиқлансин ва унга мувофиқ: Кун тартибидаги масалалари бўйича сўзга чиқувчилар учун - ҳар бирига 5 дақиқадан; музокарага чиқувчилар учун - ҳар бирига 5 дақиқадан; овоз бериш натижаларини ҳисоблаб чиқиш ва эълон қилишга - 10 дақиқа; Умумий йиғилиш қарорини ўқиб эшиттириш ва қабул қилишга - 10 дақиқа регламент белгилансин. |
| 3 |
Жамиятнинг 2023 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги Бошқарув раисининг ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 4 |
Жамият Кузатув кенгашининг 2023 йилдаги фаолияти бўйича Кузатув кенгаши раисининг ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 5 |
Жамиятнинг 2023 йил фаолияти натижалари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосаси тасдиқлансин. |
| 6 |
Жамиятнинг 2023 йил учун йиллик ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 7 |
“O’zagrolizing” АЖнинг 2023 йил якуни бўйича олинган 15 355 680 282,59 сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: • Захира фондига – 767 784 014,1 сўм (5,0%); • Овоз берувчи оддий акцияларга дивиденд учун – 7 827 165 980,4 сўм (51,0%); • Имтиёзли акцияларга дивиденд учун – 12 675 000,0 сўм (0,08%); • Активлар учун эҳтимолий йўқотишларга қарши заҳира шакллантиришга -6 748 055 288,1 сўм. 7.1. Дивидендларни тўлаш шакли пул ўтказиш ва накд пул билан тўлаш йўли билан амалга оширилсин; Жамиятнинг оддий акциялари бўйича ҳар бир донаси учун 50 сўм 70 тийиндан (номинал қийматнинг 2,0%); Жамият уставининг 48-бандига асосан, жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича ҳар бир донаси учун 633 сўм 75 тийиндан (номинал қийматнинг 25%) миқдорида дивиденд тўлови амалга оширилсин. Шунингдек, амалдаги қонун талабларига кўра дивидендларни тўлаш чоғида биринчи навбатда имтиёзли акциялар бўйича, сўнгра оддий акциялар бўйича дивидендлар тўлаш. Бундан ташқари, жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга ошириш. Дивиденд тўлаш бошланадиган сана 2024 йилнинг 12 июлидан ва тугаш санаси 2024 йилнинг 9 августи қилиб белгилансин. |
| 8 |
Жамият акциядорлари томонидан 2020 йил якунлари бўйича эгаси ёки эгасининг қонуний вориси ёхуд меросхўри томонидан 3 (уч) йил ичида талаб қилиб олинмаган 340 та акциядорнинг 43 284 321,1 сўм дивидендлар жамият ихтиёрида қолдирилсин ва 2020 йил якунлари бўйича 340 та акциядорнинг 43 284 321,1 сўм миқдоридаги дивидендлар талаб қилиб олинмагани маълумот учун қабул қилинсин. |
| 9 |
Жамиятнинг амалдаги Бошқарув раиси Отажонов Нодир Собирович билан тузилган шартнома бир йил муддатга узайтирилсин. |
| 10 |
Жамиятда “INVESTMENT MANAGEMENT GROUP” МЧЖ томонидан ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари 803 балл ва ушбу кўрсаткич “юқори” деб эътироф этилгани маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин. ........ |
| 11 |
Жамиятнинг 2024 йил молиявий-ҳўжалик фаолиятининг якунларини мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун “HLB TASHKENT” МЧЖ ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдорини 425,0 млн. (ҚҚСсиз) сўм этиб белгилансин. 11.1. Келгусида “HLB TASHKENT” МЧЖ 2024 йил молиявий-ҳўжалик фаолиятининг якунларини мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун шартнома тузиш ва аудиторлик текширувини ўтказиш имконияти йўқолган тақдирда захирадаги “GRANT THORNTON” МЧЖ билан шартнома тузишга рухсат берилсин. |
| 12 |
Жамият томонидан мазкур жамиятнинг аффилланган шахслари ва йирик битимлар бўйича келгусида тузиладиган битимлар рад этилсин. |
| 13 |
“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти томонидан қайтиб сотиб олиниб, жамият тасарруфига ўтган ҳамда бир йил давомида сотилмаган номинал қиймати 2535,0 сўм бўлган 172 838 835 сўмлик 68 181 дона оддий акцияларни қисқартириш ва уларни бекор қилиш йўли билан жамият устав капитали камайтирилсин. |
| 14 |
“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти Устави янги таҳрирда иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 15 |
“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти устав капиталининг камайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан 2023 йил 10 июль куни Р0145-14-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисида”ги Қарорига киритилаётган ўзгартиришлар тасдиқлансин ҳамда “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги Қарорига киритилаётган ўзгартиришлар” иловага мувофиқ тасдиқлансин. |